ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2576 Хокимият Самаркандской области 28/02/2019 17/03/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Ургут туманидаги “Равотхўжа” сув тўғонида оғир вазнли юк машиналари ҳаракатини тақиқлаш тўғрисида
ID-2576

     Ўзбекистон Республикасининг “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддаси, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаларига асосан Ургут туман Равотхўжа” сув тўғони устидан оғирлиги  3 тоннадан юқори бўлган транспорт воситаларининг  ҳаракатланишини тақиқлаш мақсадида

 

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

      1. “Зарафшон” магистрал тизимидан фойдаланиш бошқармаси, вилоят ИИБ ЙХХБ, вилоят Автомобил йўллари ҳудудий бош бошқармаси, вилоят Автомобил йўллари ҳудудий бош бошқармаси Самарқанд кўприклардан фойдаланиш унитар корхонасининг Ургут туманида жойлашган Равотхўжа сув тўғонида оғир вазнли юк машиналари ҳаракатини тақиқлаш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.

      2. Ургут туманидаги “Равотхўжа” сув тўғони устидан оғирлиги 3 тоннадан юқори бўлган транспорт воситаларининг  ҳаракатланиши тақиқлансин.

      3. Вилоят ИИБ ЙХХБ (А.Носиров)га “Равотхўжа” сув тўғонининг кириш ва чиқиш жойларига оғир вазнли юк автотранспорт воситаларини ўтишини тақиқловчи йўл белгиларини ўрнатиш ҳамда тизимли назорат ўрнатиш топширилсин.

       4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Шукуров зиммасига юклансин.

 

 

Вилоят ҳокими                                                          Э.Турдимов

Umumiy takliflar

791