ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
249 Хокимият города Ханабад 15/08/2018 30/08/2018 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Хонобод шахар хокимининг шахарда велосипед йули ташкил этиш хакида карор лойхаси
ID-249

ЛОЙИҲА

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ХОНОБОД ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

«____»__________2018 йил №_______ Хонобод шаҳар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги

ПҚ-3217-сонли “2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда “Автомобиль йўллари туғрисида”ги Қонунининг 4, 7, 10, 20, 23-моддаларига, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган иловаларига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг

6, 25-моддаларига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1.Хонобод шаҳар ҳокимлиги хузуридаги Уй-жой, ер танлаш ва ажратиш ҳамда йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссияларининг 2018 йил 29 июнь кунги 1/1-сон қўшма баённомаси тасдиқлансин.

2.Хонобод шаҳар Лолазор, Обод, Шифобахш, Фароғат, Хонобод Шох автомобиль йўлларидан фойдаланиш тартиби ўзгартирилсин, келгусида ушбу автомобиль йўлларида шаҳар маркази йўналишида “Ялт-ялт этувчи кўк рангли ёки кўк ва қизил рангли чироқ-маёқчаси ва махсус товушли ишораси ёқилган транспорт воситалари”дан ташқари бир томонлама автомобиль қатнови белгилансин ҳамда ушбу автомобиль йўлларида енгил автомобилларга ва Фароғат, Хонобод Шох автойўлларидан ташқари тўла вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобилларга қатнови рухсат этилсин.

3.Қарорнинг 2-бандидаги автомобиль йўлларининг 2-бўлаги ўнг томонида “Велосипед” (ногиронлар аравачасидан ташқари) йўлкаси ташкил этилсин.

4.Қарорнинг 2-бандидаги автомобиль йўлларида Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида турар жой даҳалари мавжудлиги ва автомобиль қатновининг ёндошида “Велосипед” йўлкаси хисобга олиниб транспорт воситаларининг тезлигини соатига 30 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилсин.

5.Хафтанинг ҳар жума кунлари Обод кўчасини “Тиббиёт бирлашмаси” кесимида, Фароғат ва Хонобод Шох автойўлларида “Ялт-ялт этувчи кўк рангли ёки кўк ва қизил рангли чироқ-маёқчаси ва махсус товушли ишораси ёқилган транспорт воситалари”дан ташқари барча автомобиль қатнови таъқиқлансин, соғлом турмуш тарзи жорий этилиб “Велосипед” қатнови ташкил этилсин.

6.Шаҳар ЙҲХГ бошлиғи (Каримов)га, шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи (Азимов)га қарорнинг 2-бандидаги автомобиль йўлларида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда йўл белгиларини ўрнатишни ҳамда “Велосипед” йўлкасини алоҳида рангли чизиқлар билан ажратишни, шаҳар ҳокимининг қурилиш масалалри бўйича ўринбосари (Эргашев)га ва шаҳар «Узтелекоммуникациялар» боғламаси бўлими раҳбари (Абдувалиев)га шаҳарда ўрнатилган видеокузатув камералари узликсиз ишлашини таъминласин.

7.Шаҳар ИИБ бошлиғи (Болтаев)га, шаҳар ЙҲХГ бошлиғи (Каримов)га қарорнинг 2-бандидаги автомобиль йўлларида хавфсизликни кучайтириш мақсадида видеокузатув камералари орқали йўл қоидаларига риоя этмаган хайдовчиларни ва ҳуқуқбузарларни аниқлаш, уларга зудлик билан қонун таъсир чоралари қўлланишини таъминласин.

8.Шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи (Азимов)га, шаҳар “Электр таъминоти” корхонаси раҳбари (Акболаев)га “Велосипед” йўлкаси кечки вақтларда узликсиз ёритилишини таъминлаш вазифаси белгилансин.

9.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўзимни зиммамда қолдираман.

Шаҳар ҳокими М .Мамадалиев

Umumiy takliflar

1052