ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
247 Министерство юстиции Республики Узбекистан 15/08/2018 30/08/2018 0

Muhokama yakunlandi

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-247

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги ПФ–5278-сон “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги ПҚ–3430-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.

 

 

   Ўзбекистон Республикасининг

   Бош вазири

 

      ААрипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил ____ ________даги

 _____-сон қарорига

ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 октябрдаги 795-сон қарори билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига 2-илованинг рус тилидаги матнида:

а) 689-1 - банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

689-1.

Директор центров государственных услуг

1210

У

В/О

В зависимости от сферы применения знаний

 

”;

 

б) “Наименование должностей служащих” устунининг 2482-1 ва 2482-2-бандларидаги “«одно окно»” сўзлари “государственных услуг” сўзлари билан алмаштирилсин. 

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари ҳақида”ги 70-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 1-сон, 26-модда):

а) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Агентликнинг марказий аппаратига 3 та ва Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига 252 та, шу жумладан мобиль (сайёр) давлат хизматларини кўрсатиш учун 210 та автотранспорт воситаларини бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан сақлашга лимит ажратсин.”;

б) 1-илованинг 49-бандида:

тўртинчи хатбошидаги “санаторий-курортда” сўзларидан олдин  “ходимлар учун уй-жой қуриш,” сўзлари қўшилсин;

қуйидаги таҳрирдаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказларининг ходимларига уй-жой сотиб олиш учун беш йилдан кўп бўлмаган муддатга ва энг кам иш ҳақининг минг баробаридан ошмаган миқдорда фоизсиз қарз ажратиш;”;

олтинчи  –  ўн иккинчи хатбошилар тегишинча еттинчи  –  ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

Umumiy takliflar

1023