ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2453 Хокимият Багатского района 19/02/2019 06/03/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Автомобил йўлида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгисини ўрнатишга рухсат бериш тўғрисида
ID-2453

лойиха

Автомобил йўлида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгисини ўрнатишга рухсат бериш тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон 320-модда), “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 32-сон, 270-модда) 169-сонли қарорига асосан, автомобиль йўлида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Боғот тумани ИИБнинг 2018 йил 04 сентябрда туман хокимлигида ХО-4-3412-сон билан рўйхатга олинган 10/-1697-сонли хатини кўриб чиқиб, давлат аҳамиятига эга бўлган Боғот туманидан кесиб ўтувчи 4 р 163 “Боғот-Янгиариқ-Хива-Қўшкўпир-Шовот-Гурлан”” автомобил йўлининг 0.5-1.6 километр оралиғига 50 км/соат 3.24 “Юқори тезлик чекланган” йўл белгисини ўрнатиш мақсадида,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1. Боғот тумани ИИБнинг 2018 йил 04 сентябрда туман хокимлигида ХО-4-3412-сон билан рўйхатга олинган 10/-1697-сонли хати қаноатлантирилсин.

2. Боғот туманидан кесиб ўтувчи умумий фойдаланишдаги давлат аҳамиятига эга бўлган 4 р 163 “Боғот-Янгиариқ-Хива-Қўшкўпир-Шовот-Гурлан” автомобил йўлининг 0.5-1.6 километр оралиғига 50 км/соат 3.24 “Юқори тезлик чекланган” йўл белгисини ўрнатилишига рухсат берилсин.

3. Ушбу қарор “Боғот садоси” газетасида эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Матяқубов зиммасига юклатилсин.

Боғот тумани хокими

вазифасини бажарувчи О.Холбоев

Umumiy takliflar

633