ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2452 Хокимият Багатского района 19/02/2019 06/03/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2452

Лойиҳа

Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги, (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда),

“Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013., 15-сон, 197-модда) Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,2003 й.,1-2-сон,

17-модда;)
асосан, тумандаги транспорт воситаларининг 2018 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1. Боғот туман Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги гурухи (Ж.Оллаберганов) зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурчаларга, назорат-ўлчаш асбобларига, асфальт ёки бетон қопланган бир текис горизонтал майдончага) ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларда ва техника хизмати кўрсатиш станцияларида, тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ мажбурий техник кўрикдан (кейинги ўринларда матнда “техник кўрик” деб юритилади) ўтказилишини таъминлансинлар:

а) тумандаги юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 10 июнгача;

б) тижорат асосида йўловчи ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар бир йилда икки маротаба (1 мартдан 30 июнгача ва 1 сентябрдан 31 октябргача);

в) жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 31 августгача ўтказилсин;

Ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган транспорт воситалари икки йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилсин, мазкур банднинг “б” кичик бандида қайд этилган бир йилда икки марта техник кўрикдан ўтказилиши лозим бўлган транспорт воситалари бундан мустасно.

2. Туманда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, юридик шахсларга қарашли транспорт воситаларининг 2019 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш графиги 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг

7-бандига асосан транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун (мототранспорт, тиркамалар ва ярим тиркамалардан ташқари) энг кам ойлик иш ҳақининг ўндан бир қисми миқдорида;

мототранспорт, тиркамалар, яримтиркамалар техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг йигирмадан бири миқдорида йиғим ундирилсин.

Ушбу қарорнинг 1-банди “б” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситалари иккинчи марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситалари такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.

4. Транспорт воситаларини техник кўрикга жалб қилишда туман ички ишлар бўлими ЙҲХГга, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, туман Ички ишлар бўлими ходимлари жамоатчилик асосида амалий ёрдам кўрсатилиши тавсия қилинсин.

5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 28 январдаги 129к-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Туман Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги гурухи, транспорт воситаларининг техник кўриги натижалари бўйича туман ҳокимлигига 2019 йил 10 ноябргача ёзма ахборот бериш вазифаси топширилсин.

7. Ушбу қарор “Боғот садоси” газетасида эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари У.Матяқубов зиммасига юклатилсин.

Боғот тумани хокими О.Холбоев

Туман хокимининг 2019 йил

“____” ________даги ____-к-сонли қарорига 1-илова

Туманда техник кўрикни ўтказиш учун тузилган комиссия

Т А Р К И Б И

Ж.Оллаберганов

-

туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гурухи катта инспектори лейтенант, комиссия раиси

К о м и с с и я а ъ з о л а р и :

Д.Турсунов

-

туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи

М.Абдуллаев

-

“Боғотавтохизмат” акциядорлик жамияти мухандиси

Б.Саидназаров

-

“Ўзагросуғурта” давлат акциядорлик суғурта компанияси туман бўлими менеджери

А.Мавланов

-

Хоразм вилоят табиатни мухофаза қилиш қўмитаси туман инспектори

Б.Эшниёзов

-

“Ўзавтодарётранс” агентлиги Хоразм вилоят худудий бўлими мутахассиси

__________________________________________________________________

Umumiy takliflar

713