ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2431 Хокимият Байсунского района 18/02/2019 06/03/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Туман ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2431

Туман ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги низом ижросини таъминлаш ҳамда 2019 йилда туман худудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказишни уюшқоқлик билан, сифатли  ташкил этилишини таъминлаш мақсадида

 

Қ А Р О Р         Қ И Л А М А Н

 

1. Тумандаги барча юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва белгиланган тартибда давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказилган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.

2. Тумандаги автобуслар, микроавтобуслар, автомобиллар, мотоцикллар ва тиркамаларни (кейинги ўринда Транспорт воситалари деб юритилади) давлат техник кўригидан ўтказиш туман ички ишлар бўлимларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи (А.Тошпўлатов) зиммасига юклатилсин.

3. Техник кўрикдан ўтказишда диагностика станциялари, хусусий техник хизмат кўрсатиш станцияларининг созлиги ҳамда ҳаркатланувчи таъмирлаш ва тузатиш устахоналарининг белгиланган тартибда жихозланганлигига алохида эътибор қаратилсин.

4. 2019 йил давомида техник кўрикни уюшқоқлик билан, сифатли ўтказиш мақсадида, туман комиссияси тузилсин ва  комиссия аъзоларининг таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. 2019 йил давомида тумандаги юридик шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Туман ИИБ ЙҲХГ (А.Тошпўлатов)га:

юридик шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жадвалини тумандаги барча корхона, муассаса ва ташкилотларга етказиш ҳамда ўз вақтида бажарилиши таъминлаш;

хусусий техник хизмат кўрсатиш станциялари (ТХС) ва тадбиркорлик субъектлари (Субъектлар) томонидан транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналарининг мувофиқлигини баҳолаш белгиланган талаблар ва қатъий белгиланган нархлар асосида амалга оширилишини қатъий назоратга олиш юклатилсин.

7. Тумандаги ҳар бир ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари ҳамда шахсий автомашина эгаларига автотранспорт воситаларининг доимий равишда техник жихатдан созлигини таъминлаш ва ўз вақтида техник кўрикдан ўтказиш тавсия этилсин.

8. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг  ўринбосари Ш.Нормўминов  зиммасига юклатилсин.

9. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.

 

Туман ҳокими                                Ў.Тўраев

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимининг
2019 йил ___ февралдаги

___ - сон қарорига
1-илова

 

Бойсун  туманида 2019 йил давомида техник
кўрикни ўтказиш комиссияси

 

1

А.Тошпўлатов

Туман ИИБ ЙҲХГ раҳбари,

 комиссия раиси

 

Комиссия  аъзолари

 

 

 

2

 

Ғ. Қобилов

Туман мудофаа бўлими бошлиғи

 

3

Ж.Рухиддинов

Мудофага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти бошлиғи

 

4

 Б.Девонақулов

“Ўзагросуғурта” АЖ бўлинмаси бошлиғи

 

5

 Н.Ҳамроев

Мудофага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти муҳандиси

 

         

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Umumiy takliflar

652