ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2430 Государственный комитет промышленной безопасности Республики Узбекистан 18/02/2019 05/03/2019 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
“Саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруқни, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
ID-2430

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

РАИСИНИНГ ҚАРОРИ

 

“Саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруқни, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 784-сон “Саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш ва экспертиза хулосасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ қарор қиламан:

  1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 9 сентябрдаги 172-сон “Саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи (рўйхат рақами 2013, 2009 йил 8 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 41-сон, 446-модда);

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 6 январдаги 2-сон “Саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги буйруғи (рўйхат рақами 2013-1, 2011 йил 13 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 1-2-сон, 19-модда).

  1. Мазкур қарор Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси билан келишилган.
  2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

                                            Раис в.б.                                                                                                                       Б.В. Гулямов

 

          Тошкент ш.

2019 йил _____ февраль

               _____-сон

Umumiy takliflar

932