ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
241 Министерство юстиции Республики Узбекистан 14/08/2018 29/08/2018 2

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида
ID-241

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни
давлат реестридан чиқариш тўғрисида

 

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш бўйича 2018 йил 10 августдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
1997 йил 9 октябрдаги 469-сон “Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2000 йил 19 майдаги 197-сон “Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорларига асосан,

Б У Ю Р А М АН:

1. “Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномасини Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари томонидан расмийлаштириш ва бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқни (рўйхат рақами 1019, 2001 йил 22 март), шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни (рўйхат рақами 1019-1, 2012 йил 3 июль) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш масаласи юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 31 июлдаги 22/14316-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2001 йил 11 мартдаги 65-сон “Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномасини Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари томонидан расмийлаштириш ва бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги (рўйхат рақами 1019, 2001 йил 22 март), 2012 йил 29 майдаги 82-сон “Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномасини Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари томонидан расмийлаштириш ва бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги (рўйхат рақами 1019-1, 2012 йил 3 июль) буйруқлари давлат реестридан чиқарилсин.

3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.

4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами” – “Собрание законодательства Республики Узбекистан”да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.

5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Н. Жўраев зиммасига юклансин.

 

 

Вазир                                                                                              Р. Давлетов

 

Тошкент шаҳри

“ТАСДИҚЛАЙМАН”

Адлия вазирининг

биринчи ўринбосари

____________Н. Жўраев

2018 йил “____” август

 

                                                       

 

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат
реестридан чиқариш бўйича

ХУЛОСА

 

2018 йил 10 август                                                                         Тошкент шаҳри
 

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг реквизитлари:

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2001 йил
11 мартдаги 65-сон “Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномасини Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари томонидан расмийлаштириш ва бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги (рўйхат рақами 1019, 2001 йил 22 март) ва 2012 йил
29 майдаги 82-сон “Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномасини Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари томонидан расмийлаштириш ва бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги (рўйхат рақами 1019-1, 2012 йил 3 июль) буйруқлари.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш учун асослар:

биринчидан, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 36-моддасига асосан янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги муносабати билан илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга зарур ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритилади
ва илгари қабул қилинган барча ҳужжатлар ёки уларнинг қисмлари, агар улар янги ҳуқуқий нормаларга зид бўлса ёхуд янги ҳужжат билан тўлалигича қамраб олинган ёки амалда ўз аҳамиятини йўқотган, лекин расман ўз кучини йўқотган деб топилмаган бўлса, ўз кучини йўқотган деб топилиши керак.

иккинчидан, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июлдаги 200-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини ва 16 ёшга тўлмаган шахслар учун фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатини бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланган.

Шунга кўра, “Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномасини Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари томонидан расмийлаштириш ва бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ (рўйхат рақами 1019, 2001 йил 22 март), шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 1019-1,
2012 йил 3 июль)
амалда ўз аҳамиятини тўлиқ йўқотди.

учинчидан, “Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномасини Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари томонидан расмийлаштириш ва бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ (рўйхат рақами 1019, 2001 йил 22 март) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси, Миллий хавфсизлик хизамати (ҳозирда Давлат хавфсизлик хизмати) ҳамда Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан келишилган бўлиб, уни белгиланган тартибда (келишилган ҳолда) ўз кучини йўқотган деб топиш учун муайян вақт талаб этилади.

тўртинчидан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан 2018 йил 31 июлдаги 22/14316-сон хат билан 2001 йил
11 мартдаги 65-сон “Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномасини Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари томонидан расмийлаштириш ва бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги (рўйхат рақами 1019, 2001 йил 22 март) ҳамда 2012 йил 29 майдаги 82-сон “Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномасини Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари томонидан расмийлаштириш ва бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги буйруқларни (рўйхат рақами 1019-1, 2012 йил 3 июль) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқаришни сўраган.

Юқоридаги асосларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2001 йил 11 мартдаги 65-сон “Ўзбекистон Республикасининг
16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномасини Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари томонидан расмийлаштириш ва бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги (рўйхат рақами 1019,
2001 йил 22 март) ҳамда 2012 йил 29 майдаги 82-сон “Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномасини Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари томонидан расмийлаштириш ва бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги (рўйхат рақами 1019-1, 2012 йил 3 июль) буйруқларини
давлат реестридан чиқариш мумкин, деб хулоса қиламан.

 

 

 

Катта маслаҳатчи                                                             К. Абдуллаев

 

 

Бўлим бошлиғи                                                                 Ш. Юлдашева

 

Розиман:

                                                                                                                    

Бошқарма бошлиғи                                                         Д. Умаров

                                                                                                                 

                                                                                                                 

Қўшиламан:

 

Қонунчилик бош

бошқармаси бошлиғи                                                     Х. Мелиев

 

Umumiy takliflar

967