ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2409 Центральный банк Республики Узбекистан 16/02/2019 03/03/2019 3

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
ID-2409

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, “Микромолиялаш тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 июндаги 20/1-сон қарори (рўйхат рақами 3022, 2018 йил 9 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.06.2018 й., 10/18/3021/1333-сон) билан тасдиқланган “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“4. Кредитларнинг фоиз ставкаси йиллик 8 фоиз миқдорида белгиланади.”.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Марказий банк раиси                                                             М. Нурмуратов

 

Umumiy takliflar

1806