ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2360 Хокимият Заминского района 14/02/2019 01/03/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2360

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом” (рўйхат рақами 2452, 2013 йил
25 апрель), (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил
17-сон, 229-модда) ижросини таъминлаш ҳамда туманда 2015 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни техник кўрикдан ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашнинг Ахборатномаси,
1993 йил 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

1.Туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган қишлоқ хўжалиги техникаларини техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 1-иловага;

Тумандаги қишлок хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтказилсин. 

2.Юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган қишлоқ хўжалиги техникалари йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида:

тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарга — 0,18 фоиз;

қишлоқ хўжалиги машиналарига — 0,10 фоиз;

машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарига — 0,37 фоиз миқдорда йиғимлар ундирилсин.

3. Техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия раиси (Х.Яхшибоев)га:

техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахслар (мулкдор)га техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани юбориш;

техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатма бериш;

мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган тақдирда ҳамда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналардан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни туман ҳокимлигига тақдим этиш вазифалари топширилсин.

4. Ушбу қарор  “Шарқ тонги” газетасида эълон қилиниб, белгиланган тартибда ҳокимликнинг расмий веб сайтига жойлаштирилсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Х.Яхшибоев зиммасига юклатилсин.

6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Туман ҳокими                                        А.Абдуғаниев

Umumiy takliflar

548