ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2329 Хокимият Арнасайского района 12/02/2019 27/02/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Арнасой туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2329

http://cli.lex.uz/ld/irs/doc/1721128

2019 йил «____» ________ _____-сон Арнасой шахарчаси.

Арнасой туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил

6 декабрдаги 345-сон «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани,

асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги

қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й.,

50-сон, 559-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модда) (рўйхат рақами

2452, 2013 йил 25 апрель) ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й.,

9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг

асбоб-ускуналари (бундан буён матнда – техника деб юритилади) техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли техникани техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ;

техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туман «Давтехназорат» инспекциясининг қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича давлат инспектори томонидан ундириладиган йиғимлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ амалга оширилсин.

4. Техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия раиси (Ҳ.Бўрибоев)га:

техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахсларга (мулкдор) техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани юбориш;

техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатма бериш;

мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган тақдирда ҳамда техникадан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни туман ҳокимлигига тақдим этиш вазифалари топширилсин.

5. Ушбу қарор «Арнасой тонги» газетасида эълон қилинсин ва белгиланган тартибда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Х.Суяров зиммасига юклатилсин.

7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Туман ҳокими Ж.Бердибоев

Umumiy takliflar

715