ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2322 Хокимият города Фергана 11/02/2019 26/02/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokimyat qarori
Фарғона шаҳрида мулкчилик шаклидан қатъий назар автомототранспорт воситаларини 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида
ID-2322

Лойиҳа

 

 

«____»___________2019 йил                          ____                Фарғона шаҳри

 

 

Фарғона шаҳрида мулкчилик шаклидан қатъий назар автомототранспорт воситаларини 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами 2013 йил, 15-сон, 197-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли  қарорига  (Ўзбекистон Республикаси  Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил, 1-2-сон, 17-модда), шунингдек, Фарғона шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш  бошқармасининг 2019 йил 21 январдаги 33/158-сонли хатини инобатга олиб шаҳарда ҳаракат хавсизлигини юқори савияда таъминлаш ва автомототранспорт воситаларини навбатдаги 2019 йилда мажбурий теҳник кўрикдан ўз вақтида ўтказишни таъминлаш мақсадидаМаҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25-моддаларига мувофиқ

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН

 

1.Фарғона шаҳар Ички ишлар бошқармасининг 2019 йил 21 январдаги 33\158-сонли  хати маьлумот учун қабул қилинсин.

         2. Шаҳар ҳудудида давлат ва шахсий автомобилларни мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага;

- йиллик техник кўрикнинг I ва II-босқичларини ўтказиш жадваллари
2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи  (Ш.Гаибназаров)га:

            -  шахсий автомобилларни 2019 йилнинг 1 январидан 31 августига қадар мажбурий техник кўрикдан ўтказиш;

- юридик шахсларнинг автомототранспорт воситаларини 1 мартдан 30 июнга  қадар теҳник кўрикдан ўтказиш вазифаси топширилсин.

4. Шаҳарда тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган  енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва ҳавфли юкларни ташиш учун маҳсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар бир йилда икки марта, биринчи марта 1 мартдан
30 июнгача, иккинчи марта 1 сентябрдан  31 октябргача техник кўрикдан ўтказилсин.

5. Комиссия аъзоларининг ўртача ойлик маошлари сақланган ҳолда Фарғона шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси “Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати”га ўз вақтида келишларини таъминлаш корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари зиммасига юклатилсин.

6. Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш вақтида автомобилларни ва мотоциклларнинг техник ҳолатига, ҳайдовчиларнинг тиббий кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги варақасига ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномаларига эьтибор кучайтирилсин.

7. Мазкур қарор “Фарғона тонги” газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда шаҳар ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.

8. Белгилансинки, мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Фарғона шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ш.Ниязметов ва Фарғона шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи Ш.Гаибназаровлар зиммасига юклансин.

 

 

Шаҳар ҳокими                                                              Х.Хабибидинов

Umumiy takliflar

234