ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2311 Хокимият Андижанской области 09/02/2019 24/02/2019 3

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Андижон вилоятида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш тарифларини белгилаш ҳақида
ID-2311

                                                                                                                                                                 “ЛОЙИҲА”

АНДИЖОН   ВИЛОЯТИ   ҲОКИМИНИНГ

Қ А Р О Р И

№_________

“___” февраль   2019 йил                                                                                                                  Андижон шаҳри

 

Андижон вилоятида қаттиқ ва суюқ маиший

чиқиндиларни тўплаш ва олиб  чиқиб кетиш тарифларини белгилаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 ноябрдаги “Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5580-сонли фармони (ҚҲММБ, 23.11.2018 й., 06/18/5580/2202-сон), 2017 йил 21 апрелдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5024 сонли фармони (ЎР ҚҲТ, 2017 й., 17-сон, 287-модда) ҳамда 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915 (ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 317-модда) сонли ва ПҚ-2916 (ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 318-модда) сонли қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги (ҚҲММБ: 09/19/95/2583-сон) “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 95-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарори билан тасдиқланган “Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш Қоидалари”нинг 43-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2018 йил 12 декабрдаги 01-02/3-1686-сонли ҳамда Андижон вилоят Молия бош бошқармасининг 2018 йил 17 декабрдаги 06-3347 сонли хатларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-, 25-моддаларига асосан

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н :

 

1. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2018 йил 12 декабрдаги 01-02/3-1686-сонли ҳамда Андижон вилоят Молия бош бошқармасининг 2018 йил 17 декабрдаги 06-3347 сонли хатлари инобатга олинсин.

2. Қаттиқ маиший чиқиндилар учун:

вилоят бўйича ягона нархлар бир кишига 1 ойга 2500 (икки минг беш юз) сўм, юридик ташкилотларга белгиланган солиқ ставкаси (20%) қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда 1 м3 учун 36600 (ўттиз олти минг олти юз)сўм;

Суюқ маиший чиқиндилар учун:

         аҳолига (шу жумладан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари аҳоли номидан оладиган, шунингдек идоравий уй-жой фонди уйларида яшаётган аҳоли учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг бўлимлари томонидан олинадиган хизматларга) ноль даражали қўшилган қиймат солиғи асосида бир тоннаси учун 48800 (қириқ саккиз минг саккиз юз)сўм;

         юридик ташкилотларга белгиланган солиқ ставкаси (20%) қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда бир тоннаси учун 58500 (эллик саккиз минг беш юз)сўм этиб, тасдиқлансин.

3. Мазкур қарор билан тасдиқланган суюқ чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари учун вилоят бўйича ягона тариф 2019 йил 1 мартдан бошлаб амалга киритилсин.

4. Андижон вилояти “Тоза ҳудуд” ДУК (С.Рахмонов), туманлар “Тоза ҳудуд” ДУК филиаллари ва бошқа соҳага алоқадор корхоналарга:

ўрнатилган тартибда 2019 йил 1 мартга қадар суюқ чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун тасдиқланган янги тарифлар бўйича истеъмолчиларни хабардор қилиш;

аҳоли томонидан ҳосил бўлган суюқ чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш ишларининг самарадорлигини ошириш мақсадида жойларда тизимли мониторинглар ташкил қилиш;

белгиланган тарифларга риоя этилиши устидан назорат ўрнатиш вазифалари топширилсин.

5. Вилоят “Телерадиокомпанияси” (Б.Мирзаахмедов), “Андижоннома” ва “Андижанская правда” газеталари (С.Шукуров), вилоят бўйича суюқ чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун тасдиқланган янги ягона тарифлар тўғрисида тарғибот олиб бориш тавсия этилсин.

6. Ушбу қарор “Андижоннома” ва “Андижанская правда” газеталарида ҳамда вилоят ҳокимлиги расмий сайтида эълон қилинсин.

Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб қонуний кучга кириши белгилаб қўйилсин.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эгамбердиев ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари И.Холматов зиммаларига юклатилсин.

 

Вилоят ҳокими                                                Ш.Абдураҳмонов

Андижон вилояти молия бош бошқармаси вилоят “Тоза худуд” ДУКнинг 2018 йил 14 декабрдаги 18/01-745-сонли хати билан амалдаги нархларни қайта кўриб чиқиш юзасидан юборган сўровномасини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилади.

         Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
15 июлдаги 194-сон қарори билан тасдиқланган “Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари қоидалари” (қарор 3-илова)га мувофиқ чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловлар, нархларни тартибга солувчи органлар билан келишилган ҳолда, вилоят ҳокимлигининг қарори билан тасдиқланиши белгиланган.

         Шунга кўра, вилоят “Тоза худуд” ДУК томонидан  қаттиқ маиший ва суюқ чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тақдим этилган нархлар хисоб-китоблари ўрганилиб чиқилди.

         Молия вазирлигининг 2018 йил 23 ноябрдаги ДС/15-03-32/48-74-сонли Республика экология ва атроф-мухитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2018 йил 20 ноябр 02-02/1-1-207-сонли, Ўзбекистон Республикаси худудида энг кам иш хақи миқдори 202730 сўм этиб белгиланганлиги, ёқилғи-мойлаш махсулотлари 35,7%-43,2%га мос равишда ортиш ҳамда корхонанинг иқтисодий молиявий барқарорлигини таъминланган ҳолда рентабеллик даражасини ошириш мақсадида,

  1. Маиший қаттиқ чиқиндилар учун:
  • Вилоят бўйича ягона нархлар бир кишига 1 ойга 2500 минг сўм, юридик ташкилотларга 1 м3 учун 30500 сўм ҳамда белгиланган солиқ ставкаси (20%) қўшилган қиймат солиғини хисобга олган ҳолда 1 м3 учун 36600 сўм;
  1. Суюқ чиқиндилар учун:
  • аҳолига ( шу жумладан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари аҳоли номидан оладиган, шунингдек, идоравий уй-жой фонди уйларида яшаётган аҳоли учун Ўзбекистон Республикаси Мудофа вазирлигининг бўлимлари томонидан олинадиган хизматларга) ноль даражали қўшилган қиймат солиғи асосида бир тоннаси учун 48800 сўм;
  • юридик ташкилотларга белгиланган солиқ ставкаси (20%) қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда бир тоннаси учун 58500 сўм белгиланишини мавсадга мувофиқ деб, ҳисоблаймиз.

Изоҳ: Қаттиқ ва суюқ маиший чиқинди хизматлари учун йиғма ҳисоб-китоблар тақдим этилмоқда.

 

 

Бош бошқарма бошлиғи

ўринбосари                                                                          Д.Исомиддинов

Андижон вилояти "Тоза худуд" ДУК томонидан кўрсатиладиган қаттиқ маиший чиқинди хизматлари

учун вилоят бўйича янги ягона тариф хисоб-китоблари

       

Кўрсаткичлар номи

Ўлчов бирлиги

Жами

1

Чиқинди автоуловлари сони

дона

148

Жами аҳоли сони

минг киши

2538.1

Юридик шахслар сони

дона

15784

аҳоли

 

 

қамраб олиш

%

48%

Юридик шахслар жами:

дона

3388

А) Бюджет ташкилотлари

дона

1544

Б) Юридик ташкилотлари

дона

1844

қамраб олиш

%

21.0

2

тарифлар:

 

 

аҳоли учун

бир кишига ойлик

2500

юридик шахс учун

сўм м3

30500

3

Жами кўрсатилган хизматлар миқдори

минг м3

1324.5

Аҳоли учун

минг м3

1191.1

юридик шахс учун

минг м3

133.4

4

Жами даромадлар

минг сўм

40410.7

Аҳолидан

минг сўм

36342.0

Юридик шахсдан жами:

минг сўм

4068.7

Б) Юридик ташкилотлари

минг сўм

4068.7

5

Харажатлар жами

минг сўм

37542.2

5.1

И/ч таннархи

минг сўм

25228.7

 

Ёқилғи мойлаш харажатлари

минг сўм

455.9

 

Автомашиналар учун харажатлар (акумлятор)

минг сўм

1213.2

 

Иш хақи харажатлари

минг сўм

9938.2

 

25%ли ЯИТ

минг сўм

2484.6

 

Транспорт вос газ харажатлари

минг сўм

2147.6

 

Транспорт вос дизел харажатлари

минг сўм

92.6

 

Транс вос. Амартизацияси

минг сўм

4753.4

 

Автотранспорт суғурта харажатлари

минг сўм

12.3

 

Ёнғиндан сақлаш харажатлари

минг сўм

87

 

Ишчилар махсус кийим харажатлари

минг сўм

262.6

 

Техник кўрик ва бошқа харажатлар

минг сўм

32.8

 

Банк харажатлари ва бошқалар

минг сўм

219.1

 

Биллинг харажатлари ва интернет

минг сўм

183.4

1

Кимёвий ишлов бериш харажатлари

минг сўм

420

2

Жорий таъмир ва ЧТШлари қуриш

минг сўм

2926

5.2

Давр харажатлари

минг сўм

12313.5

1

Бошқарув аппарат харажатлари

минг сўм

6431.7

 

25%ли ЯИТ

минг сўм

1607.9

3

Канселария ва бош харажатлар

минг сўм

232.8

 

ПФ-5580 22.11.2018 йил

минг сўм

4041.1

 

Солиқ тўлагунга қадар фойда

минг сўм

2868.5

6

Даромад сллиғига харажатлар (12%)

минг сўм

344.2

7

Соф фойда

минг сўм

2524.3

 

Рентабеллик даражаси

%

0.10

Umumiy takliflar

936