ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2295 Хокимият Хивинского района 07/02/2019 22/02/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарининг техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2295

Ўзбекистон Республикаси Призидентининг 2018-йил 7-майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-3699-сонли қарорининг 4-иловаси билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалик ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, тумандаги қишлоқ хўжалик ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналари ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993й, 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддаларига асосан,

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н

 

1. Туманда 2019-йилда қишлоқ хўжалик ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 1-иловага, қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиклансин.

2. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарига (Ғ.Матрасулов), Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлими билан биргаликда:

- техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахслар (мулкдор)га техникаларни техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида билдиришномани техник кўрик ўтказиш кунидан камида ўттиз кун олдин юбориш;

 

- техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатма бериш;

- мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган тақдирда ҳамда қишлоқ хўжалик ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналардан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотномаларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш учун туман ҳокимлигига юбориш;

- техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилишида Ўзбекистон Республикаси Призидентининг 2018-йил 7-майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-3699-сонли қарорининг 4-иловаси билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалик ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланган миқдорларга қатъий риоя қилиш топширилсин.

3. Мазкур қарор “Хива тонги” газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг Xivahokimiyat.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

4. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ғ.Матрасулов зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Туман ҳокими в.б                                               О.А.Матякубов

Umumiy takliflar

736