ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2270 Хокимият Дустликского района 06/02/2019 21/02/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2270

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг 
асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 
6 декабрдаги 345-сон «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, 
асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 
қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 
50-сон, 559-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модда) (рўйхат рақами 
2452, 2013 йил 25 апрель) ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 
9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг 
асбоб-ускуналари (бундан буён матнда – техника деб юритилади) техник кўрикдан ўтказилсин. 
2. Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли техникани техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ;
техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Бош прокуратура хузуридаги саноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекция Дўстлик туман бўлими техника холати ва агротехник тадбирлар устидан назорат қилувчи катта инспектори томонидан ундириладиган йиғимлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ амалга оширилсин. 
4. Техник кўрикдан ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ раҳбари (Ш.Нурмухаммедов)га:
техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахсларга (мулкдор) техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани юбориш;
техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатма бериш;
мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган тақдирда ҳамда техникадан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни туман ҳокимлигига тақдим этиш вазифалари топширилсин.
5. Ушбу қарор «Дўстлик хаёти» газетасида эълон қилинсин ва белгиланган тартибда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари  Ш.Хайдаров зиммасига юклатилсин.  
7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


                                  Туман ҳокими                                     У.Узаков

 

                                 

Туман ҳокимининг
2019 йил «___» ________
___-сонли қарорига
1-илова

Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли техникани 
техник кўрикдан ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ
ТАРКИБИ

1. Ш.Нурмухаммедов     - Бош прокуратура хузуридаги саноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекция Дўстлик туман бўлими техника холати ва агротехник тадбирлар устидан назорат қилувчи катта инспектори, ишчи гуруҳ раҳбари

Ишчи гуруҳ аъзолари:

2. Ж.Наханбоев     - Туман ИИБ ЙХХБ  инспектори    
3. О.Норқулов.    - Туман Агросервис МТП МЧЖ  раҳбари
4. М.Болиқулов    - Туман ҚХБ механизация булими бошлиги. 
5. Рўйхат бўйича    - ФХХУ раислари
 


 

Umumiy takliflar

744