ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2246 Хокимият Хазараспского района 05/02/2019 20/02/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2246

Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

  

“Махаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кеншгаши Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон 320 модда) “Йўл харакати хавфсизлиги тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами 2013й., 15-сон, 197-модда)Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлари Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами 2003й., 1-2 сон, 17-модда) асосан, транспорт воситаларининг 2019 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида,

 

Қ А Р О Р      Қ И Л А М  А Н :

 

1. Туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими (З.Эшчанов), Питнак шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги 7-сон бўлинмаси (О.Салаев) зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурчаларга, назорат-ўлчаш асбобларига, асфальт ёки бетон қопланган бир текис горизонтал майдончага) ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларда ва техника хизмати кўрсатиш станцияларида, тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалариқуйидаги даврийликка мувофиқ мажбурий техник кўрикдан (кейинги ўринларда матнда “техник кўрик” деб юритилади) ўтказилишини таъминлансинлар:

а) Туманда юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан  10 июнгача

б) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва ҳавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар бир йилда икки маротаба (1 мартдан 30 июнгача ва 1 сентябрдан 31 октябргача)

в) жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 31 августгача ўтказилсин.

-2-

 

Ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган транспорт воситалари икки йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилсин, мазкур банднинг “б” кичик бандида қайд этилган бир йилда икки марта техник кўрикдан ўтказилиши лозим бўлган транспорт воситалари бундан мустасно.

2. Туманда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби 1 илова мувофиқ, юридик шахсларга қарашли транспорт воситаларининг 2019 йилги мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлари Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 7-бандига асосан транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказади:

а) Юридик шахсларга тегишли автомототраспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун:

-юк ва махсус автотранспорт воситалари учун энг кам иш ҳақининг 40 фоизи миқдорида;

-автобус (микроавтобус) учун энг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида;

-енгил автотранспорт воситалари учун энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;

-мототранспорт воситалари ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;

б) жисмоний шахсларга тегишли автомототраспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун:

-юк ва махсус автотранспорт воситалари учун энг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида;

-автобус (микроавтобус) учун энг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида;

-енгил автотранспорт воситалари учун энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;

-мототранспорт воситалари ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида йиғим ундирилсин.

Биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситалари такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.

Ушбу қарорнинг 1-банди “б” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситалари иккинчи марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

4. Транспорт восиларини техник кўрикга жалб қилишда туман Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимига, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, туман ИИБ ходимлари жамоатчилик асосида амалий ёрдам кўрсатилиши тавсия қилинсин.

5.Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 05 мартдаги №705к-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Туман Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими транспорт воситаларининг техник кўриги натижалари бўйича туман ҳокимлигига 2019 йил 10 ноябргача ёзма ахборат бериш вазифаси топширилсин.

-3-

 

7. Мазкур қарор Ҳазорасп туман ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган “Хазораспнома” газетасида эълон қилинсин.

8. Туман ҳокимлиги бош юристконсульти (С.Жуманиязов); мазкур қарорни туман ҳокимлигининг “hazorasphokimyat.uz” расмий веб-сайтига жойлаштирсин.

9.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари У.Авазов зиммасига юклатилсин.

 

 

               Туман Ҳокими:                                         Р.Жаббаров

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ҳазорасп туман ҳокимининг  2019 йил

_____   _____________________к сонли қарорига илова 1

 

Туманда техник кўрикни ўтказиш учун тузилган комиссия

 

Т А Р К И Б И

 

З.Эшчанов

-

туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси бошлиғи, капитан,  комиссия раиси

 

К о м и с с и я          а ъ з о л а р и :

 

Д.Пўлатов

-

туман мудофаа  ишлари бўлими бошлиғи

М.Рахимов

-

Туман “Юк ва йўловчи ташиш” транспорт бошқармаси бошлиғи

И.Қурбанбаев

-

Хоразм вилоят табиатни мухофаза қилиш қўмитаси Ҳазорасп тумани инспектори

Х.Эшчанов

-

“Агросугурта” Ҳазорасп туман бўлими ходими

  

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ҳазорасп туман ҳокимининг  2019 йил _____   _________ №_______к сонли қарорига илова 2

 

Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга қарашли транспорт воситаларининг

2019 йилги мажбурий техник кўрикдан ўтказиш  

Ж А Д В А Л И.

 

 

Автохўжалик номи

 

Техник кўрик ўтказиш куни

Ўтган йилги ТВ сони

Тех кўрик ўтказиш жойи

1-босқич

2-босқич

1

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги

4.03.2019 йил

 

2

 

2

Болтаев Қодирберган МЧЖ

4.03.2019 йил

 

5

Ўзида

3

Ободонлаштириш

5.03.2019 йил

 

5

Ўзида

4

Иброхимбобо ХК

6.03.2019 йил

 

3

ЙПХ масканда

5

Туман алоқа бўлими

6.03.2019 йил

 

3

Ўзида

6

Туман ДСЭНМ

7.03.2019 йил

 

3

Ўзида

7

Туман ветеринария бўлими

7.03.2019 йил

 

2

Ўзида

8

“Азамат” ХИЧСФ

9.03.2019 йил

23.09.2019 йил

 

Ҳазорасп 96-АТК

9

“Илхом-Назар транс” МЧЖ

9.03.2019 йил

23.09.2019 йил

 

Ҳазорасп 96-АТК

10

Туман Қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи

13.03.2019 йил

28.09.2019 йил

6

Ўзида

11

Туман ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бўлими

01.04.2019 йил

2.10.2019 йил 

5

Ўзида

12

Ватанпарвар

2.04.2019 йил

2.10.2019 йил

14

Ўзида

13

Нефт маҳсулотлари УК Ҳазорасп бўлими

3.04.2019 йил

3.10.2019 йил

16

Ўзида

14

“Ҳазорасп-ИНвест универсал” МЧЖ

4-5.04.2019 йил

4.10.2019 йил

 

Ҳазорасп 96-АТК

15

“Бахтиёр Ихтиёр транс” МЧЖ

4-5.04.2019 йил

4.10.2019 йил

 

Ҳазорасп 96-АТК

16

Тупроққалъа ЙХТФДУК Ҳазорасп участкаси

7.04.2019 йил

 

15

Ўзида

17

Ҳазорасп Пахта тозалаш ОАЖ

8.04.2019 йил

8.10.2019

13

Ўзида

18

Қишлоқхўжаликкимё АЖ Ҳазорасп бўлими

9.04.2019 йил

 

3

Ўзида

19

Туман Марказий шифохонаси

10.04.2019 йил

 

11

Ўзида

20

Авто Модерн МЧЖ

11-12.04.2019 йил

10.10.2019 йил

 

Ҳазорасп 96-АТК

21

Гужумтранс ХК

11-12.04.2019 йил

10.10.2019 йил

 

Ҳазорасп 96-АТК

22

Хоразм Глобал Конструкцион МЧЖ

14-15.04.2019 йил

14.10.2019 йил

26

Ҳазорасп 96-АТК

23

Ҳакзорасп 96-АТК

16-19.04.2019 йил

20.10.2019 йил

79

Ўзида

24

ОАЖ шаклидаги Хоразм Шакар ҚК филиали

21-24.04.2019 йил

22.10.2019 йил

49

Ўзида

25

Қолган майда корхона ва ташкилотлар

24-03-30.04.2019 йил

 

217

ЙПХ масканда

 

Изох: Фуқароларга тегишли транспорт воситалари туман ЙПХ маскани биносига

           тегишли майдончада ўтказилади.

 

            Ҳазорасп тумани ИИБ ЙҲХБ

бошлиғи, капитан                                                              З.Эшчанов

Ҳазорасп туман ҳокимининг  2019 йил _____   _________ №_______к сонли қарорига илова 2

 

Питнак шаҳридаги юридик ва жисмоний шахсларга қарашли транспорт воситаларининг 2019 йилги мажбурий техник кўрикдан ўтказиш  

Ж А Д В А Л И.

 

 

Юридик шахс номи

 

Транс

порт сони

Тех кўрик

 ўтказиш жойи

Техник кўрик ўтказиш муддати

 

1-босқич

 

2-босқич

1

Ободонлаштириш бошқармаси

2

93-сон АТК

10.04.2019

 

2

Питнака 1-КЁХК

7

Ўзида

10.04.2019

 

3

Халқ банк

1

93-сон АТК

11.04.2019

 

4

Аму СГЭМ

3

93-сон АТК

11.04.2019

 

5

Туямуюн механика таъмир

1

93-сон АТК

12.04.2019

 

6

Марказий шифохона

6

93-сон АТК

12.04.2019

 

7

Питнак ДСЭНМ

2

93-сон АТК

13.04.2019

 

8

Туямуюн электротаъмир МЧЖ

1

93-сон АТК

13.04.2019

 

9

Қишлоқхўжаликкимё

9

93-сон АТК

13.04.2019

 

10

МК ватанпарвар ташкилоти

7

93-сон АТК

15.04.2019

 

11

Питнак Дон

3

93-сон АТК

15.04.2019

 

12

Дружба ирмонтаж

6

93-сон АТК

17.04.2019

 

13

Туямуюн савдо

4

93-сон АТК

17.04.2019

 

14

ХАПО

31

Ўзида

17.04.2019

17.10.2019

15

GM Ўзбекистон қ.к Хоразм филиали

68

ўзида

18-20.04.2019

 

16

Туямуюн гидроузелини ишлатиш бошқармаси

28

Ўзида

18.04.2019

18.10.2019

17

Туямуйин ГЭС

13

Ўзида

18.04.2019

18.10.2019

18

Туямуюн махсус қурилиш хусусий корхонаси

5

93-сон АТК

19.04.2019

 

19

Ҳазорасп автогаз

3

93-сон АТК

19.04.2019

 

20

20-ККБД

5

93-сон АТК

22.04.2019

 

21

Биосервис

12

93-сон АТК

24.04.2019

25.10.2019

22

Питнак электр алоқа боғламаси

3

93-сон АТК

25.04.2019

 

23

93-сон автотранспорт корхонаси

1

93-сон АТК

25.04.2019

25.10.2019

24

Ветенария бўлими

2

93-сон АТК

26.04.2019

 

25

Умида фермер хўжалиги

1

93-сон АТК

26.04.2019

 

26

Ал-Араб фермер хўжалиги

1

93-сон АТК

03.05.2019

04.11.2019

27

Уста Абдирим фермер хўжалиги

1

93-сон АТК

06.05.2019

 

28

Мўмин раис фермер хўжалиги

1

93-сон АТК

08.05.2019

 

29

Абдирим-ота фермер хўжалиги

1

93-сон АТК

08.05.2019

 

30

Юсупбой-Сапобек хусусий корхонаси

1

93-сон АТК

09.05.2019

 

31

Хуррият Боғбон фермер хўжалиги

1

93-сон АТК

10.05.2019

 

32

Темир бетон махсус таъмир

1

93-сон АТК

10.05.2019

 

 

Изох: Фуқароларга тегишли транспорт воситалари Питнак шаҳар 7-сон ИИБ га қарашли майдончада ва Тупроққалъа ва Соримой қишлоқлари учун Соримой қишлоғидаги Автосервис биносига тегиши майдончада ўтказилади.

 

 

Ҳазорасп тумани ИИБ ЙҲХБ

бошлиғи, капитан                                                              З.Эшчанов

Umumiy takliflar

610