Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
22266 Данғара тумани ҳокимияти 16/09/2020 01/10/2020 0
Hokim qarori
Туманда 2021 йил учун ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун (квота) иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-22266

Туманда 2021 йил учун ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун (квота) иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2014 йил 4-сон, 45-модда) 17-моддасига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 965-сонли қарори билан тасдиқланган Низом ижросини таъминлаш ҳамда туманда 2020 йил учун мазкур иш ўринлари миқдорини белгилаш мақсадида,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

  1. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган, иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда фаолият олиб бораётган корхона, ташкилотларда иш ўринларини банд қилиб қўйиш рўйхати 1-иловага мувофиқ ҳамда туманда иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш бўйича махсус комиссиясининг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. 1-иловага мувофиқ ҳодимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан          966 кишини ташкил этадиган 10 фоиз миқдорида,

Жумладан; 14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун (137 киши);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларинининг давлат гранти бўйича таълим олган битирувчилари учун (344 киши);

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекситон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли харбий хизматдан бўшатилган шахслар учун (35 киши);

ногиронлар учун (267 киши);

пенсияга яқин қолган фуқаролар учун (149 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий йусиндаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун ( 22 киши);

одам савдоси қурбонлари учун (7 киши);

атрофдагилар учун хавф туғдирмайдиган ижтимоий ахамиятли касалликлардан азоб чекувчи шахслар учун (5 киши);

  1. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан уларнинг меҳнат мажбуриятлари тўсиқсиз бажарилишини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак. Жумладан;

         ногиронлар учун саломатлиги ва меҳнат фаолиятига нисбатан қўйиладиган белгиланган кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда ҳодимга меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берувчи иш жойлари;

ўрта-махсус ва касб-хунар таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати қўшинларидан бўшатилган шахслар учун улар ўқув юртларини тамомлаганларидан ёки бўшатилганларидан кейин бир йил давомида уларнинг тайёргарлигига мувоффиқ келувчи иш жойлари;

ёлғиз ота, ёлғиз она хамда кўп болали ота-оналарга болаларни тарбиялаш имконини берувчи ўзгарувчан жадвалли иш жойлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан  озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий  йусиндаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун махсус малакани талаб қилмайдиган иш жойлари.

Банд қилиб қўйиш мажбурий бўлган касб ва лавозимлар:

Ўрта-махсус ва касб-хунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва миллий хавфсизлик хизмати қўшинларидан бўшатилган шахсларга, уларнинг касб-хунар тайёргарлигига  мувофиқ келувчи иш жойлари билан таъминлаш лозим.

  1. Тумандаги мавжуд корхона ва ташкилот раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги низомга (кейинги ўринларда Низом деб юритилади) мувофиқ ижтимоий муҳофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини;

         Йил якунига қадар ижтимоий  мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонини камида     25 (йигирма беш) фоизи хажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласин ва бу тўғрисида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига ахборот беришни таъминласин.

  1. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларини банд қилиб қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календар йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлансин, бу тўғрида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига биринчи чорак тугагандан сўнг 10 кунлик муддатда ахборот бериб борсин.
  2. Тумандаги мавжуд корхона ва ташкилотлар хар ойда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига юқорида кўрсатилган тоифадаги шахсларнинг ишга жойлаштирилиши тўғрисида ушбу Низомнинг 5-иловасидаги шакл бўйича маълумот тақдим этиб борсинлар.
  3. Тумандаги мавжуд корхона ва ташкилотлар банд қилиб қўйилган иш ўринларининг белгиланган сони хисобига ижтимоий мухофазага мухтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг тайёрлиги тўғрисидаги маълумотни ташкилот томонидан тақдим этилмаганлигига ва амалда уларнинг тайёр эмаслигига, меҳнат органи, маҳаллий давлат хокимияти органи қарорнинг бажарилмаганлиги сифатида қаралсин ҳамда қонуний чора кўрилсин.
  4. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда корхона ва ташкилотнинг мансабдор шахсларига ижтимоий муҳофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 23-бандига мувофиқ ваколатли органлар томонидан жарима солиниши белгилаб қўйилганлиги етказилсин.
  5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2019 йил 31 майда 3163-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари хисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги буйруғига асосан “ижтимоий эхтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган, энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган корхона ва ташкилотларга хар бир ҳодим учун бир йил давомида хар ойда, энг кам ойлик иш хақининг 2 баравари миқдорида хақ тўлаш амалиётга жорий этганлиги эслатиб ўтилсин.
  6. Туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Н.Йўлдашев) бир хафта муддатда ушбу қарорнинг ижрочиларга етказилишини таъминласин.
  7. Ушбу қарорни 2021 йил 1 январь кунидан бошлаб кучга киришини инобатга олиб оммавий ахборот воситаларида расмий эълон қилиш чоралари кўрилсин.
  8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман хокимининг биринчи ўринбосари А.Абдуллаев зиммасига юклатилсин.

Umumiy takliflar: 0

77