ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2223 Хокимият Уйчинского района 02/02/2019 17/02/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2223

лойиҳа

 

Уйчи тумани ҳокимининг

Қ А Р О Р И

 

“___” январ 2019 йил                  Уйчи шаҳарчаси                          ____-сонли        

 

 

Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

 

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси,            1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддалари, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) мувофиқ транспорт воситаларининг 2019 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида,

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

 

1. Туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар тегишли тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Туманда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш қуйидаги даврийликка мувофиқ белгилансин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — икки йилда бир марта;

 

 

 

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси — шатакчи учун белгиланган муддатларда.

3. Мазкур қарорнинг 2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта жорий йилнинг 1 мартидан 30 июнгача;

иккинчи марта — жорий йилнинг 1 сентябридан 31 октябргача ўтказилсин.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги жорий йилнинг 1 мартидан 30 июнгача ўтказилсин.

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги жорий йилнинг 25 январидан 31 августгача ўтказилсин.

4. Туманда техник кўрикни ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби
1-иловага мувофиқ, жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг 2019 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли қарори 3-банди талабларидан келиб чиқиб, туман мудофаа бўлими, ички ишлар бўлими ва Миллий хавфсизлик хизмати ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари мажбурий техник кўриклари ўз юқори ташкилотларининг қарори ва иш режаси асосида амалга оширилиши назарда тутилсин.

6. Мажбурий техник кўрик давомида комиссия таркибида иш олиб борувчи ходимларнинг доимий иш жойларидаги ойлик иш ҳақлари сақланиб қолинсин.

7. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

8. Мазкур қарор ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

            Туман ҳокими                                                      М.Апақов

 

Уйчи туман ҳокимининг 2019 йил

“___”  январдаги “______” -сонли

қарорига  1-илова

 

 

Туманда транспорт воситаларни техник кўригини

ўтказишни ташкил этувчи комиссия

 

Т  А  Р  К  И  Б  И

 

Комиссия раиси:

А.Бурханов                                       Уйчи туман ички ишлар бўлими йўл

                                                            ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи

                                                            катта инспектори, капитан

 

Комиссия раиси ўринбосари:

М.Бобажанов                                               -Туман ҳокимининг ўринбосари

 

Комиссия котиби:

М.Номанов                                      -Туман автомотохаваскорлар жамияти раиси

 

Комиссия аъзолари:

М.Махмудов                                     -Мудофаа ишлари бўлими техника бўйича

бўлинмаси бошлиғи

Б.Жумабоев                                      -Туман йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш

фойдаланиш корхонаси механиги

У.Номанов                                       -Туман автомотохаваскорлар жамияти шўъба

                                                           корхонаси директори

 

А.Бекзаматов                                               - “Ўзавтодарётранс” агентлиги  Наманган вилоят

ҳудудий бўлими сектор мудири

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Уйчи туман ҳокимининг
2019 йил “____”  ________даги

“______” -сонли қарорига

2-илова

 

 

Туманда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг

2019 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш

Ж А Д В А Л И

 

Т/р

Ташкилот, корхона, хўжаликлар, муассалар номлари

Техник кўрикни
ўтказиш куни

Техник кўрик ўтказиладиган

жой

Кўрикни ўтказиш вақти

Транспорт воситалари сони

1.

Н.Абдуллаев сув истеъмолчилари уюшмаси

12.03.2019 й.

ММТП автосаройида

9:00-16:00

2

2.

Туман ветеринария бўлими

13.03.2019 й.

ЙҲХГ бўлимида

9:00-16:00

2

3.

Тоза худуд МЧЖ

14.03.2019 й.

Жамият автосаройида

9:00-16:00

13

4.

“Қизилровот ирригатор сув истеъмолчилари уюшмаси

19.03.2019 й.

ММТП автосаройида

9:00-16:00

1

5.

ОАТБ “Агро банк” туман филиали

19.03.2019 й.

ЙҲХГ бўлимида

9:00-16:00

1

6.

Уйчи пахта тозалаш АЖ

22.03.2019 й.

Жамият автосаройида

9:00-18:00

1

7.

ДТ “Халк банки туман филиали

22.03.2019 й.

ЙҲХГ бўлимида

9:00-18:00

1

8.

ТИФ “Миллий банк туман филиали

23.03.2019 й.

ЙҲХГ бўлимида

9:00-16:00

1

9.

Ш.Рашидов мустақиллик меваси агрофирмаси

23.03.2019 й.

Агрофирма автосаройида

9:00-16:00

1

10.

Истиқлол масъулияти чекланган жамияти

24.03.2019 й.

ЙҲХГ бўлимида

9:00-16:00

4

11.

Уйчи-Сохибкор бўстони агрофирмаси

24.03.2019 й.

Агрофирма автосаройида

9:00-16:00

1

12.

Р.Рахимов муқобил машина трактор парки

27.03.2019 й.

ММТП автосаройида

9:00-16:00

4

13.

О.Келдиев муқобил машина трактор парки

28.03.2019 й.

ММТП автосаройида

9:00-16:00

5

14.

Жийдакапа қурилиш касб-ҳунар коллежи

02.04.2019 й.

Коллеж идорасида

9:00-16:00

2

15.

Уйчи саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежи

03.04.2019 й.

Коллеж идорасида

9:00-16:00

4

16.

Уйчи Гулистон муқобил машина трактор парки

04.04.2019 й.

ММТП автосаройида

9:00-16:00

1

17.

Уйчи Миришкор қаноти муқобил машина трактор парки МЧЖ

06.04.2019 й.

ММТП автосаройида

9:00-16:00

1

18.

10-ХМКК масъулияти чекланган жамияти

09.04.2019 й.

Жамият автосаройида

9:00-16:00

9

19.

“Водийгазтаъминот” УК “Уйчи тумангаз филиали

10.04.2019 й.

Филиал автосаройида

9:00-16:00

16

20.

Мудофаага кўмаклашувчи Ватанпарвар ташкилоти

11.04.2019 й.

Ташкилот автосаройида

9:00-16:00

26

21.

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими

12.04.2019 й.

ЙҲХГ бўлимида

9:00-16:00

1

22.

Туман давлат санитария эпедимология назорат маркази

14.04.2019 й.

Марказ автосаройида

9:00-16:00

4

23.

Туман Почта бўлими

16.04.2019 й.

ЙҲХГ бўлимида

9:00-16:00

1

24.

Ободонлаштириш бошқармаси

17.04.2019 й.

Бошқарма  автосаройида

9:00-16:00

3

25.

Тиббиёт бирлашмаси

18.04.2019 й.

Бирлашма автосаройида

9:00-16:00

13

26.

“Қишлокхўжаликкимё АЖ туман филиали

20.04.2019 й.

Филиал автосаройида

9:00-16:00

2

27.

Қишлоқ хўжалик коллежи

21.04.2019 й.

Коллеж  автосаройида

9:00-16:00

6

28.

Жийдакапа ТБМЗ” масъулияти чекланган жамияти

21.04.2019 й.

Жамият автосаройида

9:00-16:00

14

29.

Жийдакапамелиотранс масъулияти чекланган жамияти

23.04.2019 й.

Жамият автосаройида

9:00-16:00

15

30.

Халқ таълими бўлими

05.04.2019 й.

ЙҲХГ бўлимида

16:00-18:00

1

31.

Туман йўл хўжалик пудрат таъмирлаш фойдаланиш корхонаси

24.04.2019 й.

Корхона автосаройида

9:00-16:00

8

32.

“Ўнхаят масъулияти чекланган жамияти

25.04.2019 й.

ЙҲХГ бўлимида

9:00-16:00

5

33.

Туман электр тармоқлари корхонаси

25.04.2019 й.

Корхона  идорасида

9:00-16:00

5

34.

Фермер хўжаликлари (рўйхат асосида)

26.04.2019 й.

ЙҲХГ бўлимида

9:00-16:00

35

35.

“Шер ЛТД”, Уйчи ихтисослашган кўчма колонна,  “Сайёра ХИМК”, “Водий” хусусий фирмаси

01.05.2019 й.

ЙҲХГ бўлимида

9:00-16:00

4

36.

Уйчи нефть базаси унитар корхонаси

02.05.2019 й.

Корхона автосаройида

9:00-16:00

44

37.

Жийдакапа ипак қурти уруғи” масъулияти чекланган жамияти

03.05.2019 й.

Жийдакапа ҚФЙ

9:00-16:00

8

38.

Уйчи Зарафшонтранс масъулияти чекланган жамияти

04.05.2019 й.

ЙҲХГ бўлимида

9:00-16:00

3

39.

Тигртранс масъулияти чекланган жамияти

07.05.2019 й.

ЙҲХГ бўлимида

9:00-16:00

3

40.

Тола фермер хўжалиги

08.05.2019 й.

ЙҲХГ бўлимида

9:00-16:00

1

41.

Турғунсувқурилиш сервис масъулияти чекланган жамияти

10.05.2019 й.

ЙҲХГ бўлимида

9:00-16:00

1

42.

Олтин замин тажриба участкаси

11.05.2019 й.

ЙҲХГ бўлимида

9:00-16:00

1

43.

Шарқ” хусусий корхонаси

11.05.2019 й.

ЙҲХГ бўлимида

9:00-16:00

1

44.

Алфа Фарход масъулияти чекланган жамияти

14.05.2019 й.

ЙҲХГ бўлимида

9:00-16:00

12

45.

Анастранс сервис масъулияти чекланган жамияти

15.05.2019 й.

ЙҲХГ бўлимида

9:00-16:00

3

46.

Зиёвиддин автотранс масъулияти чекланган жамияти

16.05.2019 й.

ЙҲХГ бўлимида

9:00-16:00

1

47.

Камолиддин транс масъулияти чекланган жамияти

17.05.2019 й.

ЙҲХГ бўлимида

9:00-16:00

2

48.

“Мега мах Транс” МЧЖ

17.05.2019 й.

ЙҲХГ бўлимида

9:00-16:00

6

49.

“Жийдакапа индустрия” МЧЖ

17.05.2019 й.

ЙҲХГ бўлимида

9:00-16:00

12

50.

Уйчи электр таъмир қурилиш хусусий корхонаси

17.05.2019 й.

ЙҲХГ бўлимида

9:00-16:00

1

51.

“Экстра пример бат” МЧЖ

18.05.2019 й.

ЙҲХГ бўлимида

9:00-16:00

3

52.

“Эхим Гроуп” МЧЖ

18.05.2019 й.

ЙҲХГ бўлимида

9:00-16:00

1

53.

“Ғайрат фарм стар сервис” МЧЖ

18.05.2019 й.

ЙҲХГ бўлимида

9:00-16:00

1

54.

“Наманган логистика транс” МЧЖ

19.05.2019 й.

ЙҲХГ бўлимида

9:00-16:00

5

55.

“Умарали Хайрулло савдо” хусусий корхонаси

20.05.2019 й.

ЙҲХГ бўлимида

9:00-16:00

1

56.

“Хизиробод келажаги” МЧЖ

21.05.2019 й.

ЙҲХГ бўлимида

9:00-16:00

1

 

 

 

Уйчи туман ички ишлар бўлими

йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи

катта инспектори                                                                                                                 А.Бурханов

Umumiy takliflar

686