Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
22222 O’zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasi 16/09/2020 01/10/2020 8
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
Ўзбекистон Республикаси божхона органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-22222

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ Вазирлар маҳкамасининг

ҚАРОРИ

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси божхона органлари ходимлари
ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни
янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сон Фармони билан тасдиқланган “2020-2023 йилларда божхона маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш концепциясини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”га мувофиқ, давлат божхона хизмати органларида ўзининг меҳнати, хизмати, одоб-ахлоқи, соҳани ривожлантиришда сидқидилдан, самарали хизмат қилиб келаётган юқори малакали, тажрибали, ташаббускор ҳамда зиммасига юклатилган вазифани бажаришда жасорат намоён этган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш ҳамда маънавий-руҳий ҳолатини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Белгилансинки, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган, контузия, шикаст олган ёки касалликларга дучор бўлган божхона органлари ходимларининг фарзандлари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг тавсияномаси асосида белгиланган қабул кўрсаткичларидан ташқари давлат гранти асосида Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасалари (кейинги ўринларда - олий таълим муассасалари)нинг бакалавриатига (иккинчи таълимдан ташқари) танловсиз қабул қилинадилар;

хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган, контузия, шикаст олган ёки касалликларга дучор бўлган божхона органлари ходимларининг фарзандлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия ва Давлат божхона қўмитасининг олий (магистратура, иккинчи ва олий ўқув юртидан кейинги таълимдан ташқари)
ва ўрта махсус таълим муассасаларига (кейинги ўринларда - ҳарбий таълим муассасалари) қабул квоталаридан ташқари дастлабки ва касбий (ҳарбий-профессионал) танлов натижалари, шунингдек Давлат божхона қўмитаси раисининг тақдимномаси асосида қабул қилинадилар.

2. 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитаси раисига тўлов-шартнома (оширилган тўлов-шартнома ставкаси бундан мустасно) асосида олий таълим муассасалари бакалавриатига (иккинчи таълимдан ташқари) ўқишга мазкур қарор қабул қилингунга қадар кирган, шунингдек, ўқиш давомида ушбу ҳолатларда ота-онасини йўқотган тақдирда:

хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган божхона органлари ходимларининг фарзандларига - шартномаларнинг тўлиқ ҳажми;

хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган, контузия, шикаст олган ёки касалликларга дучор бўлган   божхона органлари ходимларининг фарзандларига -шартномаларнинг эллик фоизи миқдори Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш
ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб беришга рухсат берилсин.

3. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб шундай тартиб жорий этилсинки, унга кўра, мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, божхона маъмурчилигини такомиллаштириш, тартиб-таомилларни соддалаштириш, амалиётга илғор ахборот технологияларини жорий этиш, контрабанда
ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашишда ҳамда божхона органлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшган, хизмат, илмий ёки педагогик фаолиятда юқори натижаларга эришган божхона органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига (кейинги ўринларда - ходимларнинг фарзандлари):

олий таълим муассасаларига белгиланган давлат гранти асосида қабул кўрсаткичларининг уч фоизи миқдорида давлат гранти асосидаги қўшимча қабул кўрсаткичлари ажратилади;    

ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун курсантлар (ўқувчилар)ни қабул қилишнинг умумий сонидан икки фоизли квота ажратилади.

4. Давлат божхона хизмати органлари ходимлари фарзандларининг давлат олий таълим муассасалари ҳамда ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома (тақдимнома) бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки,

ходимларнинг фарзандларини ажратилган уч фоизли квоталар доирасида олий таълим муассасаларига қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг тавсияномаси бўйича танлов асосида амалга оширилади ҳамда ўринлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб, абитуриент кириш имтиҳонларининг энг юқори баллидан камида ўттиз фоизини тўплаган тақдирда, кетма-кетлик тартибида тақсимланади;

ходимларнинг фарзандлари учун ажратилган икки фоизли квоталар доирасида ҳарбий таълим муассасаларига қабул қилиш дастлабки ва касбий (ҳарбий-профессионал) танлов натижалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг тақдимномаси асосида амалга оширилади;

ходимлар, шу жумладан хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган, контузия, шикаст олган ёки касалликларга дучор бўлган божхона органлари ходимларининг фарзандларини олий таълим муассасалари ва ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш учун тавсиянома (кейинги ўринларда - тавсиянома) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан Давлат божхона қўмитаси Кадрлар бошқармаси бошлиғининг илтимосномаси асосида берилади;

тавсиянома бир олий таълим муассасаси ёки ҳарбий таълим муассасасига бир марта кириш учун уч йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади;

ходимларнинг фарзандларига ушбу қарорда кўзда тутилган тавсиянома билан бир қаторда муддатли ҳарбий хизматни ўтаганлиги бўйича ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаси ҳам мавжуд бўлса, уларни танлов асосида олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш қўмондонлик тавсияномасида белгиланган қўшимча балларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади;

тавсиянома бланклари қатъий ҳисобда турувчи, ҳисоб серияси, рақами ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлган ҳужжат бўлиб, “Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланади.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Кадрлар бошқармаси бошлиғига тавсиянома бериш тўғрисида илтимоснома киритиш борасида қарорлар қабул қилишда холисликни таъминлаш ва коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича шахсий жавобгарлик юклансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда божхона органлари ходимларини хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган, контузия, шикаст олган ёки касалликларга дучор бўлган деб топишнинг тартиби ва аниқ мезонларини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин;

уч ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

                 Бош вазири                                                                        А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “___” _________даги

_____-сон қарорига илова

 

 

Давлат божхона хизмати органлари ходимлари фарзандларининг давлат олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома (тақдимнома) бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом божхона органлари ходимлари фарзандларининг квота асосида давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига (иккинчи таълимдан ташқари) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг олий (магистратура, иккинчи ва олий ўқув юртидан кейинги таълимдан ташқари)
ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома (тақдимнома) бериш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом божхона органларининг шаҳодатланган ходимлари, хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган, контузия, шикаст олган ёки касалликларга дучор бўлган божхона органлари ходимларининг фарзандларига нисбатан татбиқ этилади.

Ушбу Низом божхона органлари ходимларининг хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногиронлиги белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан кейин васийликка олинган фарзандларига, шунингдек, божхона органлари амалдаги ходимларининг васийликка олинган фарзандларига нисбатан татбиқ этилмайди.

3. Давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига (иккинчи таълимдан ташқари) ўқишга кириши учун тавсиянома Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Кадрлар бошқармаси бошлиғининг (кейинги ўринларда Кадрлар бошқармаси бошлиғи деб аталади) илтимосномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан қуйидагиларга берилади:

мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, божхона маъмурчилигини такомиллаштириш, тартиб-таомилларни соддалаштириш, амалиётга илғор ахборот технологияларини жорий этиш, контрабанда
ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашишда
ҳамда божхона органлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшган, хизмат, илмий ёки педагогик фаолиятда юқори натижаларга эришган божхона органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ;

хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган, контузия, шикаст олган ёки касалликларга дучор бўлган ходимларнинг фарзандларига мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ.

4. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг олий (магистратура, иккинчи ва олий ўқув юртидан кейинги таълимдан ташқари) ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тақдимнома Кадрлар бошқармаси бошлиғининг илтимосномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан қуйидагиларга берилади:

мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, божхона маъмурчилигини такомиллаштириш, тартиб-таомилларни соддалаштириш, амалиётга илғор ахборот технологияларини жорий этиш, контрабанда
ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашишда
ҳамда божхона органлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшган, хизмат, илмий ёки педагогик фаолиятда юқори натижаларга эришган божхона органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига, мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ;

хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган, контузия, шикаст олган ёки касалликларга дучор бўлган ходимларнинг фарзандларига мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ.

5. Божхона органлари ходимларини хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган, контузия, шикаст олган
ёки касалликларга дучор бўлган
деб топишнинг тартиби ва аниқ мезонлари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.

6. Тавсиянома (тақдимнома) (кейинги ўринларда тавсиянома деб аталади) бланклари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ҳар йили Давлат божхона қўмитаси учун назарда тутиладиган маблағлар ҳисобига “Давлат белгиси” давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланади.

7. Тавсиянома, мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ, схема бўйича ходимларнинг фарзандларига бир давлат олий таълим муассасасининг бакалавриати (иккинчи таълимдан ташқари) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг олий (магистратура, иккинчи ва олий ўқув юртидан кейинги таълимдан ташқари) ва ўрта махсус таълим муассасасининг (кейинги ўринларда таълим муассасаси деб аталади) кундузги ёки сиртқи таълим шаклига бир марта кириш учун уч йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.

Хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган, контузия, шикаст олган ёки касалликларга дучор бўлган ходимларнинг ҳамда мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, божхона маъмурчилигини такомиллаштириш, тартиб-таомилларни соддалаштириш, амалиётга илғор ахборот технологияларини жорий этиш, контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашишда ҳамда божхона органлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшган, хизмат, илмий ёки педагогик фаолиятда юқори натижаларга эришган божхона органлари амалдаги ходимларининг ҳарбий ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсиянома берилган фарзандларига кейинчалик давлат ва ҳарбий олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳам тавсиянома берилиши мумкин.

Тавсияномага асосан ўқишга қабул қилинган талаба (курсант) ўқишдан четлаштирилган тақдирда (шу жумладан ўз хоҳиши билан ўқишдан кетганда), уларга тавсиянома қайтадан берилмайди.

2-боб. Тавсиянома бериш тартиби

8. Тавсиянома бериш масаласини кўриб чиқиш учун Кадрлар бошқармаси бошлиғи раислигида комиссия тузилади.

Камида беш нафар раҳбар ходимлар ва ваколатли мутахассислардан иборат бўлган комиссия Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Раисининг буйруғи билан тасдиқланади.

9. Ҳар йили март ойида комиссия томонидан қуйидагилар кўриб чиқилади:

ходимлар фарзандларига таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома бериш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда таркибий ва ҳудудий бўлинмалар деб аталади) бошлиқларининг тавсиялари;

хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган, контузия, шикаст олган ёки касалликларга дучор бўлган ходимларнинг фарзандлари рўйхатлари.

10. Таркибий ва ҳудудий бўлинмалар бошлиқлари комиссияга кўриб чиқиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) амалдаги ходимлар бўйича:

таркибий ва ҳудудий бўлинма бошлиғининг тавсияси;

маълумотнома-объективка;

автобиографик маълумотлар;

хизмат фаолияти натижалари бўйича батафсил ҳисобот;

ходим фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва паспорти нусхаси;

маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси;

б) хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган, контузия, шикаст олган ёки касалликларга дучор бўлган ходимлар бўйича:

ходим фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва паспорти нусхаси;

ходим фарзандининг маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси.

Мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.

11. Ҳужжатлар комиссияга кўриб чиқиш учун ҳар йили 15 мартгача тақдим этилади.

12. Комиссия таркибий ва ҳудудий бўлинмалар тақдим этган ҳужжатларни ҳар йили 1 апрелгача кўриб чиқади.

Кадрлар бошқармаси бошлиғи мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, божхона маъмурчилигини такомиллаштириш, тартиб-таомилларни соддалаштириш, амалиётга илғор ахборот технологияларини жорий этиш, контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашишда ҳамда божхона органлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшган, хизмат, илмий ёки педагогик фаолиятда юқори натижаларга эришган ходимларга, улар хизмат қилаётган божхона органидан қатъи назар, тавсиянома бериш учун илтимоснома киритиш ҳуқуқига эга.

Комиссия йиғилиши якунлари бўйича баённома тузилади, у комиссия раисининг имзоси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг гербли муҳри билан тасдиқланади.

13. Тавсиянома олганларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг тавсиянома бериш тўғрисидаги буйруғи тасдиқлангандан сўнг божхона  органлари ходимлари хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган, контузия, шикаст олган ёки касалликларга дучор бўлиб қолган тақдирда, уларнинг фарзандларига жорий қабул йилининг 1 июлига қадар тавсиянома берилиши мумкин.

14. Комиссия ҳужжатларни ўрганиш мобайнида ходимнинг ҳалок бўлганлиги ёки олган тан жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолганлиги, контузия, шикаст олган ёки касалликларга дучор бўлиб қолганлиги хизмат мажбуриятини бажариш билан боғлиқ бўлмаган деб топилган ҳамда мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, божхона маъмурчилигини такомиллаштириш, тартиб-таомилларни соддалаштириш, амалиётга илғор ахборот технологияларини жорий этиш, контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашишда ҳамда божхона органлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшган, хизмат, илмий ёки педагогик фаолиятда юқори натижаларга эришган деб топилмаган тақдирда, тавсиянома беришни рад этади.

15. Таълим муассасаларига ўқишга кириш учун берилган тавсияномаларнинг ягона ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Кадрлар бошқармаси томонидан юритилади.

16. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига мазкур Низомда назарда тутилган тартибда таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар берилган ходимларнинг фарзандлари рўйхатини ҳар йили 1 майгача мазкур Низомга 6-иловага мувофиқ шаклда юборади.

3-боб. Якунловчи қоидалар

17. Комиссиянинг ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.

18. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.

Давлат божхона хизмати органлари ходимлари фарзандларининг давлат олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси
ва Давлат божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома (тақдимнома) бериш тартиби тўғрисидаги
низомга 1-илова

Тавсиянома бланкасининг

ШАКЛИ

TAVSIYANOMA DBQ 000000

O’zbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlarida xizmat qilayotgan

____________________________

____________________________

(maxsus unvoni, F.I.O)

ning farzandi _________________

____________________________

 (tavsiyanoma berilgan shaxsning F.I.O., imzosi)

Davlat bojxona qo’mitasi raisining
20__-yil “__” ____________ dagi

____-son buyrug’iga asosan berildi.

 

 

M. O’.

 

____________________________

____________________________

(mansabdor shaxsning maxsus unvoni, F.I.O., imzosi)

 

20__-yil “__” ____________

 

 

  

TAVSIYANOMA DBQ 000000

O’zbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlarida xizmat qilayotgan ____________________________________________________________________ ning

(maxsus unvoni, F.I.O)

farzandi

__________________________________ga____________________________________

(pasport (guvohnoma) seriyasi, raqami)

O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 20__ yil “___” ________dagi ___ - son qaroriga muvofiq yo’nalishlar bo’yicha bakalavrlar tayyorlashda (ikkinchi ta’limdan tashqari) respublikaning barcha davlat oliy ta’lim muassasalariga davlat granti asosida kirishda ajratilgan qo’shimcha uch foizli qabul kvotasi doirasida tanlovda ishtirok etish imtiyozi beriladi.

Tavsiyanoma Davlat bojxona qo’mitasi raisining 20__-yil “____” ____________ dagi

____-son buyrug’iga asosan berildi.

 

 

M. O’.

 

____________________________________

(mansabdor shaxsning maxsus unvoni, F.I.O., imzosi)

 

20__-yil “__” ____________

 

   

Давлат божхона хизмати органлари ходимлари фарзандларининг давлат олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси
ва Давлат божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома (тақдимнома) бериш тартиби тўғрисидаги
низомга 2-илова

 

Тавсиянома бланкасининг

ШАКЛИ

TAVSIYANOMA DBQ 000000

O’zbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlaridagi  xizmati davrida xizmat majburiyatini bajarish chogʼida halok boʼlgan, shuningdek, xizmat majburiyatini bajarishda olgan jarohati tufayli nogiron boʼlib qolgan, kontuziya, shikast olgan yoki kasalliklarga duchor boʼlgan

____________________________

____________________________

(maxsus unvoni, F.I.O)

ning farzandi _________________

____________________________

 (tavsiyanoma berilgan shaxsning F.I.O., imzosi)

Davlat bojxona qo’mitasi raisining
20__-yil “__” ____________ dagi

____-son buyrug’iga asosan berildi.

 

 

M. O’.

 

____________________________

____________________________

(mansabdor shaxsning maxsus unvoni, F.I.O., imzosi)

 

20__-yil “__” ____________

 

 

  

TAVSIYANOMA DBQ 000000

O’zbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlaridagi  xizmati davrida xizmat majburiyatini bajarish chogʼida halok boʼlgan, shuningdek, xizmat majburiyatini bajarishda olgan jarohati tufayli nogiron boʼlib qolgan, kontuziya, shikast olgan yoki kasalliklarga duchor boʼlgan

____________________________________________________________________ ning

(maxsus unvoni, F.I.O)

farzandi

__________________________________ga____________________________________

(pasport (guvohnoma) seriyasi, raqami)

O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 20__ yil “___” ________dagi ___ - son qaroriga muvofiq yo’nalishlar bo’yicha bakalavrlar tayyorlashda (ikkinchi ta’limdan tashqari) respublikaning barcha davlat oliy ta’lim muassasalariga kirishda tanlovsiz, belgilangan qabul kvotasidan tashqari davlat grantiga asosan o’qishga kirish imtiyozi beriladi.

Tavsiyanoma Davlat bojxona qo’mitasi raisining 20__-yil “____” ____________ dagi

____-son buyrug’iga asosan berildi.

 

M. O’.

 

____________________________________

(mansabdor shaxsning maxsus unvoni, F.I.O., imzosi)

20__-yil “__” ____________   

Давлат божхона хизмати органлари ходимлари фарзандларининг давлат олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси
ва Давлат божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома (тақдимнома) бериш тартиби тўғрисидаги
низомга 3-илова

 

Тақдимнома бланкасининг

ШАКЛИ

TAQDIMNOMA DBQ 000000

O’zbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlarida xizmat qilayotgan

________________________

________________________

(maxsus unvoni, F.I.O)

ning farzandi _____________

________________________

 (tavsiyanoma berilgan shaxsning F.I.O., imzosi)

Davlat bojxona qo’mitasi raisining
20__-yil “__” _________ dagi

____-son buyrug’iga asosan berildi.

 

 

M. O’.

 

________________________________________________

(mansabdor shaxsning maxsus unvoni, F.I.O., imzosi)

 

20__-yil “__” ____________

 

 

  

TAQDIMNOMA DBQ 000000

O’zbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlarida xizmat qilayotgan________________ ____________________________________ning

(maxsus unvoni, F.I.O)

farzandi

______________________________________ga_______________________________________

(pasport (guvohnoma) seriyasi, raqami)

O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 20__ yil “___” ________dagi ___ - son qaroriga muvofiq Oʼzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati, Milliy gvardiya va Davlat bojxona qoʼmitasining oliy (magistratura, ikkinchi va oliy oʼquv yurtidan keyingi taʼlimdan tashqari) va oʼrta maxsus taʼlim muassasalariga (dastlabki va kasbiy (harbiy-professional) tanlov natijalariga asosan) kirishda ajratilgan ikki foizli qabul kvotasi doirasida tanlovda ishtirok etish imtiyozi beriladi.

Taqdimnoma Davlat bojxona qo’mitasi raisining 20__-yil “____” ____________ dagi

____-son buyrug’iga asosan berildi.

 

Taqdimnoma rasmiylashtirib berilgan sanadan e’tiboran uch yil muddat davomida kuchga ega bo’ladi/

 

M. O’.

 

____________________________________

(mansabdor shaxsning maxsus unvoni, F.I.O., imzosi)

20__-yil “__” ____________   

Давлат божхона хизмати органлари ходимлари фарзандларининг давлат олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси
ва Давлат божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома (тақдимнома) бериш тартиби тўғрисидаги
низомга 4-илова

 

Тақдимнома бланкасининг

ШАКЛИ

TAQDIMNOMA DBQ 000000

O’zbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlaridagi  xizmati davrida xizmat majburiyatini bajarish chogʼida halok boʼlgan, shuningdek, xizmat majburiyatini bajarishda olgan jarohati tufayli nogiron boʼlib qolgan, kontuziya, shikast olgan yoki kasalliklarga duchor boʼlgan

________________________

________________________

(maxsus unvoni, F.I.O)

ning farzandi _____________

________________________

 (tavsiyanoma berilgan shaxsning F.I.O., imzosi)

Davlat bojxona qo’mitasi raisining
20__-yil “__” _________ dagi

____-son buyrug’iga asosan berildi.

 

 

M. O’.

 

________________________________________________

(mansabdor shaxsning maxsus unvoni, F.I.O., imzosi)

 

20__-yil “__” ____________

 

  

TAQDIMNOMA DBQ 000000

O’zbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlaridagi  xizmati davrida xizmat majburiyatini bajarish chogʼida halok boʼlgan, shuningdek, xizmat majburiyatini bajarishda olgan jarohati tufayli nogiron boʼlib qolgan, kontuziya, shikast olgan yoki kasalliklarga duchor boʼlgan____________________

_______________________________________ning

(maxsus unvoni, F.I.O)

farzandi

______________________________________ga_______________________________________

(pasport (guvohnoma) seriyasi, raqami)

O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 20__ yil “___” ________dagi ___ - son qaroriga muvofiq Oʼzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati, Milliy gvardiya va Davlat bojxona qoʼmitasining oliy (magistratura, ikkinchi va oliy oʼquv yurtidan keyingi taʼlimdan tashqari) va oʼrta maxsus taʼlim muassasalariga (dastlabki va kasbiy (harbiy-professional) tanlov natijalariga asosan) kirishda tanlovsiz, belgilangan qabul kvotasidan tashqari o’qishga kirish imtiyozi beriladi.

Taqdimnoma Davlat bojxona qo’mitasi raisining 20__-yil “____” ____________ dagi

____-son buyrug’iga asosan berildi.

Taqdimnoma rasmiylashtirib berilgan sanadan e’tiboran uch yil muddat davomida kuchga ega bo’ladi/

 

M. O’.

____________________________________

(mansabdor shaxsning maxsus unvoni, F.I.O., imzosi)

20__-yil “__” ____________

Давлат божхона хизмати органлари ходимлари фарзандларининг давлат олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси
ва Давлат божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома (тақдимнома) бериш тартиби тўғрисидаги
низомга
5-илова

Давлат божхона хизмати органлари ходимлари фарзандларининг давлат олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома (тақдимнома) бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Амалга ошириш механизми

Субъект

Бажариш муддати

1-босқич

1. Давлат божхона қўмитаси раисининг тавсиянома (тақдимнома) бериш масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссия тузиш тўғрисидаги буйруғини чиқариш.

2. Комиссия қуйидагиларни кўриб чиқади:

а) ходимлар фарзандларининг таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома (тақдимнома) бериш тўғрисида Давлат божхона қўмитасининг таркибий ва ҳудудий тузилмалари бошлиқларининг тавсиялари;

б) хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган, контузия, шикаст олган ёки касалликларга дучор бўлган божхона органлари ходимларининг фарзандлари рўйхатлари.

Давлат божхона қўмитаси

Ҳар йили
10 мартгача

 

2-босқич

Давлат божхона қўмитасининг таркибий ва ҳудудий тузилмалари бошлиқлари комиссияга кўриб чиқиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) амалдаги ходимларга:

таркибий ва ҳудудий тузилма бошлиғининг тавсияси;

маълумотнома-объективка;

автобиографик маълумотлар;

хизмат фаолияти натижалари бўйича батафсил ҳисобот;

ходим фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва паспорти нусхаси;

маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси;

б) хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган, контузия, шикаст олган ёки касалликларга дучор бўлган ходимлар бўйича:

ходим фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва паспорти нусхаси;

ходим фарзандининг маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси.

Тегишли божхона органлари раҳбарлари

Ҳар йили
15 мартгача

 

3-босқич

1. Комиссия тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади.

(Комиссия йиғилиши якунлари бўйича баённома тузилади. У комиссия раисининг имзоси ҳамда Давлат божхона қўмитасининг гербли муҳри билоан тасдиқланади).

2. Кўриб чиқиш якунлари бўйича баённома тузилади
ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади.

Комиссия раиси

Ҳар йили
1 апрелгача

 

4-босқич

1. Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи чиқарилади.

2. Ходимларга фарзандларининг таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома (тақдимнома) берилади.

3. Хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган, контузия, шикаст олган ёки касалликларга дучор бўлган ходимлар ҳамда мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, божхона маъмурчилигини такомиллаштириш, тартиб-таомилларни соддалаштириш, амалиётга илғор ахборот технологияларини жорий этиш, контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашишда ҳамда божхона органлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятда юқори натижаларга эришган божхона органларининг таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсиянома (тақдимнома)га эга бўлган фарзандлари рўйхатлари Давлат комиссиясига юборилади.   

Давлат божхона қўмитаси

Ҳар йили
1 майгача

 

5-босқич

Давлат комиссияси хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган, контузия, шикаст олган ёки касалликларга дучор бўлган ходимлар ҳамда мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, божхона маъмурчилигини такомиллаштириш, тартиб-таомилларни соддалаштириш, амалиётга илғор ахборот технологияларини жорий этиш ҳамда божхона органлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятда юқори натижаларга эришган божхона органларининг амалдаги ходимларининг ушбу Низомда назарда тутилган тартибда таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома (тақдимнома) берилган фарзандлари рўйхатларини кўриб чиқади.  

Давлат комиссияси (таълим муассасалари бўйича котибият) ишчи органи

Ҳар йили
15 июнгача

 

 

 

 

Давлат божхона хизмати органлари ходимлари фарзандларининг давлат олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси
ва Давлат божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома (тақдимнома) бериш тартиби тўғрисидаги
низомга
6-илова

 

Давлат олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома (тақдимнома) берилган, хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган, контузия, шикаст олган ёки касалликларга дучор бўлган ходимлар фарзандларининг

РЎЙХАТИ

Т/р

Абитуриентнинг (номзод) фамилияси, исми, отасининг исми

Абитуриент (номзод) паспортининг (гувоҳномаси) серияси ва рақами

Таълимнинг

режалаштирилаётган

йўналиши

Тавсиянома (тақдимнома) рақами

Изоҳ

1.

         

2.

         

3.

         

 

Umumiy takliflar: 3

572