ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2207 Хокимият Яккабагского района 01/02/2019 16/02/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Туманда 2019 йилда транспорт воситаларини мажбурий текник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2207

О’ZBEKISTON RESPUBLIKASI ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

QASHQADARYO VILOYATI ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ

YAKKABOG TUMAN HOKIMI ЯККАБОҒ ТУМАНИ ҲОКИМI

QARORI ҚАРОРИ

Yakkabog’ shahri A. Temur kuchasi Tеl 58-52-420 Yakkabog’ shahri A. Temur kuchasi Tеl 58-52-420

2019 йил « » январ Х- -сонли Яккабоғ шаҳри

Туманда 2019 йилда транспорт воситаларини мажбурий текник

кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини махбурий техник кўрикдан ўтқазиш тартиби тўғрисида”ги Низомини ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисда”ги Қонуннинг 6-моддасига асосланиб.

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Туман ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтқазилсин.

2. Мажбурий техник кўрикдан ўтқазиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтқазиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтқазилсин:

тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган, одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомабиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар –бир йилда икки марта;

ишлаб чиқарилганлиги беш йилдан кўп бўлмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) –икки йилда бир марта;

ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг иккинчи хат бошида курсатилган транспорт воситаларидан ташқари)- бир йилда бир марта:

тиркамалар кўрикка транспорт воситаси – шатакчи учун белгиланган муддатларда:

4. Қарорнинг 3-банди иккинчи хат бошида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи матрда- 1 март-30 июнда;

иккинчи марта-1 сентябрь -30 октябрда ўтказилади;

Юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март -30 июнда ўтказилади.

Жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги1 январь-31 августда ўтказилсин.

5.Транспорт воситаларининг мажбурий кўрикдан ўтказиш таман комиссияси раҳбарига:

Транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилишини устидан самарали назоратни ташкил этиш;

Транспорт воситаларининг техник холати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини бахолаш юклатилсин.

6. Тумандаги барча транспорт воситаларини эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда техник кўрикдан ўтказилишини, улардан техник жиҳатдан созлигини ва ўз вақтида режа жадвал асосида кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида низиомни тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорининг 3-бандига кўра Ўзбекистон Республикаси Мудофа Вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг харбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилишини инобатга олинсин.

8. Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ йиғим ундирилсин.

9. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўирнбосари М.Туймаев зиммасига юклатилсин.

10. Қарор расман эълон қилинган кундан эътиборат кучга киради.

Туман ҳокими Ш.Донаев

Umumiy takliflar

664