ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2198 Хокимият Ургенчского города 31/01/2019 15/02/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Шаҳардаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2198

ҚАРОР  ҚИЛАМАН

1. Урганч шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ (Ж.Ваисов) Урганч шаҳридаги юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва белгиланган тартибда ЙҲХ бошқармасида рўйхатдан ўтказилган транспорт воситалари, шунингдек троллейбуслар, зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мос ламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурчаларга, назорат-ўлчаш асбобларига, асфальт ёки бетон қопланган бир текис горизонтал майдончага) ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларда, текника хизмати кўрсатиш станцияларида, қуйидаги даврийликка мувофиқ мажбурий техник кўрикдан (кейинги ўринларда матнда “техник кўрик” деб юритилади) ўтказилишини таъминлансин:

а)  шаҳардаги     юридик    шахсларга    тегишли     бўлган     транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 10 июнгача;

б)   тижорат асосида йўловчи ташиш учун фойдаланиладиган енгил
автомобиллар, троллейбуслар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та
ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари) одамларни мунтазам
ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазинли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга
тиркамалар бир йилда икки маротаба (1 мартдан 30 июнгача ва
1 сентябрдан 31 октябргача);

в)   жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг
техник кўриги 1 мартдан 31 августгача техник кўрикдан ўтказилсин.

Ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган транспорт воситалари икки йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилсин, мазкур банднинг “б” кичик бандида қайд этилган бир йилда икки марта техник кўрикдан ўтказилиши лозим бўлган транспорт воситалари бундан мустасно.

  1. Урганч шаҳрида транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, юридик шахсларга қарашли транспорт воситаларининг 2019 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Техник кўрикдан ўтказувчи шаҳар комиссияси:

Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш шаҳар комисссияси раҳбарига:

- шаҳардаги барча транспорт воситалари Қарши шаҳар ҳудудида фаолият кўрсатаётган (транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш диагностика марказлари ва ТХС) устахоналардан техник кўрикдан ўтказиш;

- транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;

- транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш; 

- Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтқазиш тартиби тўғрисида”ги Низомига мувофиқ йиғим ундириш юклатилсин.

 воситаларини техник кўрикга жалб қилишда Йўл ҳаракати
хавфсизлиги гуруҳига, шаҳар мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар”
ташкилоти, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, шаҳар Ички ишлар бўлими
ходимлари жамоатчилик асосида амалий ёрдам кўрсатишлари тавсия этилсин.

4.      Урганч шаҳар ИИО ФМБ ЙХҲБ транспорт воситаларининг техник кўриги натижалари бўйича Урганч шаҳар ҳокимлигига 2019 йил 10 ноябргача ёзма ахборат бериш вазифаси топширилсин.

5.  Ушбу    қарор    Урганч    шаҳар    ҳокимлигининг    расмий    нашри
ҳисобланган “Урганч оқшоми” газетасида эълон қилинган кундан кучга киради.

6. Ушбу  қарор  қабул  қилиниши  билан  Урганч  шаҳар  ҳокимининг 2018 йил 23 февралдаги 472к-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Мазкур   қарорнинг   бажарилишини   назорат   килиш   Урганч   шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Ахмедов зиммасига юклатилсин.

 

Урганч шаҳар ҳокими                                       Ш.Абдуллаев

Umumiy takliflar

755