ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2182 Хокимият Булунгурского района 30/01/2019 14/02/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Булунғур туманида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, шунингдек машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2182

“ЛОЙИҲА”

Туманда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, шунингдек машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек – трактор парклари, устахоналар ва сервис пунклариниинг асбоб - ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 25 апрелда 2452-сон билан рўйхатдан ўтказилган) га асосан тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, трактор парклари, устахоналар ва сервис пунклариниинг асбоб – ускуналарини (Бундан кейин матнда техника деб юритилади) йиллик техник кўрикдан мажбурий ўтказиш мақсадида, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1.“Давтехназорат” инспекциясининг қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича давлат инспектори тумандаги тракторлар, трактор тиркамалари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналарини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиб, доимий рўйхатдан ўтган техникаларни йиллик техник кўрикдан ўтказиш ишларини ташкиллаштирсин.

2.“Давтехназорат” инспекциясида рўйхатдан ўтган техникалар йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан:

тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарга – 0,18;

қишлоқ хўжалиги машиналарига - 0,10;

машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарига - 0,37 миқдорда йиғимлар ундирилсин.

Техник кўрикдан ўтказиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат, техника доимий рўйхатдан ўтган жойдаги давлат инспекторига тақдим этилади. Техникани қайта кўрикдан ўтказиш учун мулкдордан йиғим ундирилмайди.

3.Техник кўрикдан ўтказиш комиссияси иш режаси 1-иловага;

техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссиянинг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4.Техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия раиси, давлат инспектори:

техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахслар (мулкдор)га техникаларни техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани техник кўрик ўтказиш кунидан камида ўттиз кун олдин юборилишини;

техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатмалар берилишини;

мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган тақдирда ҳамда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналардан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш учун туман ҳокимлигига юборилишини таъминласин. 5.Мазкур қарор “Булунғур ҳаёти” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6.Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 31 январдаги 133-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.

7.Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

8.Ушбу қарор ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Туман ҳокими Б.Бахромов

Umumiy takliflar

452