ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2181 Хокимият Бешарыкского района 30/01/2019 14/02/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналар, қишлоқ хўжалиги машиналари, машина-трактор парклари, устахона ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йил учун мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2181

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил

6 декабрдаги 345-сонли «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда) ва «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом (рўйхат рақами 2452, 2013 йил 25 апрель), (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами 2013 й., 17-сон, 229-моддаси) ижросини таъминлаш мақсадида

1. Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъи назар, (тумандаги Мудофаа ишлари бўлими, Ички ишлар бўлими, Миллий хавфсизлик хизматидаги ишлаб чиқаришида банд бўлмаган техникаси бундан мустасно) корхона, ташкилот ва фермер хўжаликларидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техниканинг, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктлари асбоб-ускуналарини 1-иловага мувофиқ 2019 йил учун техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини

2019 йил учун йиллик техник кўрикдан ўтказиш учун туман ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш жорий йилнинг 1 августига қадар тугатилсин.

4. Ушбу қарор ижросини таъминлаш ва техник кўрикдан ўтказиш учун пул йиғимлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилишини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Фарғона вилоят бошқармаси Бешариқ туман бўлими техника холати ва агротехник тадбирларини назорат қилиш шўъбаси катта инспетори М.Дехқоновга юклатилсин.

5. Бешариқ туман ҳокимининг 2018 йил ___ январдаги ___-сонли «Тумандаги қишлоқ хўжалик ва меолиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг Қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ў.Эргашев зиммасига юклатилсин.

1-ИЛОВА

Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар, корхона, ташкилот,

фермер хўжаликларидаги қишлоқ хўжалиги ва  мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг
асбоб-ускуналарини 2019 йил учун техник к
ўрикдан ўтказиш

ЖАДВАЛИ

 

Т/р

Худудлар ва ММТПлар номи

Техник кўрикдан ўтказиш муддати

Эслатма

1.

Бешариқ МАШТЕХ МТП МЧЖ

20.02.2019

 

2.

Н.Ахмедов ММТП худуди

21.02.2019

 

3.

Собиртепа ММТП худуди

22.02.2019

 

4.

Чимбай Бешсари Навкат ММТП

23.02.2019

 

5.

Агротехсервис ММТП

26.02.2019

 

6.

Чорбоғтўронғи ММТП

27.02.2019

 

7.

Ғанижон Рахимов  ММТП

28.02.2019

 

8.

С.Марасулов ММТП

01.02.2019

 

9.

Рапқон Телов ММТП

04.02.2019

 

10

Мазокиров ММТП

0503.2019

 

11

Фермер хужаликлар жами

6.03-15.03.2019

 

12

Шахсий фукаролар жами

16.03-28.03.2019

 

13

Кишлокхужаликкимё

29.03.2019

 

14

“Яйпандавсувмахсуспудрат” ДУК

02.04.2019

 

15

Туман Йўллардан фойдаланиш УК

03.04.2019

 

16

Бешариқ пахта тозалаш заводи АЖ

04.04.2019

 

17

Туман Қишлоқ хўжалик колледжи

05.04.2019

 

18

Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими негизидаги корхоналар

20.04.2019

 

19

Шахсийлар

23.04-31.12.2019

 

20

Бошка ташкилотлар

25.04.-31.12.2019

 

 

2-ИЛОВА

Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини  2019 йил учун йиллик техник кўрикдан ўтказиш учун туман ишчи гуруҳи таркиби

ТАРКИБИ

Гуруҳ раҳбари:

 

Бешариқ туман бўлими техника холати
ва агротехник тадбирларни назорат
қилиш шўъбаси катта инспектори                                                     М.Дехқонов

 

Гуруҳ аъзолари:

 

 

Бешариқ туман “МАШТЕХ” МТП МЧЖ
мутахассиси:                                                                                       Х.Каримов

 

 

Туман Қишлоқхўжалик бўлими бошлиғи                                              Ю.Умаров

Umumiy takliflar

462