ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2161 Хокимият Камашинского района 28/01/2019 12/02/2019 3

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Туманда 2019 йилда транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2161

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтқазиш тартиби тўғрисида”ги Низомини  ижросини таъминлаш  мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисда”ги Қонуннинг 6-моддасига асосланиб,

                                                   

                                            Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н:

1. Туман ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтқазилсин.

2. Мажбурий техник кўрикдан ўтқазиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтқазиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтқазилсин:

тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган, одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомабиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар –бир йилда икки марта;

ишлаб чиқарилганлиги  беш йилдан кўп бўлмаган транспорт  воситалари (мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) –икки йилда бир марта;

ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг иккинчи  хат бошида курсатилган транспорт воситаларидан ташқари)- бир йилда бир марта:

тиркамалар кўрикка транспорт воситаси – шатакчи учун белгиланган муддатларда.

4. Қарорнинг 3-банди иккинчи хат бошида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта- 1 март-30 июнда;

иккинчи марта-1 сентябрь -30 октябрда ўтказилади;

Юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март -30 июнда ўтказилади.

Жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги1 январь-31 августда ўтказилсин.

5.Транспорт воситаларининг мажбурий кўрикдан ўтказиш таман комиссияси раҳбарига:

Транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилишини устидан самарали назоратни ташкил этиш;

Транспорт воситаларининг техник холати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини бахолаш юклатилсин.

6. Тумандаги барча транспорт воситаларини эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситаларини техник паспорти билан  биргаликда техник кўрикдан ўтказилишини, улардан техник жиҳатдан созлигини ва ўз вақтида режа жадвал асосида кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида низиомни тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорининг 3-бандига кўра Ўзбекистон Республикаси Мудофа Вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг харбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилишини инобатга олинсин.

8. Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказилганлиги учун  Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ йиғим ундирилсин.

9. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Қ.Ҳайдаров зиммасига юклатилсин.

10.  Қарор расман эълон қилинган кундан эътиборат кучга киради.

                                                                                             Туман ҳокимининг 2019 йил
                                                                                             “     ”
_____
даги Х-____-сонли 

                                                                                                   қарорига 1-илова

 

 

Камаши тумани ҳудудида 2019 йил транспорт воситаларини техник  кўрикдан ўтказиш комиссияси 

 

Т  А  Р  К  И  Б  И

 

Комиссия раиси:

Нормўминов Фахриддин                Туман  ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги   гуруҳи,  катта  инспектори, капитан.

 

Аъзолари

 

 

Ш.Норбобоев                         Ўзбекистон автомобиль  ва  дарё    транспорти  агентлиги  ҳудудий  бўлинмаси ходими

                                                 

А.Ачилов                                  Туман “Ватанпарвар” ташкилоти раиси

 

Н.Номозов                             Туман табиатни мухофаза қилиш инспекцияси  бошлиғи

 

В.Деҳқонов                             Туман мудофаа ишлар бўлими  бошлиғи

 

А.Жуманов                              Туман “Агросуғурта” МЧЖ директори

 

 

М.Эргашев                             жамоатчилик вакили

Туман ҳокимининг
                                                                                             2019 йил «___»__________даги  

                                                                                                 ________ -сонли қарорига

                                                                                                                    2-илова

 

 

Қамаши туманида мавжуд бўлган ташкилот, корхона ва автохўжаликларга тегишли транспорт воситаларининг 2019 йилги мажбурий техник кўрикдан ўтказиш

ЖАДВАЛИ

 

 

Автохўжалик ва ташкилот номи

Манзили

Кўрикдан ўтадиган кун

Вақти

Кўрик ўтадиган жойи

Транспорт воситаси сони

1

Хусусий корхоналар

Қамаши тумани

01.03.2019й

09-00

Ўз саройида

132

2

МЧЖлар

Қамаши тумани

04.03.2019й

09-00

Ўз саройида

126

3

Электр тармоқлари

Қамаши тумани

05.03.2019й

09-00

Ўз саройида

12

4

Кимёлаштириш к

Қамаши тумани

06.03.2019й

09-00

Ўз саройида

22

5

Коммунал хўжалиги, Физиотерапия касалхонаси ва марказий шифохона

Қамаши тумани

07.03.2019й

09-00

Ўз саройида

62

6

Пахта заводи ва Йўл қурилиш корхонаси

Қамаши тумани

08.03.2019й

09-00

Ўз саройида

38

7

Газлаштириш ва агросаноат энергия

Қамаши тумани

12.03.2019й

09-00

Ўз саройида

12

8

98 ОХЖ

Қамаши тумани

13.03.2019й

09-00

Ўз саройида

93

9

Агробизнес ва барча коллежлар

Қамаши тумани

14.03.2019й

09-00

Ўз саройида

42

10

МТП ва ММТПлар

Қамаши тумани

15.03.2019й

09-00

Ўз саройида

75

 

Жами

 

 

 

 

614

 

ЭСЛАТМА:     Шахсий  транспорт воситалари ҳафтанинг якшанба кунидан ташқари бошқа кунлари  соат 9-00 дан 18-00га қадар Қамаши тумани “Ватанпарвар” мудофаага кўмаклашувчи ташкилоти майдончасида техник кўрикдан ўтказилади

Umumiy takliflar

808