Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
21577 Янгибозор тумани ҳокимияти 02/09/2020 17/09/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-21577

ЯНГИБОЗОР ТУМАНИ ҲОКИМИ

 

Қ А Р О Р И

 

2020 йил                                            № ____                                   Янгибозор тумани

 

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

 

Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6,25-моддалари, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонуннинг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 1995 й., 6-сон, 118-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрьдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланганИжтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 10 бандига (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2017 й., 09/17/965/0393-сон) асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1.Янгибозор туманида 2021 йил учун ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида, иш ўринларини банд қиладиган корхона, ташкилотлар ва муассасалар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2.Корхона ва ташкилотлар ҳамда муассасаларда ходимларнинг рўйхати бўйича ўртача сонидан келиб чиққан ҳолда 54 кишини ташкил этадиган 100 фоиз миқдорида, шу жумладан;

ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар 5,5 фоиз (3 киши);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари 85,1 фоиз (46 киши);

сафарбарлик чақируви заҳирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 1,8 фоиз (1 киши);

ногиронлар учун 1,8 фоиз (1 киши);

пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 1,8 фоиз 
(1 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 1,8 фоиз (1 киши);

одам савдоси қурбонлари учун 1,8 фоиз (1 киши);

3. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар иш билан таъминлаш учун 2020 йил якунланишидан 10 кун олдин квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун 2021 йилнинг 10 апрелидан кечикмай иш жойларининг қолган 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва қарор бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.

4.Корхона ва ташкилотлар ҳамда муассасаларда ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилинган касб ва лавозимлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5.Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.

6. Муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича туман ҳокимининг ушбу қарори бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.

7. Ушбу қарорда белгиланган тоифаларга мансуб шахсларни ортиғи билан қабул қилган корхона, ташкилот ва муассасаларга Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг Ўзбнекистон Республикаси Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган (31.05.2019 й. № 3163) 2019 йилнинг 
10 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантла
р ажратиш тартиби тўғрисида”ги 19-2019-Б-сонли бўйруғига асосан субсидия ажратилишини таъминласин.

 8. Низом талабига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдоридан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу ўринларни ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини Марказ билан тузилган шартнома асосида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

9. Марказ директори (Г.Сапарова) беш кун муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

10.Ушбу қарор 2021 йил 1 январдан кучга кириши муносабати билан туман ҳокимининг 2019 йил 26 сентябдаги 6364-сонли қарори 2020 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11.Ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий нашри бўлган “Янгибозор кўзгуси” газетасида эълон қилинсин. Туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси (А.Каримов): мазкур қарорни туман ҳокимлигининг yangibozorhokimiyat.uz расмий веб-сайтига жойлаштирсин;

12.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодий тарраққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Ж.Халметов зиммасига юклатилсин.

 

Янгибозор туман ҳокими                                                                 Ў.Қурбонов

 

 

              Янгибозор   туман   хокимининг                                                              2020  йил    "___"__________даги                                                                    № ____-сонли    қарорига   1 - илова
2021 йилда Янгибозор тумани бўйича ижтимоий химояга муҳтож, иш топишда қийналадиган, меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдорини ажратиш белгиланган иш берувчилар   
Корхона ва ташкилотлар номи  Жами ишловчилар сони  Жами белгиланган квота иш уринлари 2021 йил учун режаси  ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар Ногиронлар учун пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар одам савдоси қурбонлари
Жами туман бўйича  2118 54 3 46 1 1 1 1 1
1 Ишчан дамор фермер хўжалиги 20 1   1          
2 Эшчон домор маъсулияти чекланган жамияти 20 1   1          
3 Амин Бўрон Мирзо хусусий корхонаси 22 1   1          
4 Янгибозор туман Халқ таълими бўлими 50 1         1    
5 Янгибозор туман Ободонлаштириш бошқармаси 130 2       1     1
6 Янгибозор туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси 72 2     1     1  
7 Янгибозор туман Давлат солиқ инспекцияси 38 2   2          
8 Янгибозор туман тиббиёт бирлашмаси 786 17 3 14          
9 Болалар-ўсмирлар спорт мактаби 41 1   1          
10 4-сон умумий ўрта таълим мактаби 59 1   1          
11 6-сон умумий ўрта таълим мактаби 70 1   1          
12 9-сон умумий ўрта таълим мактаби 54 2   2          
13 11-сон умумий ўрта таълим мактаби 54 1   1          
14 12-сон умумий ўрта таълим мактаби 67 1   1          
15 14-сон умумий ўрта таълим мактаби 76 2   2          
16 16-сон умумий ўрта таълим мактаби 30 1   1          
17 20-сон умумий ўрта таълим мактаби 26 1   1          
18 21-сон умумий ўрта таълим мактаби 41 1   1          
19 22-сон умумий ўрта таълим мактаби 49 1   1          
20 24-сон умумий ўрта таълим мактаби 65 1   1          
21 25-сон умумий ўрта таълим мактаби 24 1   1          
22 27-сон умумий ўрта таълим мактаби 36 1   1          
23 28-сон умумий ўрта таълим мактаби 56 1   1          
24 29-сон умумий ўрта таълим мактаби 40 1   1          
25 31-сон умумий ўрта таълим мактаби 20 1   1          
26 3-сон мактабгача таълим ташкилоти 25 2   2          
27 5-сон мактабгача таълим ташкилоти 33 1   1          
28 6-сон мактабгача таълим ташкилоти 25 1   1          
29 7-сон мактабгача таълим ташкилоти 31 2   2          
30 16-сон мактабгача таълим ташкилоти 30 1   1          
31 20-сон мактабгача таълим ташкилоти 28 1   1          

 

    Янгибозор   туман   хокимининг 2020  йил    "___"__________даги    № ____-сонли    қарорига   2 - илова
Янгибозор тумани худудида жойлашган корхона, муассаса  ва ташкилотларда аҳолини ижтимоий  муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган қисмини иш билан таъминлаш учун 2021 йилга банд  қилиб кўйилган иш ўринларининг касблар ва лавозимлари тўғрисида
Корхона ва ташкилотлар номи Касб ва лавозимлар
1 Ишчан дамор фермер хўжалиги Ишчи, боғбон, бухгалтер, 
2 Эшчон домор маъсулияти чекланган жамияти Ишчи, бухгалтер
3 Амин Бўрон Мирзо хусусий корхонаси Ишчи
4 Янгибозор туман Халқ таълими бўлими Мутахассис, методист
5 Янгибозор туман Ободонлаштириш бошқармаси Ишчи
6 Янгибозор туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси Ишчи
7 Янгибозор туман Давлат солиқ инспекцияси инспектор, мутахассис
8 Янгибозор туман тиббиёт бирлашмаси Шифокор, хамшира, фельдшер, фаррош, ошпаз, қоровул
9 Болалар-ўсмирлар спорт мактаби Умумтаълим фанлари ўкитувчиси
10 4-сон умумий ўрта таълим мактаби Умумтаълим фанлари ўкитувчиси
11 6-сон умумий ўрта таълим мактаби Умумтаълим фанлари ўкитувчиси
12 9-сон умумий ўрта таълим мактаби Умумтаълим фанлари ўкитувчиси
13 11-сон умумий ўрта таълим мактаби Умумтаълим фанлари ўкитувчиси
14 12-сон умумий ўрта таълим мактаби Умумтаълим фанлари ўкитувчиси
15 14-сон умумий ўрта таълим мактаби Умумтаълим фанлари ўкитувчиси
16 16-сон умумий ўрта таълим мактаби Умумтаълим фанлари ўкитувчиси
17 20-сон умумий ўрта таълим мактаби Умумтаълим фанлари ўкитувчиси
18 21-сон умумий ўрта таълим мактаби Умумтаълим фанлари ўкитувчиси
19 22-сон умумий ўрта таълим мактаби Умумтаълим фанлари ўкитувчиси
20 24-сон умумий ўрта таълим мактаби Умумтаълим фанлари ўкитувчиси
21 25-сон умумий ўрта таълим мактаби Умумтаълим фанлари ўкитувчиси
22 27-сон умумий ўрта таълим мактаби Умумтаълим фанлари ўкитувчиси
23 28-сон умумий ўрта таълим мактаби Умумтаълим фанлари ўкитувчиси
24 29-сон умумий ўрта таълим мактаби Умумтаълим фанлари ўкитувчиси
25 31-сон умумий ўрта таълим мактаби Умумтаълим фанлари ўкитувчиси
26 3-сон мактабгача таълим ташкилоти Тарбиячи, ёрдамчи тарбиячи, ишчи, ошпаз, кирчи
27 5-сон мактабгача таълим ташкилоти Тарбиячи, ёрдамчи тарбиячи, ишчи, ошпаз, кирчи
28 6-сон мактабгача таълим ташкилоти Тарбиячи, ёрдамчи тарбиячи, ишчи, ошпаз, кирчи
29 7-сон мактабгача таълим ташкилоти Тарбиячи, ёрдамчи тарбиячи, ишчи, ошпаз, кирчи
30 16-сон мактабгача таълим ташкилоти Тарбиячи, ёрдамчи тарбиячи, ишчи, ошпаз, кирчи
31 20-сон мактабгача таълим ташкилоти Тарбиячи, ёрдамчи тарбиячи, ишчи, ошпаз, кирчи
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     
     

Umumiy takliflar: 0

145