ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2154 Хокимият Нарпайского района 28/01/2019 12/02/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида
ID-2154


Лойиҳа

Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида

 

            Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил 1-2-сон) ижросини таъминлаш ҳамда Нарпай туман ички ишлар бўлимининг 2019 йил 18 январдаги 11/3-153-сонли хати инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги конуннинг 6-моддасига асосланиб;

Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н:

             1.Туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар тегишли тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

            2.Туманда транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси — шатакчи учун белгиланган муддатларда.

             3. Мазкур қарорнинг 2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта — 1 мартдан 30 июнгача;

иккинчи марта — 1 сентябрдан 31 октябргача ўтказилсин.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 30 июнгача ўтказилсин.

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 февралдан 31 августгача ўтказилиши инобатга олинсин.

            4. Туманда техник кўрикни ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби
1-иловага мувофиқ, жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини 2019 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали 2-3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

       5. Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга “JV MAN AUTO Uzbekiston” маъсулияти жамияти шаклидаги қўшма корхонанинг техник кўрик ўтказиш учун зарур ва шароитларга мавжудлиги тўғрисидаги 2013 йил 22 январдаги 32-сонли таклифига асосан, уларга тегишли бўлган автобус, ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ҳамда уларнинг тиркамаларини қўшма корхонанинг сервис ва диллерлик марказида, бошқа турдаги транспорт воситаларини “Самарқанд Автотеххизмат” ОАЖга қарашли тумандаги Агротехсервис МТПда техник кўрикдан ўтказилиши тавсия этилсин. 

        6.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш хақида”ги қарори 3-банд талабларидан келиб чиқиб, туман мудофаа бўлими, ички ишлар бўлими ва Миллий хавфсизлик хизмати ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари мажбурий техник кўриклари ўз юқори ташкилотларининг қарори ва иш режаси асосида амалга оширилиши назарда тутилсин.

            7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ў.Назаров зиммасига юклатилсин.

            8.Ушбу қарор қабул қилиниши билан туман ҳокимининг 2018 йил 24 мартдаги 313-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

            9. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

        Туман    ҳокими:                                                        Б.Жабборов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                                                              Туман  ҳокимининг  2019  йил

                                                                        “      ” февралдаги          –Қ- сонли

                                                                        қарорига 1-илова

 

 

 

Нарпай тумани ҳудудидаги транспорт воситаларини техник

кўрикдан ўтказиш туман комиссияси

 

Т  А  Р  К  И  Б  И

 

 О.Шарипов              – туман ИИБ ЙХҲГ бошлиғи, комиссия

                                 раиси

Пўлатов Н.          – туман ҳокимлиги  бош мутахасиси, комиссия раиси

                                ўринбосари

 

                                 

К о м и с с и я     а ъ з о л а р и :

 

Ғаниев М.              – Нарпай туман автомотоҳаваскорлар жамияти раиси

 

Мирзакаримов У.  – Нарпай тумани мудофаа ишлари бўйича бўлим бошлиғи

 

Садиров И.            – «Оқтошавтотранс» МЧЖ муҳандис-механик

 

Хайриллаев З.       – Нарпай “Агротехсервс” МЧЖ ўринбосари

 

Худоёров З.          – «Ўзагросуғурта” ДАСК Нарпай туман бўлими

                                    бошлиғи

 

 

 

        Туман ҳокимлиги ташкилий-

        назорат гуруҳи раҳбари:                                           А.Бобожонов

 

 

Umumiy takliflar

743