ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2152 Министерство финансов Республики Узбекистан 28/01/2019 12/02/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида Мўйноқ туманини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш ва жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисида
ID-2152

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида

Мўйноқ туманини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш ва жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисида

Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 16 январдаги 37-сон қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида Мўйноқ туманини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида Мўйноқ туманини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш

    ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
  4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Т. Ерниязов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири

А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “ __ ” февралдаги

_____-сон қарорига

ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

ҳузурида Мўйноқ туманини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида Мўйноқ туманини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида ташкил этилади.

3. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорлари билан қабул қилинган дастур ҳамда топшириқлари асосида Мўйноқ туманини ривожлантириш бўйича белгиланган тадбирларни молиялаштириш мақсадида ташкил этилади.

4. Жамғарма учун шахсий ғазна ҳисобрақамлари белгиланган тартибда очилади.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Жамғарма маблағларини тасарруф этувчи ҳисобланади.

2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан

фойдаланиш тартиби

6. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг мақсадли маблағлари, шу жумладан марказлаштирилган инвестициялар;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети маблағлари;

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг ҳамда Мўйноқ тумани бюджетининг захира жамғармалари маблағлари;

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари;

халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг имтиёзли кредитлари (қарзлари);

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

7. Марказлаштирилган манбалар ҳисобидан амалга оширилиши назарда тутилган лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси орқали белгиланган тартибда молиялаштирилади ҳамда уларнинг ҳисоби Жамғарма орқали харажат қилинадиган маблағлар билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан олиб борилади.

8. Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг ҳамда Мўйноқ тумани бюджетининг заҳира жамғармалари маблағлари ва қўшимча манбалари ҳисобидан ажратиладиган маблағлар, халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг имтиёзли кредитлари (қарзлари), жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан маблағлар белгиланган тартибда Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисобрақамига тушади.

Халқаро молия институтларининг ва бошқа хорижий донорларнинг тартиботлари ёки хорижий кредитлар ва грантларни беришнинг шартларида бошқача тартиб белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.

9. Жамғарма маблағлари:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан қабул қилинган дастурлар ҳамда топшириқлари асосида Муйноқ туманини ривожлантириш бўйича белгиланган тадбирларни молиялаштиришга;

Мўйноқ тумани инфраструктурасини яхшилаш, қишлоқларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳамда маҳаллий ички йўлларни таъмирлашга;

Муйноқ тумани уй-жой фондининг кўп квартирали уйларидаги умумий фойдаланиладиган ва уйлар ичидаги муҳандислик коммуникацияларини таъмирлаш, шунингдек болалар майдончалари барпо этган ҳолда уйларга ёндош ҳудудларни ободонлаштиришга;

маҳаллалар ҳудудида кутубхоналар ташкил этиш ва бадиий адабиётлар билан таъминлашга;

кам таъминланган ва ёш оилаларга имтиёзли кредитлар олинишида бошланғич бадални қисман ёки тўлиқ қоплаб бериш ҳамда маиший техника воситаларига бўлган бирламчи эҳтиёжни қондиришга;

қишлоқ ва чекка ҳудудларда жойлашган таълим ва тиббиёт муассасаларида ишлаш учун юборилган ходимни хизмат жойлари билан таъминлашга;

Мўйноқ тумани аҳолисининг турмуш шароитлари ва сифатини яхшилаш бўйича бошқа тадбирларга сарфланади.

10. Жамғарма маблағлари ҳисобидан харажатлар қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

3-боб. Жамғарма маблағларини бошқариш

11. Жамғарманинг Кузатув кенгаши Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади, унинг таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан тасдиқланади.

12. Жамғарманинг Кузатув кенгаши раиси – Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси бошлиғи ўринбосари, аъзолари – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, шунингдек тегишли жамоат ташкилотлари вакиллари ҳисобланади.

13. Жамғарманинг Кузатув кенгаши:

Жамғарма фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди;

Жамғарма маблағларининг тушуми ва улардан фойдаланиш прогнозларини кўриб чиқади ва уларни навбатдаги йилга тасдиқлайди;

Жамғарма маблағларининг мақсадли йўналтирилганлигини назорат қилади;

Жамғарма маблағларини тасарруф этувчи фаолиятини назорат қилади;

Жамғарма фаолияти билан боғлиқ бошқа функцияларни амалга оширади.

14. Кузатув кенгаши мажлиси заруратга кўра, бироқ ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.

15. Жамғарма маблағларини тасарруф этувчи:

Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметасини тузади ҳамда тасдиқлаш учун Кузатув кенгашига тақдим этади;

Жамғармага халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатлар ва бошқа донорларнинг кредитлари (қарзи), грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари жалб этилишини таъминлайди;

дастурларга киритилган лойиҳаларни молиялаштиради;

дастурлар доирасида ажратилган маблағлар мақсадли йўналтирилиши мониторингини тизимли асосда олиб боради;

Жамғарма даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисидаги чораклик ва ҳар йилги ҳисоботларни тузади ва кўриб чиқиш учун Жамғарманинг Кузатув кенгашига киритади;

Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилади;

Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

16. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши бўйича назорат Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бошқармаси томонидан амалга оширилади.

17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Umumiy takliflar

279