ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2138 Хокимият Балыкчинского района 26/01/2019 10/02/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2138

БАЛИҚЧИ ТУМАН ҲОКИМИ

Қ А Р О Р И

 

 

«____»____________2019 йил                       №__________                  Балиқчи шахарчаси.

 

Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31-январдаги 54-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, туман ички ишлар бўлимининг  2018 йил 10-январдаги 5/2-6 сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6,29-моддаларига асосан,

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н

 

1. Балиқчи тумани ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гурухининг 2019 йил 11-январдаги “Юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги хати маълумот учун қабул қилинсин.

2. Тумандаги корхона, ташкилот, муассасалар тасарруфидаги  ва фуқароларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини қайд қилиш, мажбурий техник кўрикдан ўтказиш, туман ички ишлар бўлимининг йўл ҳаракати хавфсизлиги гурухи (Ш.Хужамов)га Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31-январь кунги 54-сонли қарорига асосан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига амал қилиш юклатилсин.

3. Техник кўригини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш учун тузилган ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Қарор матини тумандаги “Ғалаба” рўзномаси саҳифасида чоп этилсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан ҳокимнинг 2018 йил 15-февраль кунги 508 сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Мазкур қарор матбуотда эълон қилинган кундан кучга киритилсин.

7. Ушбу қарорнинг бажаралишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Р.Каримов зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                                  Ж.О.Абдураимов.

Umumiy takliflar

759