ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2116 Хокимият Чустского района 25/01/2019 09/02/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Туман ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш ҳақида
ID-2116

ЛОЙИҲА

ЧУСТ ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

Туман ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив

техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар

ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан

ўтказиш ҳақида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддалари ва “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (рўйхат рақами 2452, 2013 йил 25 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон,
229-модда) Низом талабларидан келиб чиқиб, туманда 2019 йил қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар
ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида,

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

1. Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилот, “Чуст Агросервис МТП” МЧЖ, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлар ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги
ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини
ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини йиллик кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия таркиби
1-иловага ва техник ҳолатини йиллик кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва кўрсатилган муддатларда техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссиясига:

мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилот, “Чуст Агросервис МТП” МЧЖ, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлар ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги жадвални юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;

мулкчилик шаклидан қатъий назар барча русумдаги қишлоқ хўжалик ва мелиоратив йўл қурилиш техника воситаларини йиллик техник кўрикдан ўтказиш майдончаларига йиғиш;

техник кўрикдан носоз деб топилган ва техник кўрикка тақдим этилмаган техникаларни, техник талабга жавоб бермайдиган техникаларни ишга жалб этилишига йўл қўймаслик;

техник кўрик давомида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мавсумга тайёргарлиги, ҳар бир тракторчи-машинистнинг тегишли техникани бошқариш учун рухсат этилган тоифанинг мавжудлиги, техникаларни ўрнатилган тартиб асосида рўйхатдан ўтказилганлиги ва бошқа талабларни амалга ошириш;

техник кўрикдан ўтган техникаларни далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил қилиш вазифаси топширилсин.

3. Тумандаги барча корхона, ташкилот, “Чуст Агросервис МТП” МЧЖ, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлари раҳбарларига ҳисобида мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив, йўл қурилиш техникаларини, машина асбоб-ускуналарни техник кўрикдан ўтказиш учун тайёрлаб, белгиланган майдончаларга йиғиш ва техник кўрикга тегишли тўловларни тўланишини таъминлаш топширилсин.

4. Техник кўрикдан ўтказилган ҳар бир техника учун ундирилган йиғимни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги 23402000300100001010 ҳисоб-рақамига ММВБ ХТТМ Тошкент шаҳри,
МФО: 00014, ИИН: 201122919, “Ўздавтехназорат” инспекцияси
ШХВ 401421860144017950100082001, ИНН: 200057080 ҳисоб-рақамига тўланиши таъминлансин.

5. Туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (И.Абдуллаев)га тумандаги корхона, ташкилот, “Чуст Агросервис МТП” МЧЖ, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлар ва фуқароларда мавжуд бўлган мулкчилик шаклидан қатъий назар қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив, йул қурилиш техникаларини, машина асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини йиллик техник кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган йиғимларни тўлашга амалдаги тартибларга асосан амалий ёрдам бериш топширилсин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

Туман ҳокими                              Б.Охунов

 

                                                                             Чуст тумани ҳокимининг

                                                                            2019 йил «    »  -------------

                                                                                «        »- сонли қарорига

                                                                                     2-илова

                                                       

Тумандаги  қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини  ҳисобга олиш ва уларнинг техник холатини йиллик кўрикдан ўтказиш

ЖАДВАЛИ

Худуд номи

Техниканинг номи

Техниканинг русуми

Техник курикдан утказиш муддати

Техник курикдан утказиш манзили

Техник курикдан утказиш санаси

1

Чуст тумани

Хайдов тракторлари

Магнум, Арион, МХ, ТС, Пума,              Т6070 ВТ-150, Т-4А

09:00 – 16:00

МТП ва ММТПлар саройида

11.02.2019 йил

2

Чопик тракторлари

ТТЗ-100.11,  ТТ3-80.11, Т-28х4

09:00 – 16:00

12.02.2019 йил

3

Транспорт тракторлари

МТЗ-80, ТТЗ-80.10, Т-28х4 МС-1

09:00 – 16:00

11.02.2019 йил дан, 01.12.2019 йил гача

4

Трактор тиркамалари

2ПТС-4-793, ПСЕФ-12.5

09:00 – 16:00

11.02.2019 йил дан, 01.12.2019 йил гача

5

Ўзиюрар техникалар

Кейс, Класс ва бошқалар

09:00 – 16:00

01.05.2019 йил

6

Культиваторлар

КХУ-4, КРХ-4

09:00 – 16:00

14.02.2019 йил

7

Чигит экиш сеялкалари

СЧХ-4 ва бошқалар

09:00 – 16:00

15.02.2019 йил

8

Очар олиш (чизел) мосламалари

Мослама

09:00 – 16:00

02.03.2019 йил

9

Ер текислагичлар

ПН-4, ГВН-2,8

09:00 – 16:00

04.03.2019 йил

10

Минерал ўғит сепгичлар

НРУ-0,5

09:00 – 16:00

04.08.2019 йил

11

Пуркагичлар

ОВХ-600, VP-1

09:00 – 16:00

01.08.2019 йил

12

Дон экиш сеялкалари

СЗУ-3,6

09:00 – 16:00

04.09.2019 йил

13

Тишли бораналар

БЗСС-1,0

09:00 – 16:00

04.03.2019 йил

14

Асбоб-ускуналар

Металга ишлов бериш ускуналари

09:00 – 16:00

01.04.2019 йил

 

         Инспекциянинг Чуст туман бўлими бошлиғи                                                                                          М.И.Усманов

Umumiy takliflar

764