ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2105 Хокимият Миришкорского района 24/01/2019 08/02/2019 1

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Туманда 2019 йилда транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2105

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомни ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й, 9-сон, 320-модда) қонунининг 6-моддасига асосан

 

Қ А Р О Р      Қ И Л А М А Н:

1. Туман ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Транспорт воситалари қўйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган, одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар- бир йилда икки марта;

ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - икки йилда бир марта;

ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - бир йилда бир марта;

тиркамалар кўрикка транспорт воситаси- шатакчи учун белгиланган муддатларда;

4. Қарорнинг 3-банди иккинчи хат бошида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи  марта- 1 март- 30 июнда;

иккинчи  марта- 1 сентябрь- 31 октябрда ўтказилади.

юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март - 30 июнда ўтказилади.

жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январь - 31 августда ўтказилсин.

5. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман комиссияси раҳбарига:

транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;

транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш юклатилсин.

6. Тумандаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда техник кўрикдан ўтказилишини, уларнинг техник жиҳатдан созлигини ва ўз вақтида режа жадвал асосида кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори 3-бандига кўра Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши инобатга олинсин.

8. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ йиғим ундирилсин.

9. Туман ҳокимининг 2018 йил 12 февралдаги Х-154/02-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10 Ушбу қарор ижросини назорат қилишни туман хокимининг ўринбосари Т.Ўрунов зиммасига юклатилсин.

11. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Миришкор туман хокимининг

2019 йил  ___   _________даги

___________-сонли қарорига

1-илова

 

Миришкор тумани худудларида 2019 йил транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш комиссияси

 

ТАРКИБИ

 

 

Комиссия раиси:

 

Б.Пирназаров                                           Туман ички ишлар бўлимининг

                                                                 автомототранспорт воситаларининг

                                                                 техник холати, улардан фойдаланиш

                                                                 нормалари ва қоидаларига риоя

                                                                 этилишини назорат қилиш гурухи

                                                                 катта инспектори

 

Аъзолари

 

У.Сафаров                                                Туман Мудофа ишлари бўлими                         

                                                                 бошлиғи

 

А.Дусанов                                                Ўзбекистон автомобиль ва дарё

                                                                 транспорти агентлиги худудий

                                                                 бўлинмаси ходими

 

А.Асатов                                                  Жамоатчилик вакили

 

 

А.Рузиев                                                      Жамоатчилик вакили

 

 

У.Муминов                                                  Жамоатчилик вакили

Umumiy takliflar

862