ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2103 Хокимият Иштыханского района 24/01/2019 10/02/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2103

    Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) мувофиқ туманда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида

 

ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

    1. Туман ички ишлар бўлими (С.Ортиқов) белгиланган тартибда ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган юридик ва жисмоний шахсларнинг транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ишларини ташкиллаштирсин.

    2. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

      а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари) одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта;

     б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) икки йилда бир марта;

      в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;

       г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси — шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.

    ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди, мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилганлардан ташқари.

     3. Мазкур қарорнинг 2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

     биринчи марта — 1 март 30 июнгача;

     иккинчи марта — 1 сентябрдан 31 октябргача ўтказилсин.

     Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 30 июнгача ўтказилсин.

     4. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун (мототранспорт, тиркамалар ва ярим тиркамалардан ташқари) энг кам ойлик иш ҳақининг ўндан бир қисми миқдорида йиғим ундирилади.

     Мазкур қарорнинг 2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситалари иккинчи марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

     Мототранспорт, тиркамалар, ярим тиркамалар техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг йигирмадан бири миқдорида йиғим ундирилади.

     Биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситаларидан такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.

    Техник кўрик ўтказилганлиги учун йиғим суммаси тегишли маҳаллий бюджетга ўтказилсин.

     5. Техник кўрикни ўтказиш жадвали 1-иловага;

     техник кўрикни ўтказиш бўйича комиссиянинг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

     6. Техник кўрикни ўтказиш бўйича комиссия раиси (Ш.Эрназаров)га: 

       юридик шахсга техник кўрик ўтказиладиган муддатлар тўғрисидаги билдиришнома юбориш;

      техник кўрикни ташкилотларда, диагностика станцияларида ва техника хизмати кўрсатиш станцияларида иш вақтида, техник назорат постларида иш кунларининг кундузги ва тунги вақтларида ёки ҳафтанинг дам олиш кунларидан бирида ўтказиш;

      техник кўрикдан ўтказишда техник жиҳатдан носоз деб топилган транспорт воситасининг, шунингдек техник ҳолати белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ёки тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларининг камчиликлари ва носозликларни бартараф этиш бўйича белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш вазифалари юклатилсин.

        7. Мазкур қарор “Иштихон овози” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

          8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

       9. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари У.Исламов зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                               Ш.Негматов

Туман ҳокимининг 2019 йил

__________даги _____-Қ сонли

қарорига 1-ИЛОВА

 

 

Техник кўрикни ўтказиш

жадвали

Т/р

Ташкилот ва хўжаликлар номи

Транспорт воситалари сони

Техник кўрик ўтказиш вақти

Ўтказиш жойи

1

Туман молия бўлими

1

01.03.2018 йил

Туман ЙХХБ

2

Пахта банк, Савдогар банк

4

02.03.2018 йил

Туман ЙХХБ

3

«Ватанпарвар» МКГ ташкилоти

8

03.03.2018 йил

Туман ЙХХБ

4

Тиббиёт ва Педагогика коллежлари

2

04.03.2018 йил

Туман ЙХХБ

5

Митан пахта заводи

8

05.03.2018 йил

Ташк. а/саройида

6

Туман ЙФУК

5

09.03.2018 йил

Ташк. а/саройида

7

Туман «Кишлокхўжаликкимё»

8

10.03.2018 йил

Ташк. а/саройида

8

«Иштихонтранс» МЧЖ

23

11.03.2018 йил

Ташк. а/саройида

9

Туман К ва СХБ

2

12.03.2018 йил

Ташк. а/саройида

10

Туман ветеринария бўлими

3

15.03.2018 йил

Ташк. а/саройида

11

Туман Халк таълими бўлими

10

16.03.2018 йил

Ташк. а/саройида

12

Туман Ободонлаштириш бошкармаси

3

17.03.2018 йил

Ташк. а/саройида

13

«Иштихон ойдин йўллар» МЧЖ

25

19.03.2018 йил

Ташк. а/саройида

14

Бахрин кишлок хужалиги коллежи

4

16.04.2018 йил

Ташк. а/саройида

15

“Тоза ҳудуд” ДУК Иштихон филиали

12

20.04.2018 йил

Ташк. а/саройида

16

Иштихон МТП ДАЖ

34

21.04.2018 йил

Ташк. а/саройида

17

Туман «Матлуботсавдо» ИЧСК

3

27.04.2018 йил

Ташк. а/саройида

18

Туман тиббий бирлашмаси

20

28.04.2018 йил

Ташк. а/саройида

19

Туман ДСЭНМ

3

04.05.2018 йил

Ташк. а/саройида

20

7–ПМК МКК

39

05.05.2018 йил

Ташк. а/саройида

21

Туман Халк банки

3

07.05.2018 йил

Ташк. а/саройида

22

Туман махалла жамгармаси

2

11.05.2018 йил

Ташк. а/саройида

23

Туман телеком алока тугуни

1

12.05.2018 йил

Ташк. а/саройида

24

Биттадан автомашинаси бор ташкилотлар

42

14.05.2018 йил

Ташк. а/саройида

25

Иштихон темир-бетон МЧЖ

5

17.05.2018 йил

Туман ЙХХБ

26

Бархром қурилиш ашё ХК

2

18.05.2018 йил

Туман ЙХХБ

27

Зоир Мансур ХК

3

18.05.2018 йил

Туман ЙХХБ

28

Ҳолис баҳо МЧЖ

2

19.05.2018 йил

Туман ЙХХБ

29

Денвер ПЛС МЧЖ

1

19.05.2018 йил

Туман ЙХХБ

30

Туман ер тузиш ва кучмас мулк кадастри хизмати ДУК

1

20.05.2018 йил

Туман ЙХХБ

 

Изох: Транспорт воситалари мажбурий техник кўриги белгиланган куни соат 9 00 дан 12 00 гача,  14 00 дан 17 00 гача ўтказилади.

Туман ҳокимининг 2019 йил

__________даги _____-Қ сонли

қарорига 2-ИЛОВА

 

 

Техник кўрикни ўтказиш бўйича комиссия

ТАРКИБИ

 

Ш.Эрназаров                         -туман ИИБ ЙХХБ бошлиғи, ҳаракат хавфсизлиги комиссияси раиси.

Аъзолари:‎‎

Ғ.Қурбонов                            -туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи.

И.Санаев                                -туман “Автомотохаваскорлар жамияти раиси.

 Н.Шакаров                            Самарқанд вилояти “Агротех МТП” МЧЖ Иштихон туман филиали директори.

О.Вохидов                             -“Ойдин йўллар” МЧЖ раиси.

Umumiy takliflar

740