Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
20869 O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi ta’lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi 14/08/2020 29/08/2020 45

Muhokama yakunlandi

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Qarori
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида
ID-20869

Лойиҳа

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил “____” _______ даги “Таълим сифатини назорат қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ–_______-сон Фармонига мувофиқ:

1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг (кейинги ўринларда – Таълим инспекцияси) асосий вазифалари этиб белгилансин:

таълим тизимида ўқув-тарбия жараёнларини, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини назорат қилиш, педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш, малака тоифаларини бериш ва уларни сертификатлаш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш;

таълим ташкилотларида таълим сифати маданиятини (quality culture) шакллантириш ва таълим сифатини оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш;

хорижий тажрибада синовдан ўтган таълим сифатини оширишнинг превентив, таъсирчан ва самарали механизмларини таълим фаолиятига татбиқ этиш;

мулкчилик ва ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар таълим ташкилотларини аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказиш;

нодавлат таълим ташкилотлари ва давлат олий таълим муассасаларининг таълим фаолиятини лицензиялаш ҳамда улар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш;

таълим олувчилар билим, кўникма ва малакаларининг давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ҳамда таълим дастурларига мувофиқлигини назорат қилиш;

хорижий давлатларда олинган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва Ўзбекистон Республикасида берилган таълим тўғрисидаги ҳужжатлар ва квалификацияларни халқаро таълим ҳамжамиятида тан олинишига ҳар томонлама кўмаклашиш;

таълим ва фан соҳаси ташкилотлари томонидан берилган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш;

дунёнинг нуфузли рейтинг ташкилотлари индикаторлари ҳамда миллий рейтингни аниқлаш бўйича халқаро тажрибага мувофиқ ишлаб чиқилган мезонлар асосида таълим ташкилотлари миллий рейтингини аниқлаш ва расман эълон қилиш, таълим ташкилотларига рейтингдаги ўрнини яхшилаш бўйича тавсиялар бериш;

таълим олувчиларнинг билим ва саводхонлик даражасини ҳамда компетентлигини баҳолаш бўйича халқаро дастурлар ва тадқиқотларда Ўзбекистон Республикасининг иштирокини таъминлаш;

дунёнинг етакчи рейтинг ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш ва олий таълим ташкилотларининг ушбу рейтингларга киришига ҳар томонлама кўмаклашиш;

таълим сифатини таъминлаш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш чораларини кўриш борасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

назорат фаолиятини бошқаришнинг замонавий тизимини жорий этиш, назоратнинг шаффофлигини таъминлаш, коррупция ҳолатларини келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш чораларини кўриш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш;

таълим сифатини назорат ва таҳлил қилиш бўйича ахборот тизимларини жорий этиш ва ривожлантириш;

Таълим инспекцияси фаолиятига оид масалалар юзасидан халқаро алоқаларни кенгайтириш, хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни такомиллаштириш.

2. Белгилаб қўйилсинки:

Таълим инспекцияси бошлиғи, унинг биринчи ўринбосари
ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Таълим инспекцияси бошлиғи мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра вазирга, бошлиқнинг биринчи ўринбосари вазирнинг биринчи ўринбосарига, бошлиқ ўринбосари эса вазир ўринбосарига тенглаштирилади;

Таълим инспекциясининг бошқарув ходимлари Ҳукуматнинг имтиёзли тиббий хизматидан фойдаланишга ҳақли;

Таълим инспекцияси ходимларига Ўзбекистон Республикаси Олий
ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади;

Таълим инспекцияси ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар бошқармалари (кейинги ўринларда – ҳудудий бошқармалар) ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 январдаги “Давлат бошқаруви ҳудудий органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-2722-сон қарори 1-бандида назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади;

Таълим инспекцияси зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборот, ҳужжатлар ва бошқа материаллар Таълим инспекциясининг қонуний талабига кўра тегишли вазирлик ва идоралар томонидан кечиктирмаган ҳолда бепул тақдим этилади;

давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи тузилмалар Таълим инспекциясига унинг зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришда ҳар томонлама кўмаклашиши шарт;

Таълим инспекцияси томонидан ўз ваколати доирасида қабул қилинган қарорларнинг ижроси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар учун мажбурий ҳисобланади;

Таълим инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларини фаолият йўналишига хос бўлмаган ишларга жалб қилишга йўл қўйилмайди;

Таълим инспекцияси ўз ваколатларини барча давлат органлари
ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда амалга оширади ҳамда ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига бўйсунади ва ҳисобдор бўлади;

таълим соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳамда норматив тусдаги бошқа ҳужжатлар (давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари ва ўқув дастурлари) мажбурий тартибда Таълим инспекцияси билан келишилади.

3. Белгилансинки:

республикадаги барча олий таълим ташкилотлари таркибида уларнинг белгиланган штатлари доирасида Таълим инспекцияси бошлиғи тавсиясига асосан лавозимига тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган 3 нафар ходимдан иборат таълим сифатини назорат қилиш бўлимлари (кейинги ўринларда – бўлим) ташкил этилади;

бўлим бошлиғининг ойлик иш ҳақи олий таълим муассасаси декани лавозими маошига, бош мутахассисларининг ойлик иш ҳақи – олий таълим муассасаси декани ўринбосари лавозим маошига тенглаштирилади.

4. Бўлимларга:

олий таълим ташкилоти таълим олувчилари билимларининг давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ва ўқув дастурларига мувофиқлигини ўрганиб бориш ва таҳлил қилиш;

таълим сифати мониторингини юритиш;

олий таълим ташкилотида ички баҳолаш жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш;

профессор-ўқитувчиларнинг фаолияти самарадорлиги бўйича рейтингини шакллантириб бориш;

ички баҳолаш натижаларини ва таълим сифатига таъсир этган омиллар тўғрисидаги маълумотларни олий таълим ташкилоти ректорига ҳамда Таълим инспекциясига тақдим этиш вазифалари юкланади.

5. Қуйидагилар:

Таълим инспекциясининг бошқарув ходимлари чекланган сони
156 нафардан иборат янгиланган ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Таълим инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар бошқармалари ходимларининг чекланган сони
2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, Таълим инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари бошқарув ходимлари чекланган сонини ошириш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан босқичма-босқич 2021–2022 йилларда амалга оширилади.

6. Таълим инспекциясига шартнома асосида жисмоний ва юридик шахсларга қуйидаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи берилсин:

таълимга оид ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;

таълим сифатини ички баҳолаш тизими, шу жумладан сифат менежменти тизимини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва жорий қилишга кўмаклашиш;

илмий-методик ва ахборот-консалтинг хизматларини кўрсатиш;

уларнинг ходимларини таълим сифатини таъминлаш масалалари бўйича малакасини ошириш;

намунавий тест топшириқлари асосида таълим олувчилар ўртасида диагностик тест синовлари ўтказиш;

ўқув ва ўқув-услубий қўлланмалар, журналлар, ахборотномалар ҳамда бошқа адабиётларни тайёрлаш, нашр этиш ва реализация қилишни ташкил этиш;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа хизматлар.

7. Қуйидагилар Таълим инспекциясининг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог кадрларининг иккинчи, биринчи ва олий малака тоифаларига, катта, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимларига талабгорларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказишда тўланадиган йиғимлардан тушадиган маблағнинг 50 фоизи;

нодавлат таълим ташкилотлари, хорижий таълим муассасалари, ўзини ўзи молиялаштирадиган давлат таълим муассасалари ва уларнинг филиалларини аттестациядан ўтказганлик учун ундириладиган йиғимлар;

хорижий давлатларда олинган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизмати кўрсатганлик учун ундириладиган йиғимларнинг 50 фоизи;

таълим ва фан соҳаси ташкилотлари томонидан бериладиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйганлик учун ундириладиган йиғимларнинг 30 фоизи;

таълим фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берганлик учун ундириладиган давлат божининг 50 фоизи;

таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун белгиланган тартибда ундириладиган жарима маблағларининг 50 фоизи;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотлар грантлари;

Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;

шартнома асосида хизмат кўрсатишдан тушган даромадлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

8. Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма маблағлари Таълим инспекцияси, унинг идоравий бўйсунувидаги ташкилотлари ва ҳудудий бошқармаларининг:

моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан, уларни навбатчи автотранспорт воситаси, мебель, алоқа, компьютерлар ва бошқа воситалар билан таъминлаш бўйича харажатларни молиялаштириш;

ходимларига устамалар, мукофотлар ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар тўлаш ҳамда уларни ижтимоий ҳимоя қилиш;

ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш
ва стажировкаси, шу жумладан, хорижий давлатларга сафарларини ташкил қилиш, халқаро конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирокини таъминлаш;

зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни бажариш доирасида фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида давлат органлари ва ташкилотлари, илмий-тадқиқот ва олий таълим ташкилотлари, етакчи халқаро ва хорижий ташкилотлар ҳамда уларнинг малакали мутахассислари, шу жумладан, хорижий экспертлар ва хорижда яшаётган ватандошларни маслаҳатчилар сифатида жалб қилиш;

фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган бошқа тадбирлар учун сарфланади.

9. Таълим инспекцияси бошлиғига:

Таълим инспекциясининг марказий аппарати, унинг идоравий бўйсунувидаги ташкилотлари ва ҳудудий бошқармалар тузилмаларига бошқарув ходимларининг белгиланган умумий штатлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш;

Жамғармага тушадиган маблағларнинг 80 фоизгача бўлган миқдорини Таълим инспекцияси, унинг идоравий бўйсунувидаги ташкилотлари
ва ҳудудий бошқармалар ходимларининг моддий рағбатлантирилишига йўналтириш, жумладан, уларга лавозим маошининг 400 фоизигача миқдорда ойлик устамалар тўлаш, моддий ёрдам кўрсатиш ва мукофот пулини тўлаш ҳуқуқи берилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Таълим инспекциясига 21 та, шу жумладан, 5 та бириктирилган ва 16 та навбатчи автотранспорт воситасига (шундан 14 таси ҳудудий бошқармалар учун) лимит ажратсин.

11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари бир ой муддатда ҳудудий бошқармаларни жойлаштириш учун ҳудуд марказларидаги коммуникация тизимларига эга бўлган бинолардан 4 тадан алоҳида хонани Таълим инспекциясига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул топширсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомни;

Таълим инспекцияси ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий марказининг фаолияти ва тузилмаси ҳамда ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш механизмини замонавий талаблар асосида такомиллаштиришни назарда тутувчи Ҳукумат қарорини тасдиқласин.

13. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Таълим инспекциясини Ҳукумат алоқаси, унинг ҳудудий бошқармаларини зарур алоқа ва кенг полосали Интернет тармоғига уланишини белгиланган тартибда таъминлансин.

14. Таълим инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг статистика ахборотларини тарқатиш мажбурий бўлган ташкилотлар рўйхатига киритилсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 январдаги “Таълим сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ–4119-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

16. Таълим инспекцияси икки ой муддатда қуйидагилар:

илғор хориж тажрибаси асосида таълим ташкилотларининг таълим фаолиятини лицензиялаш бўйича тўлов ва муддатларни таълим турлари хусусиятларини инобатга олиб табақалаштирилган ҳолда белгилаш;

нодавлат таълим ташкилотлари ҳамда ўзини ўзи молиялаштирадиган давлат таълим муассасаларини аттестациядан ўтказганлик учун таълим турлари хусусиятларини инобатга олган ҳолда янги йиғим миқдорларини тасдиқлаш;

бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

             Президенти                                                                   Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил “___” ________________ даги ПҚ–_______-сон қарорига
1-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг
ташкилий тузилмаси*

 

Илмий-методик кенгаш

Бошлиқ

Олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш бўлими

5

Педагог кадрларни аттестациядан
ўтказиш бўлими

5

 

Таълим ташкилотлари аттестацияси ва давлат аккредитацияси бош бошқармаси

1

Педагог кадрлар сифати, ҳужжатларни
тан олиш ва лицензиялаш
бош бошқармаси

1

 

Бошлиқ ўринбосари

Ёрдамчи

Бошлиқнинг биринчи ўринбосари

Таълим сифати мониторинги бош бошқармаси

1

Ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш бўлими 

4

Умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш бўлими

5

Малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш бўлими 

4

 

Мактабгача таълим ташкилотларини атестациядан ўтказиш  бўлими

4

 

Маслаҳатчилар

Таълим инспекциясининг
Қорақалпоғистон Республикаси,
Тошкент шаҳар ва вилоятлар бошқармалари

77**

Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчи

 

Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи

 

 

 

 

 

 

                                                                                                                                                                                                                                           

 

Жамоат ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими

2

 

       
     
   
 

 

                                                                                                                                                                                  

 

Кадрлар тайёрлаш сифатини мониторинг қилиш ва рейтинглар
тузиш бўлими

6

Кадрлар бўлими

2

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими

2

Халқаро алоқалар бўлими

2

 

 

Юридик бўлим

3

Таълим тўғрисидаги ҳужжатларни
тан олиш ва апостиль қўйиш бўлими

5

 

                 
   

Назорат материаллари банкини шакллантириш бўлими

4

       
 
       
 
   

Назорат синовларини ташкил этиш ва ўтказиш бўлими

4

   

Таълим ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш бўлими

6

 

 
         
 
       
 
         
 
   
 
 

 

 

 

 

 

 

 

Ахборот-таҳлил ва ижро интизомини назорат қилиш бўлими

2

                                                                                                            

 

Бухгалтерия

3

Иш бошқарувчи

1

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони – 156 (+48) нафар.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони давлат бошқаруви органлари учун ўрнатилган нормативлар бўйича белгиланади.

*) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси марказий аппаратининг 18 та қўшимча штат бирликлари Давлат бюджети ҳисобидан 2021 йилдан киритилади.

**) Таълим инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар бошқармалари 30 та қўшимча штат бирликлари Давлат бюджети ҳисобидан 2021–2022 йиллар давомида (2021 йилда – 15 та, 2022 йилда – 15 та) киритилади.

Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими

2

 

 

             
     
 
     
 
     
   
 
     
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил “___” ________________ даги ПҚ–_______-сон қарорига
2-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат давлат инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар бошқармалари ходимларининг чекланган сони

 

Т/р

Лавозимлар номланиши

Ходимларнинг чекланган сони

Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси

  1.  

Бошқарма бошлиғи

1

  1.  

Бош мутахассис

4

Андижон вилояти бошқармаси

  1.  

Бошқарма бошлиғи

1

  1.  

Бош мутахассис

5

Бухоро вилояти бошқармаси

  1.  

Бошқарма бошлиғи

1

  1.  

Бош мутахассис

4

Жиззах вилояти бошқармаси

  1.  

Бошқарма бошлиғи

1

  1.  

Бош мутахассис

3

Қашқадарё вилояти бошқармаси

  1.  

Бошқарма бошлиғи

1

  1.  

Бош мутахассис

5

Навоий вилояти бошқармаси

  1.  

Бошқарма бошлиғи

1

  1.  

Бош мутахассис

3

Наманган вилояти бошқармаси

  1.  

Бошқарма бошлиғи

1

  1.  

Бош мутахассис

5

Самарқанд вилояти бошқармаси

  1.  

Бошқарма бошлиғи

1

  1.  

Бош мутахассис

7

Сирдарё вилояти бошқармаси

  1.  

Бошқарма бошлиғи

1

  1.  

Бош мутахассис

3

Сурхондарё вилояти бошқармаси

  1.  

Бошқарма бошлиғи

1

  1.  

Бош мутахассис

5

Тошкент вилояти бошқармаси

  1.  

Бошқарма бошлиғи

1

  1.  

Бош мутахассис

5

Фарғона вилояти бошқармаси

  1.  

Бошқарма бошлиғи

1

  1.  

Бош мутахассис

5

Хоразм вилояти бошқармаси

  1.  

Бошқарма бошлиғи

1

  1.  

Бош мутахассис

4

Тошкент шаҳар бошқармаси

  1.  

Бошқарма бошлиғи

1

  1.  

Бош мутахассис

5

 

Жами

77

 

Umumiy takliflar: 42

1136