Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
20703 O’zbekiston Respublikasi Xalq ta'lim vazirligi 11/08/2020 26/08/2020 2

Muhokama yakunlandi

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Qarori
Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида давлат-хусусий шериклик асосида давлат умумий ўрта таълим мактабларини ташкил этиш тўғрисида
ID-20703

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри
ва Тошкент вилоятида давлат-хусусий шериклик асосида давлат умумий ўрта таълим мактабларини ташкил этиш тўғрисида

 

Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш, давлат умумий ўрта таълим мактабларида (кейинги ўринларда “мактаб” деб юритилади) йиллар давомида йиғилиб келган муаммоларни бартараф этиш, мактабларга мунтазам ва юқори даражали техник хизмат кўрсатилишини таъминлаш, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг мактабларига эҳтиёж юқори бўлган ҳудудларида замонавий ҳамда халқаро стандартларга жавоб берувчи мактабларни барпо этилишини таъминлаш мақсадида:

1. Қуйидагилар:

а) Халқ таълими вазирлиги томонидан Осиё тараққиёти банки билан ҳамкорликда давлат-хусусий шериклик асосида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида мактаблар қурилиши, таъмирланиши, жиҳозланиши ва техник хизмат кўрсатилишига хусусий инвесторларни жалб қилиш бўйича лойиҳани амалга ошириш таклифига розилик берилсин.

б) Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Тошкент вилоят ҳокимлиги давлат-хусусий шериклик асосида мактабларни ташкил этиш мақсадида Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига:

Тошкент шаҳри ҳудудидаги ер майдонлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Тошкент вилояти ҳудудидаги (экин) ер майдонлари рўйхати 2-иловага мувофиқ ажратсин.

3. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида давлат-хусусий шериклик асосида давлат мактабларини ташкил этиш бўйича Ишчи гуруҳ таркиби
3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ишчи гуруҳга:

лойиҳа юзасидан тегишли қарорларни қабул қилиш;

ер майдонларининг ўрни ва майдонига ўзгартиришлар киритиш;

лойиҳа асосида мактабларни ташкил этиш, замонавий ускуналар, мебель, компьютер техникаси, методик қўлланмалар ва бошқа воситалар билан таъминлаш, шунингдек, уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича намунавий лойиҳалар ва меъёрларни тасдиқлаш;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни тузиш ҳуқуқи бўйича тендер ғолибини аниқлаш учун тендер комиссияси таркибини тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда лойиҳа доирасида халқаро инвесторларга лойиҳа ҳақидаги маълумотларнинг мунтазам тарғибот қилинишини таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги Халқ таълими вазирлигининг буюртманомаларига асосан мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий мутахассислар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун кўп марталик кириш визаларига консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини ҳамда Ўзбекистон Республикасидаги вақтинча турар жойи бўйича рўйхатга олиниши ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниш муддати узайтирилишини таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича давлат-хусусий шериклик асосида мактабларни қуриш, реконструкция қилиш, жиҳозлаш ва фаолиятини таъминлаш учун олиб келинадиган ускуналар, компьютер техникаси, ўқитишнинг техник воситалари, адабиётлар, мультимедиа маҳсулотлари ҳамда қурилиш материаллари, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар 2024 йил 1 январгача божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилсин.

8. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига лойиҳа юзасидан олиб борилаётган ишларни мунтазам равишда ёритиш тавсия этилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А.Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х.Шерматов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси

Президенти

 

Ш. Мирзиёев

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг
2020 йил “___” _______ даги

__________-сонли қарорига

1-ИЛОВА

 

 

 

Давлат-хусусий шериклик асосида умумий ўрта таълим мактаблари ташкил этилиши учун Тошкент шаҳри ҳудудида ажратиладиган ер майдонлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Ер майдони жойлашган ҳудуд

Ажратилаётган ер майдони координаталари

Ажратиладиган ер майдони атрофидаги мактаб ёшидаги аҳоли сони

1

Яшнобод тумани, “Олмос” МФЙ ҳудуди 58-харбий шахарча кўчаси

41.282274, 69.370245

1056

2

Яшнобод тумани, “Фидоийлар” МФЙ ҳудуди П.Махмуд кўчаси

41.301095, 69.310697

1275

3

Бектемир тумани, Абай маҳалласи

 

41.2421, 69.3683

954

4

Сергели тумани, Спунтик – 16 А “Ёрқин ҳаёт маҳалласи”

41.196855, 69.204737

920

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг
2020 йил “___” _______ даги

__________-сонли қарорига

2-ИЛОВА

 

Давлат-хусусий шериклик асосида умумий ўрта таълим мактаблари ташкил этилиши учун
Тошкент вилояти ҳудудида ажратиладиган (экин) ер майдонлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Ер майдони жойлашган ҳудуд

Ажратилаётган ер майдони координаталари

Ажратиладиган ер майдони атрофидаги мактаб ёшидаги аҳоли сони

1

Қибрай тумани, Тошкент Мева кўчатчилик массиви ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 9-контури

41.319688, 69.377804

1150

2

Ўрта Чирчиқ тумани, Оҳунбобоев массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг

139-контури

41.212763, 69.345145

1012

3

Ўрта Чирчиқ тумани, Оҳунбобоев массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг

460-контури

41.173027, 69.295767

918

4

Зангиота тумани, Назарбек массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 356-контури

41.299014, 69.109128

1330

5

Зангиота тумани, Тахтабозор ўрни, Чиғатой оқтепа МФЙ

41.333790, 69.161588

1280

6

Тошкент тумани, Оҳунбобоев массиви қишлоқ хўжалиги  харитасининг 112-контури

41.384279, 69.202980

1080

7

Тошкент тумани, Оҳунбобоев массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 130-контури

41.390269, 69.207195

1080

8

Тошкент тумани, Оҳунбобоев массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 56-контури

41.395066, 69.213225

880

9

Тошкент тумани, Ўрмон ва манза илмий ишлаб чиқари институти массивининг қишлоқ хўжалиги харитаси 41-контури

41.387467, 69.283932

960

10

Қибрай тумани, “Уздавуруғназоратмаркази” массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг
70 ва 72-контурлари

41.371650, 69.342056

1320

11

Қибрай тумани, Дўрмон массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 91-контури

41.372107, 69.408490

1050

12

Қибрай тумани, Миришкор МФЙ

41.275274, 69.363812

1090

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг
2020 йил “___” _______ даги

__________-сонли қарорига

3-ИЛОВА

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида давлат-хусусий шериклик асосида давлат мактабларини ташкил этиш бўйича Ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

 

А.Н.Арипов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, ишчи гуруҳ раиси

 

 

 

Б.А.Мусаев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ раиси ўринбосари

 

 

 

Ж.А.Қўчқоров

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – иқтосодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири

 

 

 

Т.А.Ишметов

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазири

 

 

 

Ш.Х.Шерматов

-

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири

 

 

 

С.У.Умурзаков

-

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири

 

 

 

Б.И.Закиров

-

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири

 

 

 

Ғ.А.Холжигитов

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директори

 

 

 

Х.С.Турахуджаев

-

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси

 

Изоҳ: Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

Umumiy takliflar: 1

359