Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
20650 O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi 07/08/2020 22/08/2020 5

Muhokama yakunlandi

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Qarori
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ ҚЎМИТАСИНИНГ «АВТОЙЎЛИНВЕСТ» АГЕНТЛИГИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
ID-20650

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ ҚЎМИТАСИНИНГ «АВТОЙЎЛИНВЕСТ» АГЕНТЛИГИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

 

Бугунги кунда соҳада изчил олиб борилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, йўл қурилиш соҳасида инновацион ғоялар, халқаро стандартлар, ишланмалар ва илғор технологияларни кенг жорий этиш, шунингдек, мамлакатимиз иқтисодиётига халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг инвестицияларини жалб қилиш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 12 декабрдаги ПҚ-4545-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида:

1. Республика йўл жамғармаси негизида йўл хўжалиги соҳасида халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ижрочи орган сифатида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг Автойўлинвест агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик деб юритилади) ташкил этилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг Автойўлинвест агентлигининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Агентлик Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси тасарруфидаги Республика йўл жамғармасининг мол-мулклари ва имзолаган шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

4. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ва фаолиятининг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

йўл хўжалиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган лойиҳаларни, шу жумладан хорижий инвестициялар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредитлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини аниқлаш, уларнинг йиллик, қисқа ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

лойиҳани ишлаб чиқишда тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш;

йўл хўжалиги соҳасида халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокида кредит маблағларини жалб қилишда иштирок этиш;

тендер савдолари натижасида ғолиб бўлган пудрат ташкилотлар билан тегишли шартномалар расмийлаштирилишини ташкил қилиш;

лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан тизимли мониторинг юритиш, шунингдек, пудратчи ташкилотлар томонидан  йўл хўжалиги соҳаси нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилишини таҳлил қилиш, лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида юзага келган муаммоларни ўз ваколати доирасида бартараф этиш чораларини кўриш;

тегишли вазирликлар ва идоралар, шунингдек йўл хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишни молиялаштиришда иштирок этувчи халқаро ташкилотлар фаолиятига кўмаклашиш;

инвестиция дастури прогнозларини ўз вақтида ижросини амалга ошириш ҳамда якунланган ишларни белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилишни таъминлаш.

5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий  тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитасининг таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларнинг Республика йўл жамғармаси буюртмачилик фаолияти бўйича автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш ишларидан ҳосил бўлган дебитор қарздорликларини ҳамда бошқа корхона ва ташкилотларнинг ундириш муддати ўтган қарздорликларини кечиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

6.  Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси бир ой муддатда Республика йўл жамғармаси буюртмачилик фаолияти бўйича умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш ишлари якунланмаган объектларни ҳамда буюртма асосида тайёрланган лойиҳа-смета ҳужжатларини “Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш Дирекцияси” ДУКга топшириш ишларини якунласин.

7. Белгилаб қўйилсинки:

Агентлик республика давлат бошқаруви органи ҳисобланади;

Агентликга Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси Раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошчилик қилади;

Агентлик марказий аппарати ходимларининг лавозим маошларини Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига асосан белгилашда тариф коэффициенти 2,0 бараварга оширган ҳолда қўлланилади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ Агентлик ўзининг ҳузурида халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокида йўл хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари ташкил этади;

Агентлик ҳузурида ташкил этиладиган лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари фаолияти халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

8. Агентлик фаолияти қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;

Агентликнинг махсус ҳисоб рақами маблағлари;

халқаро грантлар ва техник кўмаклашиш маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

9. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:

Автойўлинвест агентлиги тўғрисидаги низом лойиҳасини;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж.Раматов ва Транспорт вазири Э.М.Ганиев зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг                       

          Президенти                                                                Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил “___” _________даги

_____-сон қарорига

ИЛОВА

 

ЎзбекистонРеспубликаси Автомобиль йўллари қўмитасининг Автойўлинвест агентлигининг

ТУЗИЛМАСИ

 

   

Директор

 

 

 

 

 

   
 

 

   

 

   
 

 

Директор ўринбосари

 

 

Бош ҳисобчи
1 киши

 

 

 

 

 

 

     

 

 
 

 

Инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва лойиҳаларни амалга ошириш бўлими
2 киши

 

 

Бош юрисконсульт
1 киши

 

 

 

 

 

 

     

 

 
 

 

Амалга оширилаётган лойиҳаларни мониторинг қилиш бўлими
2 киши

 

 

Ходимлар билан ишлаш, ташкилий назорат ва таҳлилий ишлар бўйича бош мутахассис
1 киши

       
             
 

Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 9 штат бирлиги.

Umumiy takliflar: 3

735