Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
20645 Янгиер шаҳар ҳокимияти 10/08/2020 25/08/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Янгиер шаҳрида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига ҳудудларни (микроҳудуд) бириктириш тўғрисида
ID-20645

 

             “Маҳаллий давлат ҳокимияти  тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6,25-моддалари, “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида, умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида

 ҚАРОР ҚИЛАМАН: 

1.Мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) тавсифи 1–иловага, ҳудудлар (микроҳудуд) харитаси 2–иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2.Мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш умумтаълим муассасаси педагог ходимлари томонидан болаларни бирма-бир (уйма-уй) рўйхатга олиш орқали амалга оширилсин.

3.Шаҳар ҳокими ўринбосари (А.Абдуқодиров), шаҳар  халқ таълими бўлими мудири (Х.С.Юляхшиев)га:

*Умумтаълим муассасалари, шаҳар ҳокимлиги ва халқ таълими бўлими мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга, умумтаълим муассасаси битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.

4.Белгилансинки, шаҳардаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.

5.Шаҳар  ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими (Р.Назиркуловга)га, маҳалла фуқаролар йиғинини мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида шаҳар халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларга амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.

6. Мазкур қарор маҳаллий матбуотда чоп этилсин ва унинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

7.Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

8.Мазкур қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокими ўринбосари А.Абдуқодиров зиммасига юклатилсин.

 

Шаҳар  ҳокими                                      И.Хўжаев                             

 

 

 

Янгиер шаҳар ҳокимининг 2020 йил  “   ” августдаги  №-_____сонли қарорига 

1 – илова

 

Мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)

ТАВСИФИ

 

Таълим муассасаси

МФЙ номи

Бириктирилган ҳудудлар

1

1 - мактаб

Обод юрт МФЙ

“Обод юрт”  маҳалласига  қарашли  кўчалар

2

2 - мактаб

Бинокор МФЙ

“Бинокор”  маҳалласи барча  кўчалари 

3

3 - мактаб

Шодлик МФЙ

 “Шодлик” маҳалласидаги Маърифат, Орзу, Юнусобод, Туркистон кўчалари

4

4 - мактаб

Т.Малик МФЙ

“Т.Малик” маҳалласига  қарашли  кўчалар

5

5 - мактаб

Наврўзобод МФЙ

Наврўзобод  маҳалласидаги  барча  кўчалар

6

6 - мактаб

Обод юрт МФЙ

Қурувчи, Баҳор, Самарқанд,  Фарход, Янги аср, Фузулий,  Гулшан, Новбаҳор

7

7 - мактаб

А.Жомий МФЙ

 “А.Жомиий” маҳалласидаги Чироқчи  кўчасидан  ташқари  барча   кўчалар

8

8 - мактаб

Шодлик  МФЙ

“Шодлик”  маҳалласидаги А.Навоий,Талабалар, Янгиой, Янгиер, Гулчилар  кўчалари

9

9 - мактаб

Бобур МФЙ

“Бобур”  маҳалласига  қарашли  кўчалар

10

10 - мактаб

Шодлик МФЙ

“Шодлик” маҳалласи 36А, 36,  37-мавзелар, Жонибеков, Меъморлар 1-12, Фазогирлар 1-12, “Маърифат” маҳалласи Бирдамлик, Ижодкор, Бахт, Истиқлол кўчалари

 

 

Umumiy takliflar: 0

182