ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2056 Хокимият Каршинского района 23/01/2019 07/02/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Туманда 2019 йилда автомототранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2056

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2003 йил, 1-2-сон, 17-модда) билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомни ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993, 9-сон, 320-моддаси)нинг 6-моддасига асосан.

                                                                                                                                                                                                                                                                               

Қ  А  Р  О  Р      Қ  И  Л  А  М  А  Н :

1.Тумун ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2.Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловада, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3.Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин;

Тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун маҳсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар бир йилда икки марта;

Ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларидан  ташқари) икки йилда бир марта;

Ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек, ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) – бир йилда бир марта; 

Тиркамалар – кўрикка транспорт воситаси шатакчи учун белгиланган муддатларда.

4.Қарорнинг 32-банди иккинчи хат бошида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги;

Биринчи марта 1 мартдан – 30 июнгача;

Иккинчи марта 1 сентябрдан – 31 сентябргача ўтказилади.

Юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март – 30 июнда ўтказилади.

Жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январдан – 31 августгача ўтказилсин.

5.Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман комиссияси раҳбарига;

Транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;

Транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати ҳавфсизлиги стандартлари, қоидаларига мувофиқлигини баҳолаш юклатилсин.

6.Тумандаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситаларини техник паспорт билан биргаликда техник кўрикдан ўтказилишини, уларнинг техник жиҳатдан созлигини ва ўз вақтида режа жадвал асосида кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилсин.

7.Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори 3-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий ҳавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши инобатга олинсин.

8.Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказилганлиги учун вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида” ги низомга мувофиқ йиғим ундирилсин.

9.Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг2018 йил 14 февралдаги Х-435/2-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10.Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Д.Ризаев зиммасига юклатилсин.

11.Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Туман ҳокимининг 2019 йил

________________Х_____-сонли қарорига 1 – илова

 

Қарши тумани ҳудудида 2019 йил автомототранспорт воситаларини

техник кўрикдан ўтказиш комиссияси

Т  А  Р  К  И  Б  И

 

Э.Ҳасанов                                        Туман ИИБ йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бўлинмаси, автомототранспорт воситаларининг теҳник ҳолати ва улардан фойдаланиш, назорат этиш, бўлинмаси бошлиғи комиссия раиси

 

а  ъ  з  о  л  а  р  и

 

 

Ф.Дониев                                          

                                                             Туман ИИБ йўл ҳаракати ҳавфсизлиги

                                                     бўлинмаси, автомототранспорт

                                                     воситаларининг теҳник ҳолати ва   

                                                     улардан фойдаланиш, назорат этиш,

                                                     бўлинмаси инспектори

 

А.Ахмедов                                      Туман Табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи

 

У.Турсунов                                      Туман “Ватанпарвар” ташкилоти раиси

 

Т.Мўминов                                       Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорт

агентлиги ҳудудий бўлинмаси ходими

 

Д.Тошов                                           Туман резервчилар, ҳарбийга мажбурларни хисобга олиш бўлинмаси бошлиғи ёрдамчиси ҚК хизматчиси

 

Ф.Рўзиев                                          Туман “Агросуғурта” МЧЖ директори

 

 

Х.Эсонов                                         Туман ИИБ ЙҲХБ жамоатчилик вакили

 

Л.Чориева                                        Туман ИИБ ЙҲХБ жамоатчилик вакили

 

М.Низамов                                      Туман ИИБ ЙҲХБ жамоатчилик вакили

                                                           

С.Шодмонов                                    Туман ИИБ ЙҲХБ жамоатчилик вакили

Umumiy takliflar

755