Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
20541 Сирғали тумани ҳокимияти 05/08/2020 20/08/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Сергели туманидаги “Ҳумо” маҳалласи ҳудудий чегарасини ўзгартириш ва янги маҳаллаларни ташкил этиш ва номсиз кўчаларга ном бериш тўғрисида
ID-20541

Сергели туманидаги “Ҳумо” маҳалласи ҳудудий чегарасини ўзгартириш ва янги маҳаллаларни ташкил этиш ва номсиз кўчаларга ном бериш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 22 апрелдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва 2011 йил 12 октябрдаги “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги “Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш ҳақида 48-сонли қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда тумандаги айрим маҳаллаларнинг ҳудудий чегараларини қайта кўриб чиқиш ва янги маҳаллаларни ташкил этиш тўғрисидаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг илтимосномасини ҳамда Сергели туман ҳокимининг таклифини инобатга олиб,  

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

 

1. Сергели туман “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш” бўлими ва “Ҳумо” маҳалласининг ҳудудий чегарасини ўзгартириш ва янги маҳаллаларни ташкил этиш ҳамда номсиз кўчаларига ном бериш тўғрисидаги илтимосномаси маъқуллансин.

2. Сергели туманидаги “Ҳумо” маҳалласи ҳудудий чегарасини қайта кўриб чиқиш ҳисобига янги ташкил этилаётган маҳаллалар чегараси ва номлари 1-иловага, номсиз янги кўчалар номи 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Сергели туманидаги маҳаллалар сони 52 та деб ҳисоблансин.

4. Сергели туман ҳокими (Б.Шамуратов) ва туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими (М.Хидиров):

янги ташкил этилган маҳалла фуқаролар йиғинларининг тўлиқ шаклланиши  ва фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратилсин.

ҳудудларга ўзгартириш киритилган маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилсин.

5. Ушбу қарорни тасдиқлаш учун халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига юборилсин.

6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Сергели туман Кенгашининг Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар, ёшлар нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда ишлаш масалалари бўйича доимий комиссия ва Сергели туман ҳокимининг ўринбосари М.Хидиров зиммаларига юклатилсин.

 

 

Халқ депутатлари

Сергели туман Кенгаши раиси

Б.Шамуратов

Umumiy takliflar: 0

224