ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2052 Хокимият Берунийского района 23/01/2019 07/02/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Беруний тумани ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини ва уларнинг тиркамаларини 2019 йил учун мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2052

ЛОЙИҲА

Берний тумани ҳокими қарори

   Беруний тумани                                                                                 №                                                                                   «_____» феврал 2019 йил

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил, 1-2-сон, 17-модда) ва Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддалари ("Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1993 йил, 9-сон, 320-модда)га мувофиқ туман ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Туман ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Автомототранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловага мувофиқ, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туман ички ишлар бўлимининг йўл харакати хавфсизлиги бўлими бошлиғи М.Искандаровга транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш учун мулк шаклидан катъий назар туманда зарур шарт-шароитларга ва ускуналарга эга бўлган техник хизматни кўрсатувчи ташкилотларни аниқлаш ва улар билан шартнома тузиш вазифаси топширилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 1-бўлим 5-бандининг “а” кичик бандидаги транспорт воситаларининг техник кўриги:

а) би ринчи босқичда 2019 йилнинг 1 мартдан 30 июнгача;

б) иккинчи босқичда 2019 йилнинг 1 сентябрдан 31 октябргача;

в) юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 2019 йилнинг 1 мартдан 30 июнгача;

г) жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 2019 йилнинг 1 январдан 31 августгача ўтказилиши белгилансин.

5. Тумандаги барча корхона, ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбарлари хизматидаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан сифатли ўтказишга тайёрлаш чораларини кўрсин.

6. Тумандаги барча юридик ва жисмоний шахслар ўз транспорт воситаларини белгиланган муддатда мажбурий техник кўрикдан ўтказишга олиб келиши, техник томонидан созлиги ва яроқли аҳволга олиб келишини таъминласин.

7. Мазкур қарор “Халқ минбари” газетасида эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

8. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 27 феврал кунги 3583-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилиши назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари И.Юсупов ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи А.Абдиров зиммасига юклатилсин.

10. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

                   Беруний тумани

                        ҳокими:                                                                                                                                                             А.Сапарбаев

Umumiy takliflar

766