Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
20471 "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси 03/08/2020 18/08/2020 0

Muhokama yakunlandi

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
"Республикада жун хом ашёсидан тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги
ID-20471

Лойиҳа

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

Қарори

 

 

 

 

Республикада жун хом ашёсидан тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

 

 

 

Республикада жун хом ашёсидан тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ва ушбу соҳага тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни кенгайтириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш орқали импорт ўрнини босувчи юқори қўшилган қийматга эга рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек соҳада янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига янги матолар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, махсус формали кийимлардаги техник кўрсаткичларнинг бир хиллигини сифатли таъминлаш ҳамда янги иш ўринларини яратиш мақсадида ҳамда Республикада маҳаллий жун аралашмали мато ишлаб чиқариш бўйича етарли қувватлар яратилганлигини ва замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган корхоналар томонидан халқаро стандартларга жавоб берадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилганлиги инобатга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси ва Бош прокуратура (кейинги ўринларда – давлат буюртмачилари) давлат хизматчиларининг махсус формали кийимлари учун давлат харидларида маҳаллий ярим жун матоларидан фойдаланиш амалиёти жорий қилинсин.

2. “Ўзстандарт” агентлиги, Тошкент тўқимачилик ва енгилсаноат институти қошидаги формали кийим бошни лойиҳалаш бўйича илмий лаборатория, махсус формали давлат буюртмачилари ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан биргаликда, 2020 йилнинг 1 октябр кунига қадар давлат буюртмачиларининг давлат хизматчилари махсус формали кийимлари учун умумий техник талаблар ва уларнинг хавфсизлиги бўйича (регламент)ни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 февралдаги ПҚ–2800-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарори билан ўрнатилган тартибда тасдиқлашни таъминласин;

3. Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлиги хизмати, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси, Бош прокуратура, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Uzbekistan Airways” АЖ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Саноат ярмаркалари ва электрон кооперация биржаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 833-сонли қарорига асосан хизматчи ходимлар учун маҳаллий жун аралашмали матолардан тайёрланадиган махсус тайёр формали кийимларни ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналардан тендерларсиз тўғридан-тўғри электрон кооперация портали (www.cooperation.uz) орқали харид қилиш чораларини кўрсинлар;

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги давлат буюртмачилари ходимлари учун махсус формали кийимлар сотиб олиш юзасидан белгиланган тартибда ўтказилган давлат харидлари натижалари бўйича давлат буюртмачилари ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида имзоланган шартномаларни рўйхатга олиш ва тўловларни амалга оширишда мазкур қарорнинг 1-банди билан кўрсатилган талаб ва мезонларни алоҳида назоратга олсин.

5. Мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, бир ой муддатда ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган давлат буюртмачилари ички идоравий меъёрий ҳужжатларни мувофиқлаштирсин;

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У.Умурзаков, Молия вазири Т.А.Ишметов ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси И.У.Ҳайдаров зиммасига юклатилсин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

           Бош вазири                                                                     А. Арипов

Umumiy takliflar: 0

419