Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
20462 Зарбдор тумани ҳокимияти 03/08/2020 18/08/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига ҳудудлар (микроҳудуд)ни бириктириш тўғрисида
ID-20462

 

 

Мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига ҳудудлар(микроҳудуд)ни бириктириш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддалари, “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида,

қарор қиламан:

1. Зарбдор туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

2. Туман ҳокимининг ўринбосари Р.Анқаев, туман халқ таълими бўлими (А.Абдуваитов) тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.

3. Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалар раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.

4. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими (Т.Қодиров)га маҳалла фуқаролар йиғини раисларига мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларга амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.

5. Мазкур қарор “Зарбдор газетаси”да расмий эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 9 ноябрдаги “Мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимига қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига ҳудудлар (микроҳудуд)ни бириктириш тўғрисида”ги 2381-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Р.Анқаев зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                                            З.Рузиев

Туман ҳокимининг

2020 йил “___”_____

___-сонли қарорига илова

 

Туман мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)

 

Таълим муассасаси

Таълим муассасаси жойлашган ҚФЙ, МФЙ номлари

Кўча номлари

1

1-мактаб

Шодлик, Дўстлик, Наврўз МФЙлар

М.Бехбудий кўчаси

2

2-мактаб

Навоий, Лалмикор МФЙлар

Тоғойтўпи кўчаси

3

3-мактаб

Ойбек, Тинчлик, Мустақиллик МФЙлар

Мураббийлар кўчаси

4

4-мактаб

Адиробод ҚФЙ

Замондош кўчаси

5

5-мактаб

Андижон ҚФЙ

Андижон кўчаси

6

6-мактаб

Тараққиёт ҚФЙ

Тиббиёт кўчаси

7

7-мактаб

Нурафшон МФЙ

А.Темур кўчаси

8

8-мактаб

Янгихаёт МФЙ

Ғаллакор кўчаси

9

9-мактаб

Равот МФЙ

Янги йўл кўчаси

10

10-мактаб

Андижон ҚФЙ Кериз қишлоғи

Боғбон кўчаси

11

11-мактаб

Тараққиёт ҚФЙ Олтинсой қишлоғи

Олинсой кўчаси

12

12-мактаб

Лалмикор ҚФЙ Сутбулоқ қишлоғи

Сутбулоқ кўчаси

13

13-мактаб

Шарқ Юлдузи ҚФЙ

А.Қаххор кўчаси

14

14-мактаб

Янгиобод МФЙ

Янгиобод кўчаси

15

15-мактаб

Оқбулоқ МФЙ

Ўрикзор кўчаси

16

16-мактаб

Тоза уруғ МФЙ

Қалдирғоч кўчаси

17

17-мактаб

Шарқ Юлдузи ҚФЙ Бахт қишлоғи

Бахт кўчаси

18

18-мактаб

Янгикент МФЙ

Янгикент кўчаси

19

19-мактаб

Андижон ҚФЙ Йўғон-Сийрак қишлоғи

Сарбон кўчаси

20

20-мактаб

Нурафшон МФЙ Олтинкўл қишлоғи

Олтинкўл кўчаси

21

21-мактаб

Адиробод қишлоғи Афросиёб қишлоғи

Афросиёб кўчаси

22

22-мактаб

Лалмикор ҚФЙ Булоқбоши қишлоғи

Булоқбоши кўчаси

23

23-мактаб

Тараққиёт ҚФЙ Янги хаёт қишлоғи

Янгихаёт кўчаси

24

24-мактаб

Равот МФЙ

Гулбоғ кўчаси

25

25-ИДУМ

Барча МФЙ лардан шаклланган холда

Илғор кўчаси

26

26-мактаб

Шодлик, Наврўз, Дўстлик МФЙлар

Х.Дўстлик кўчаси

27

27-мактаб

Оқар қишлоқ фуқаролар йиғини

Ш.Рашидов кўчаси

28

28-мактаб

Тошкесган ҚФЙ

Ш.Рашидов кўчаси

29

29-мактаб

Ёшлик МФЙ

Низомий кўчаси

30

30-мактаб

Оқар ҚФЙ

А.Темур кўчаси

31

31-ИДУМ

Барча МФЙ лардан шаклланган холда

Х.Мирзо кўчаси

32

32-мактаб

Лалмикор ҚФЙ.Лойихадага рақамсиз уйлар.Ойбек МФЙ янги маҳалла

Ойбек кўчаси

Umumiy takliflar: 0

255