Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
20459 Янгиобод тумани ҳокимияти 03/08/2020 18/08/2020 2

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Жиззах вилояти Янгиобод туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига ҳудудларни (микроҳудуд) бириктириш тўғрисида
ID-20459

“ЛОЙИҲА”

 

 

 

Мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига ҳудудларни (микроҳудуд) бириктириш тўғрисида

 

 “Маҳаллий давлат ҳокимияти  тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6,25-моддалари, “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида, умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

  1. Мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) тавсифи 1–иловага, ҳудудлар (микроҳудуд) харитаси 2–иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш умумтаълим муассасаси педагог ходимлари томонидан болаларни бирма-бир (уйма-уй) рўйхатга олиш орқали амалга оширилсин.
  3. Туман ҳокими ўринбосари (А.Нишонов), туман халқ таълими бўлими мудири (И.Рахимов)га:
  • Умумтаълим муассасалари, туман ҳокимлиги ва халқ таълими бўлими мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга, умумтаълим муассасаси битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.
  1. Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.
  2. Туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими (З.Назарқулова)га, маҳалла фуқаролар йиғинини мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларга амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.
  3. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Д.Ражабов), “Янгиобод овози” таҳририяти (Ж.Бобожонов), мазкур қарор ҳокимликнинг www.yangiobod.jizzax.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин ҳамда маҳаллий матбуотда чоп этилсин ва унинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
  4. Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2019 йил
    30 сентябрдаги 1145-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари А.Нишонов зиммасига юклатилсин.

 

Туман хокими:                                                                           И.С.Матиев.

 

 

 

 

 

 

 

 

Янгиобод туман ҳокимининг 2020 йил «_____»__________ даги №-_____сонли қарорига 1 – илова

 

Мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)

ТАВСИФИ

 

Таълим муассасаси

МФЙ номи

Бириктирилган ҳудудлар

1

1 - мактаб

Баландчақир МФЙ

Баландчақир қишлоғи, Варқин маҳалласи, Паркат маҳалласи ва унга ёндош ҳудудлар, Истиқлол маҳалласининг Дўстлик кўчаси

2

2 - мактаб

Шодлик МФЙ

Пучуғой қишлоғи ва унга ёндош ҳудудлар

3

3 - мактаб

Сармич ҚФЙ

Пастки Сармич ва унга ёндош ҳудудлар

4

4 - мактаб

Совот ҚФЙ

Совот қишлоғи, Тўқбой қишлоғи, Оқтом массиви ва унга ёндош ҳудудлар

5

5 - мактаб

Хўжамушкент ҚФЙ

Хўжамушкент қишлоғи, Эрганакли маҳалласи, Феруз маҳалласи, Уювли маҳалласи, Баёт маҳалласи ва унга ёндош ҳудудлар

6

6 - мактаб

Дўстлик МФЙ

Чаканд қишлоғи ва унга ёндош ҳудудлар

7

7 - мактаб

Сармич ҚФЙ

Жўлангар қишлоғи ва унга ёндош ҳудудлар

8

8 - мактаб

Дўстлик МФЙ

Пасткичақир қишлоғи ва унга ёндош ҳудудлар

9

9 - мактаб

Ҳавотоғ ҚФЙ

Учтургон қишлоғи, Чанговул қишлоғи ва унга ёндош ҳудудлар

10

10 - мактаб

Дўстлик МФЙ

Намингон қишлоғи ва унга ёндош ҳудудлар

11

11 - мактаб

Ҳавотоғ ҚФЙ

Қўшқанд қишлоғи ва унга ёндош ҳудудлар

12

12 - мактаб

Янгиобод ШФЙ

Янгиобод шахарчаси ва унга ёндош ҳудудлар

13

13 - мактаб

Сармич ҚФЙ

Юқори Сармич қишлоғи ва унга ёндош ҳудудлар

14

14 - мактаб

Баландчақир МФЙ

Муғол қишлоғи ва унга ёндош ҳудудлар

15

15 - мактаб

Сармич ҚФЙ

Искандар қишлоғи ва унга ёндош ҳудудлар

16

16 - мактаб

Совот ҚФй

Соҳибкор қишлоғи ва унга ёндош ҳудудлар

17

17 - мактаб

Ҳавотоғ ҚФЙ

Қўриқ қишлоғи ва унга ёндош ҳудудлар

18

18-ИДУМ

Сармич ҚФЙ

Дашт маҳалласи ва унга ёндош ҳудудлар

19

19-мактаб

Янгиобод ШФЙ

Мелобод қишлоғи, Янгиобод ШФЙнинг Бунёдкор, Баркамол авлод кўчалари ҳамда Шодлик МФЙнинг Сайқал, Фидокорлар кўчалари

 

 

Янгиобод туман ҳокимининг 2020 йил «_____»__________ даги №-_____сонли қарорига 2 – илова

 

Мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш бўйича умумтаълим -муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) харитаси

 

 

 

 

 
   

 

Харитани жойлаштиришнинг имкони бўлмади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

            ШАРЛИ БЕЛГИЛАР:

 

1

 

 
   

 

 - мактаб рақами ва жойлашув ўрни.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Umumiy takliflar: 2

244