Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
20430 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 30/07/2020 14/08/2020 2

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-20430

 

Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ва “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 17 январдаги 1/3-сон қарори (рўйхат рақами 1545, 2006 йил 14 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 48-модда) билан тасдиқланган Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Марказий банк раиси

М. Нурмуратов

 

 

Тошкент шаҳри,

2020 йил __ август,

___/__-сон

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2020 йил ___ августдаги

___/__-сонли қарорига

ИЛОВА

 

Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Муқаддимадаги “Электрон тўловлар тўғрисида” деган сўзлар “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. 1-бандда:

“1” кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“1) Марказий банкнинг Ҳисоб-китоблар маркази (кейинги ўринларда - МБ ҲКМ) – бу Банклараро тўлов тизими таркибига кирувчи Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ахборот тизими бўлиб, унинг функцияларига тижорат банкларининг Бош офисларига (кейинги ўринларда - банклар) ва Марказий банкка вакиллик ҳисобварақларини очиш ва хизмат кўрсатиш ҳамда улар ўртасида электрон тўловларнинг ўтишини таъминлаш киради;”;

“3” кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“3) Марказий банкнинг Ахборотлаштириш Бош маркази (кейинги ўринларда - АБМ) – Марказий банк билан тузиладиган шартномага асосан банклараро тўлов тизимига техник, дастурий ва эксплуатацион хизматларни кўрсатувчи, Марказий банк ҳузуридаги муассаса;”;

“4” кичик бандидаги “ҳисобварақ” деган сўз “ҳисобварағи” деган сўз билан алмаштирилсин;

“6” кичик бандидаги “бошқа банк адресига” деган сўзлар “бенефициар банкка” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. 3-банднинг “л” кичик бандидан “жисмоний шахсларга берилган тижорат банкларининг ҳисоб-китоб чеклари бўйича электрон тўловлардан ташқари,” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

4. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“4. Банклараро тўлов тизими Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг шахсий мулки бўлиб, Марказий банк унинг оператори ҳисобланади.

Марказий банк билан АБМ ўртасида тузиладиган шартнома асосида Банклараро тўлов тизими фаолият юритишини техник-технологик таъминоти АБМ зиммасига юклатилади.”.

5. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“5. АБМ билан тузиладиган шартнома асосида МБ ҲКМ орқали электрон тўловларни амалга оширувчи банклар ва Марказий банк, банклараро тўлов тизимининг иштирокчилари ҳисобланади.”.

6. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“6. Банклараро тўлов тизими иштирокчилари бўлган банклар – тўлов хизматларини етказиб берувчиларнинг тўлов хизматларидан фойдаланадиган жисмоний ва юридик шахслар, банклараро тўлов тизимининг фойдаланувчилари ҳисобланади.”.

7. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“8. Банклараро тўлов тизими иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, банкларнинг вакиллик ҳисобварақларини очиш ва банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни ўтказиш тўғрисидаги АБМ билан тузиладиган икки томонлама шартномалар асосида белгиланади.”.

8. 8-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

“Банклараро тўловларни амалга ошириш мақсадида тижорат банклари томонидан МБ ҲКМга узатилган ЭТҲларини қайта ишлаш ҳақ эвазига амалга оширилади.

Банклараро тўловлар амалга оширилганлиги учун ундириладиган хизмат ҳақини ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилинганда, Марказий банк ўзининг расмий веб-сайтида уч иш кунидан кечикмай эълон жойлаштиради ва бу ўзгартириш Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинганидан ўн беш кун ўтгач кучга киради.”.

9. 9-банддаги “пул-ҳисоб-китоб” деган сўзлар “тўлов” деган сўз билан алмаштирилсин.

10. 11-банддан “ва МБ ҲКМ” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

11. 13-банддаги “Тўлов тизимлари ва ахборот технологиялари” ва “ТТАТД” деган сўзлар мос равишда “Тўлов тизимлари фаолиятини тартибга солувчи” ва “ТТД” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

12. 15-бандда:

“Кредит ташкилотлари пруденциал назорати”, “ТТАТД”, “Марказий банк Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаментининг” ва “Марказий банк Хавфсизлик ва ахборотларни муҳофаза қилиш департаментининг” деган сўзлар мос равишда “банкларга лицензия беришга масъул департаменти (кейинги ўринларда - МБ ЛБД)”, “ТТД”, “МБ ЛБДнинг” ва “Марказий банкнинг ахборотларни ҳимоялашга масъул департаменти” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

“3” кичик банддаги “ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтган” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

“5” кичик банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“Ўз навбатида, Марказий банкнинг электрон маълумотномаларига тегишли ўзгартиришлар киритилади.”.

13. 16-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари мос равишда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Барча ишлар тугатилгандан сўнг, филиални банклараро тўлов тизимига улаш масаласида, банк МБ ТТДга хат тақдим этади. Унда банк филиалининг номи, манзили ва банк статистик ҳисоботларини беришда филиалнинг ҳудудий тобелиги кўрсатилади.

Ушбу хатга асосан банк филиали учун БДМАБда заҳираланган хос рақам ва тегишли реквизитлар Марказий банкнинг тегишли электрон маълумотномасига киритилади ва банк филиали очилганлиги ҳамда уни банклараро тўлов тизимига уланганлиги тўғрисида Марказий банк томонидан барча банкларга расмий хабарнома юборилади.”.

14. 17-банднинг “2” кичик бандидаги “МБ ҲКМ ва банк ўртасидаги” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

15. 18-бандда:

“1” кичик банддаги “2-7-иловаларда” деган сўзлар “2-6-иловаларда” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

“2” кичик банддаги “операция тури”, “ОТ”, “Операциялар тури” ва “8-иловада” деган сўзлар мос равишда “Тўлов ҳужжати коди”, “ТҲК”, “Тўлов ҳужжатлари” ва “7-иловада” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

“4” кичик банддаги “ОТ” деган сўзлар “ТҲК” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

“4” кичик банднинг ўн олтинчи хатбошиси қуйидаги мазмунда баён этилсин:

“Тўлов мақсадида қонунчиликда тақиқланмаган ҳамда банк ва унинг мижози ўртасида тузилган шартнома шартлари мос келувчи маълумотлар кўрсатилиши мумкин.”;

“4” кичик банднинг ўн еттинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

“4” кичик банднинг ўн саккизинчи хатбошисидаги биринчи жумла чиқариб ташлансин;

“4” кичик банднинг ўн тўққизинчи хатбошисидаги “тўловчиларга” деган сўз “ташкилотлар маблағларни тўловчи ёки олувчи бўлган тўлов ҳужжатларининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

“5” кичик банддаги “ОТ” деган сўз “ТҲК” деган сўз билан алмаштирилсин;

“6” кичик банд чиқариб ташлансин.

16. 19-банд чиқариб ташлансин.

17. 24-банднинг иккинчи хатбошисидаги “АБМ” деган сўз “МБ ҲКМ” деган сўз билан алмаштирилсин.

18. 25-бандда:

“ёзма фармойишига” деган сўзлар “ёзма ёки электрон кўрсатмасига” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

Иккинчи жумла қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“МБ ТТД, тизим иштирокчилари ЭТҲга ишлов бериш вақтининг узайтирилганлиги ҳақида АБМ томонидан хабардор қилинади.”.

19. 29-банддаги “пул-ҳисоб-китоб” деган сўзлар “тўлов” деган сўз билан алмаштирилсин.

20. 31-банддаги “тижорат банкнинг ҳисоб-китоб чеклари,” деган сўзлар ва “2” кичик банд чиқариб ташлансин.

21. 32-банддаги “пул-ҳисоб-китоб” деган сўзлар “тўлов” деган сўз билан алмаштирилсин.

22. 33-бандда:

“ОТ” деган сўзлар мос равишда “ТҲК” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

“1” кичик банддаги

“Дебет операциялари (ОТ - 14) бўйича:

ДЕБЕТ 10301 банкнинг ҳисобварағи;

КРЕДИТ 22204 тегишли филиал ҳисобварағи;” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

23. 34-бандда:

“ҳисоб-китоблар бўйича” деган сўзлар “тўлов тизимидан олинган тўлов ҳужжатлари асосида” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

“ОТ” деган сўзлар мос равишда “ТҲК” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

“1” кичик банддаги

“Дебет операциялари (ОТ - 14) бўйича:

ДЕБЕТ 22204 тегишли филиал ҳисобварағи;

КРЕДИТ 10301;” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

24. 8-иловада:

Жадвал номидаги “Операциялар тури” деган сўзлар “Тўлов ҳужжатлари” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

Жадвалдаги “Ҳужжатларнинг” ва “Операциялар тури” деган сўзлар мос равишда “Тўлов ҳужжатлари” ва “Тўлов ҳужжатлари коди” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

Жадвалдаги 6-сатр чиқариб ташлансин.

25. 8-илова 7-илова деб ҳисоблансин.

 

 

 

 

 

Низомга 7-илова

 

Тўлов ҳужжатлари кодлари

 

Т/р

Тўлов ҳужжатлари номи

 

Тўлов ҳужжатлари коди

 

1.

Тўлов топшириқномаси

 

01

2.

Тўлов талабномаси

 

02

3.

Аккредитив учун ариза

 

05

4.

Мемориал ордер

 

06

5.

Инкассо топшириқномаси

 

11

 

 

 

Umumiy takliflar: 2

149