Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
20395 Хазорасп тумани ҳокимияти 30/07/2020 14/08/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Умумтаълим ёшидаги болаларни мажбурий таълимга тўлиқ жалб этиш юзасидан тумандаги таълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
ID-20395

ЛОЙИХА

 

ҲАЗОРАСП ТУМАН ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

 

2020 йил “____________

_______-сон

 

Умумтаълим ёшидаги болаларни мажбурий таълимга тўлиқ жалб этиш юзасидан тумандаги таълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг  
3, 27-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим  тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сон қарорининг 39-41-бандларига асосан ҳамда туман халқ таълими бўлимининг 2020 йил 1 майдаги  01/7-13-06-сон хатини эътиборга олиб,  Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимяти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига мувофиқ

 

ҚАРОР   ҚИЛАМАН

 

1. Туман халқ таълими бўлимининг 2020 йил 1 майдаги
01/7-13-06-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.

2. Умумтаълим ёшидаги болаларни мажбурий таълимга тўлиқ жалб этиш бўйича тумандаги умумий ўрта таълим мактабларига бириктирилган микроҳудудлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туман халқ таълими бўлими (З.Қурбонова)га тасарруфида бўлган умумий ўрта таълим мактаблари жойлашган ҳудуддаги умумтаълим ёшидаги болаларни ҳисобга олишни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2003 йил 25 апрелдаги 4/1-сон ҳайъат мажлиси қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим мактаби жойлашган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болалар ҳисоботини олиб бориш тўғрисида”ги йўриқнома асосида амалга ошириш топширилсин.

4. Туман ҳокимининг ўринбосари А.Дусчанов, туман халқ таълими бўлими (З.Қурбонова), тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.

5. Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.

6. Туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими (М.Эшчанов)га, маҳалла фуқаролар йиғини раисларига мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасасаларга амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.

7. Туман ҳокимининг 2019 йил 19 августдаги “Умумтаълим ёшидаги болаларни мажбурий таълимга тўлиқ жалб этиш юзасидан тумандаги таълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида”ги 9519қ-сон қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.

8. Қарор “Hazoraspnoma” газетасида расмий эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

9. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг  ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Дусчановга топширилсин.

 

Туман ҳокими                                        У.Машарипов

   

Ҳазорасп туман ҳокимининг

2020 йил “____________даги

______-сон қарорига илова

 

Умумтаълим ёшидаги болаларни мажбурий таълимга тўлиқ жалб этиш бўйича тумандаги умумий ўрта таълим мактабларига бириктирилган микроҳудудлар

РЎЙХАТИ

Мактаб номи

Мактаб ёшидаги  ўқувчиларни қабул қилиш учун белгиланган миқроҳудуд

1

Ҳазорасп туман  1-сон мактаб

Ишчилар маҳалласи,Шароф Рашидов маҳалласи ва  Сулаймон қалъа маҳалласининг бир қисми. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

2

Ҳазорасп туман  2-сон мактаб

Жувархос маҳалласининг бир қисми. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

3

Ҳазорасп туман  3-сон мактаб

Янгиобод маҳалласи қум этаги қисми. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

4

Ҳазорасп туман  4-сон мактаб

Янгиобод маҳалласи. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

5

Ҳазорасп туман  5-сон мактаб

Пичоқчи маҳалласи. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

6

Ҳазорасп туман  6-сон мактаб

Оқ майдон маҳалласининг бир қисми. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

7

Ҳазорасп туман  7-сон мактаб

Шехёпи-Мутпри маҳалласининг бир қисми. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

8

Ҳазорасп туман  8-сон мактаб

Шовот ва Юқори шовот маҳаллалари. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

9

Ҳазорасп туман  9-сон мактаб

Овшар маҳалласи ҳудудининг бир қисми. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

10

Ҳазорасп туман 10-сон мактаб

Жангиота маҳалласи ҳудуди. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

11

Ҳазорасп туман 11-сон мактаб

Ҳазорасп туманидаги барча ҳудудлардан рус синф учун ўқувчилар қабул қилинади.

12

Ҳазорасп туман 12-сон мактаб

Амударё маҳалласининг бир қисми. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

13

Ҳазорасп туман 13-сон мактаб

Оқ майдон маҳалласининг бир қисми. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

14

Ҳазорасп туман 14-сон мактаб

Наврўз маҳалласи ҳудуди. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

15

Ҳазорасп туман 15-сон мактаб

“Ўзбекистон” маҳалласининг бир қисми. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

16

Ҳазорасп туман 16-сон мактаб

Бўстон маҳалласининг бир қисми. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

17

Ҳазорасп туман 17-сон мактаб

Минг отлиқлар” маҳалласи. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

18

Ҳазорасп туман 18-сон мактаб

Боғу-роғлар маҳалласи ҳудуди. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

19

Ҳазорасп туман 19-сон мактаб

Жувондур маҳалласи ҳудуди. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

20

Ҳазорасп туман 20-сон мактаб

Саноат маҳалласининг бир қисми. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

21

Ҳазорасп туман 21-сон мактаб

Ал-Хоразмий маҳалласининг бир қисми, Боғдор маҳалласининг бир қисми. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

22

Ҳазорасп туман 22-сон мактаб

Алоқали кўл маҳалласининг бир қисми. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

23

Ҳазорасп туман 23-сон мактаб

“Зиёлилар” маҳалласи ва Пичоқчи маҳалласининг бир қисми. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

24

Ҳазорасп туман 24-сон мактаб

Ғофур Ғулом маҳалласи. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

25

Ҳазорасп туман 25-сон мактаб

Мухомон маҳалласи, Янгиаёт маҳалласи, Ойбек маҳалласи ва Шодухуррам маҳалласининг бир қисми. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

26

Ҳазорасп туман 26-сон мактаб

Истиқлол маҳалласининг бир қисми. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

27

Ҳазорасп туман 27-сон мактаб

Шехёпи-Мутпири маҳалласининг бир қисми. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

28

Ҳазорасп туман 28-сон мактаб

12 нарвон маҳалласининг Эски Хива йўли кўчасигача бўлган қисми. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

29

Ҳазорасп туман 29-сон мактаб

Янги ҳаёт маҳалласи ва Буюк сиймо” маҳалласининг бир қисми. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

30

Ҳазорасп туман 30-сон мактаб

“Боғи-эрам” маҳалласи ҳудуди. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

31

Ҳазорасп туман 31-сон мактаб

Мустақиллик маҳалласи ҳудуди. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

32

Ҳазорасп туман 32-сон мактаб

Карвак маҳалласининг бир қисми. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

33

Ҳазорасп туман 33-сон мактаб

Ширин қудуқ” маҳалласи ҳудуди. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

34

Ҳазорасп туман 34-сон мактаб

Темирчи маскан” маҳалласи ҳудуди, Сулаймон қалъа маҳалласининг бир қисми, К.Отаниёзов кўчаси. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

35

Ҳазорасп туман 35-сон мактаб

Алоқали кўл маҳалласининг бир қисми. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

36

Ҳазорасп туман 36-сон мактаб

Зеҳнли маҳалласи ҳудуди. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

37

Ҳазорасп туман 37-сон мактаб

Шодухуррам маҳалласининг бир қисми. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

38

Ҳазорасп туман 38-сон мактаб

Оталиқ маҳалласи ҳудуди. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

39

Ҳазорасп туман 39-сон мактаб

Қовунчи маҳалласи ҳудуди. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

40

Ҳазорасп туман 40-сон мактаб

Истиқлол маҳалласининг бир қисми. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

41

Ҳазорасп туман 41-сон мактаб

Жувархос ва “Қиртепа маҳалласининг бир қисми. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

42

Ҳазорасп туман 42-сон мактаб

“Ўзбекистон” маҳалласининг бир қисми. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

43

Ҳазорасп туман 43-сон мактаб

Буюк сиймо маҳалласининг бир қисми. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

44

Ҳазорасп туман 44-сон мактаб

Амударё маҳалласининг бир қисми. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

45

Ҳазорасп туман 45-сон мактаб

Ойбек маҳалласи, Сулаймон қалъа маҳалласининг бир қисми. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

46

Ҳазорасп туман 46-сон мактаб

Буюк аждодлар маҳалласи ҳудуди,Янгиобод маҳалласининг бир қисми.Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

47

Ҳазорасп туман 47-сон мактаб

Янгибозор маҳалласи ҳудуди. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

48

Ҳазорасп туман 49-сон мактаб

Мухомон маҳалласи ва Буюк симо маҳалласининг бир қисми. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

49

Ҳазорасп туман 50-сон мактаб

Овшар маҳалласи ҳудудининг бир қисми. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

50

Ҳазорасп туман 51-сон мактаб

Карвак маҳалласининг бир қисми. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

51

Ҳазорасп туман 52-сон мактаб

12 нарвон маҳалласи ҳудудининг бир қисми. Мактаб микроҳудуд харитаси илова қилинади.

Umumiy takliflar: 0

252