Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
20363 O’zbekiston Respublikasi Oliy va o'rta maxsus ta'lim vazirligi 29/07/2020 13/08/2020 0

Muhokama yakunlandi

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
Олий, ўрта махсус ва профессионал маълумот тўғрисидаги расмий ҳужжатларни давлат намунаси асосида тайёрлашга буюртма бериш, қабул қилиш, ҳисобини юритиш, сақлаш, топшириш ва ҳисобдан чиқариш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
ID-20363

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

 

 

 

Олий, ўрта махсус ва профессионал маълумот тўғрисидаги расмий ҳужжатларни давлат намунаси асосида тайёрлашга буюртма бериш, қабул қилиш, ҳисобини юритиш, сақлаш, топшириш ва ҳисобдан чиқариш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5278-сон ва 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ–5847-сон Фармонлари ҳамда 2019 йил 31 октябрдаги “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4502-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг эҳтиёжлари асосида олий, ўрта махсус ва профессионал маълумот тўғрисидаги расмий ҳужжатларни давлат намунаси асосида тайёрлашга буюртма бериш, қабул қилиш, ҳисобини юритиш, сақлаш, топшириш ва ҳисобдан чиқаришни мазкур қарор талаблари асосида ташкил этсин.

2. Қуйидагилар:

олий, ўрта махсус ва профессионал маълумот тўғрисидаги расмий ҳужжатларни давлат намунаси асосида тайёрлашга буюртма бериш, қабул қилиш, ҳисобини юритиш, сақлаш, топшириш ва ҳисобдан чиқариш тартиби ҳақидаги низом 1-иловага мувофиқ;

олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари битирувчиларига давлат намунасидаги дипломларни бериш схемаси
2-иловага мувофиқ;

давлат намунасидаги диплом дубликатини бериш схемаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» билан биргаликда олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими дипломларининг ягона электрон маълумотлар базасини «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформасига уланиш ишларини амалга оширсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

 

 

А. Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил ___________даги______-сонли қарорига
1-илова

 

 

Олий, ўрта махсус ва профессионал маълумот тўғрисидаги расмий ҳужжатларни давлат намунаси асосида тайёрлашга буюртма бериш, қабул қилиш, ҳисобини юритиш, сақлаш, топшириш ва ҳисобдан чиқариш тартиби ҳақидаги

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

         1. Ушбу Низом олий, ўрта махсус ва профессионал маълумот тўғрисидаги расмий ҳужжатлар бланкасини белгиланган давлат намуналари асосида тайёрлашга буюртма беришни ҳамда ушбу ҳужжатларни қабул қилиб олиш, ҳисобини юритиш, сақлаш, топшириш ва ҳисобдан чиқариш тартибини белгилайди.

         Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати олий таълим муассасалари, ҳарбий олий таълим муассасалари ҳамда қонунчиликда фаолияти сир сақланиши кўзда тутилган олий таълим муассасалари олий маълумот тўғрисидаги расмий ҳужжатлар бланкаларига белгиланган давлат намуналари асосида тайёрлашга буюртма бериш, ҳужжатларни қабул қилиб олиш, ҳисобини юритиш, сақлаш, топшириш ва ҳисобдан чиқаришни маҳфий тарзда амалга оширади. Шунингдек, маълумотлар маҳфийлигини инобатга олиб, диплом бланкаларидаги QR-код ҳимоя тизими “Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази” деган маълумот билан тўлдирилади.

         2. Дипломнинг иловаси дипломнинг ажралмас қисми ҳисобланади.

3. Қуйидагилар давлат томонидан белгиланган намуна асосида қатъий назоратда бўлган ҳужжат бланкалари ҳисобланади:

олий таълим муассасасининг бакалавриат ва магистратура босқичини тамомлаган битирувчиларга бериладиган олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр дипломлари ҳамда “имтиёзли” дипломлар;

олий таълим муассасаларида турли сабабларга кўра ўқишни якунлай олмаган (якуний давлат аттестациясидан ўтмаган, битирув малакавий ишини ҳимоя қилмаган) битирувчиларга бериладиган академик маълумотнома;

ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларига бериладиган диплом, “имтиёзли” диплом ва мутахассис сертификати;

профессионал таълим муассасалари битирувчиларига бериладиган диплом, “аъло дарaжали” диплом ва квалификацияни эгаллаш бўйича сертификат;

4. Олий маълумот, ўрта махсус маълумот ва профессионал маълумот тўғрисидаги расмий ҳужжатлар бланкалари серия ва такрорланмайдиган тартиб рақамларига эга бўлади.

5. Қуйидагиларни тайёрлашга буюртма бериш, қабул қилиш, ҳисобини юритиш, сақлаш, топшириш ва ҳисобдан чиқариш:

олий ва ўрта махсус маълумот тўғрисидаги давлат намунасидаги расмий ҳужжатлар бланкаларини – Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларини татбиқ этиш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади);

профессионал маълумот тўғрисидаги давлат намунасидаги расмий ҳужжатлар бланкаларини – Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти (кейинги ўринларда – Институт деб аталади) томонидан амалга оширилади.

 

2-боб. Олий, ўрта махсус ва профессионал маълумот тўғрисидаги расмий ҳужжатлар бланкаларига буюртма бериш, уларни қабул қилиш ва тарқатиш тартиби

6. Таълим муассасаларини олий, ўрта махсус ва профессионал маълумот тўғрисидаги расмий ҳужжатлар бланкалари билан таъминлаш, таълим муассасаларининг идоравий бўйсунувидан қатъий назар тегишлилиги бўйича Марказ ва Институт томонидан амалга оширилади.

7. Норматив ҳуқуқий-ҳужжатлар асосида таълим муассасалари битирувчилари учун бериладиган давлат намунасидаги олий, ўрта махсус
ва профессионал маълумот тўғрисидаги расмий ҳужжат бланкалар бепул тарқатилади.

Таълим муассасаси томонидан бузилган бланкалар (бланкани тўлдирилишида йўл қўйилган техник ҳамда инсон омили билан боғлиқ бўлган хатоликлар) ўрнига бланка беришда таълим муассасаси масъул ходимидан ҳар бир қайта олинган бланка учун давлат нархига йигирма фоиз устамаси билан тўлов ундирилади.

8. Амалдаги норматив ҳуқуқий-ҳужжатларда давлат намунасидаги олий, ўрта махсус ва профессионал маълумот тўғрисидаги расмий ҳужжат бланкалари бепул берилиши кўрсатилмаган ҳолларда ҳамда нодавлат таълим муассасаларига шартнома асосида хизмат кўрсатилади.

Шартнома асосида кўрсатилган хизмат учун давлат намунасидаги расмий ҳужжатлар бланкаларининг умумий қийматининг йигирма фоизи миқдорида йиғим ундирилади ҳамда ундирилган йиғим Марказ
ва Институтнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида очилган шахсий ғазна ҳисоб рақамига ўтказилади.

9. Марказий банк ҳузуридаги “Давлат белгиси” давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда “Давлат белгиси” ДУК) томонидан чоп этилган олий, ўрта махсус ва профессионал маълумот тўғрисидаги расмий ҳужжатлар бланкаларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, сақлаш
ва таълим муассасалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаларига (кейинги ўринларда – ҳудудий бошқармалар) тарқатиш учун тегишли равишда Марказ ва Институт масъул ҳисобланади.

10. Тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар, олий таълим муассасалари (бош таълим муассасалари ўзларининг филиалларини ҳам инобатга олган ҳолда буюртма беради. Тайёр бўлган расмий ҳужжатлар бланкаларини Марказдан олиб кетиш ҳар бир ОТМ ва филиалларининг зиммасида бўлади), ҳудудий бошқармалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси томонидан ҳар йили 1 ноябрга қадар Марказ ва Институтга олий, ўрта махсус ва профессионал маълумот тўғрисидаги расмий ҳужжатлар бланкаларига буюртмалар берилади (раҳбар имзоси билан тасдиқланган хат асосида) ҳамда уларнинг сарфланиш ҳолати бўйича, шу жумладан, аввалги ўқув йилидан ортиб қолган бланкалар сони, яроқсиз ҳолга келган бланкаларнинг ҳисобдан чиқарилганлигини тасдиқловчи далолатнома нусхалари илова қилинган маълумотлар тақдим этилади.

Юқоридаги буюртмалар асосида Марказ ва Институт Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига келгуси йил учун бюджет харажатлари сметасига маблағ режалаштириш мақсадида хат киритади.

Тўлдирилмаган олий ва ўрта махсус маълумот тўғрисидаги расмий ҳужжатлар бланкалари келгуси ўқув йиллардаги битирувчиларга расмийлаштириш учун таълим муассасасида, профессионал маълумот тўғрисидаги расмий ҳужжатлар бланкалари эса Ҳудудий бошқармада сақланади.

11. Олий, ўрта махсус ва профессионал маълумот тўғрисидаги расмий ҳужжатлар бланкаларига буюртмалар билан бир вақтда тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси томонидан тегишли таълим муассасаларида таҳсил олаётган битирувчилар тўғрисидаги маълумотлар
“qr-diplom.edu.uz” тизимига киритилади.

12. Марказ ва Институт ҳар йили 1 январга қадар олий, ўрта махсус ва профессионал маълумот тўғрисидаги расмий ҳужжатлар бланкалари учун тақдим этилган буюртмаларни умумлаштириб, ўрнатилган тартибда “Давлат белгиси” ДУКга буюртма беради.

Битирувчилар контингентини даврий ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда Марказ “Давлат белгиси” ДУКга маълумот тўғрисидаги расмий ҳужжатлар бланкаларига буюртма бериш чоғида умумлашган жами буюртмалар сонининг 10% миқдорида қўшимча буюртма бериши мумкин.

13. Марказ ва Институт олий, ўрта махсус ва профессионал маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар бланкаларини “Давлат белгиси” ДУК ходимидан йўналтирувчи хат ҳамда ушбу бланкаларни топшириш вазифаси юклатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат асосида қабул қилиб олади.

Марказ ва Институт бухгалтерияси олий, ўрта махсус ва профессионал маълумот тўғрисидаги расмий ҳужжатлар бланкаларини ҳисоб-фактура асосида кирим қилади ҳамда ҳисобдан чиқарилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади.

Марказ ва Институтнинг масъул ходими томонидан қабул қилиб олинган ҳужжатлар бланкалари махсус (маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар бланкаларининг серияси ва тартиб рақамлари қайд қилинадиган, тасмаланган, рақамланган, муҳрланган ва директор томонидан тасдиқланган) журналда рўйхатга олинади.

Махсус журналда рўйхатга олиш жараёнида хатоликка йўл қўйилган ҳолларда ушбу ҳужжат серияси ва рақами ёзилган ёзув устидан чизиқ тортилиб, унинг юқори қаторида тўғриланган ёзув киритилади ҳамда ҳолат юзасидан Марказ ёки Институтнинг камида 5 нафар ходими, шу жумладан, директор, директор ўринбосари, бош бухгалтери томонидан далолатнома расмийлаштирилади.

14. Таълим муассасаси ёки Ҳудудий бошқарманинг ишончли вакили (тайинланганлик тўғрисидаги буйруқ нусхаси ва белгиланган тартибда расмийлаштирилган Ишончнома асосида) Марказ ёки Институтдан олий, ўрта махсус ва профессионал маълумот тўғрисидаги расмий ҳужжатлар бланкаларини йўналтирувчи хат асосида қабул қилиб олади.

Ҳужжатлар бланкалари тахламларининг бутлиги, сони, рақамларга мувофиқлиги текширувдан ўтказилади ва икки нусхада далолатнома расмийлаштирилади.

Расмийлаштирилган далолатнома нусхалари Марказ ёки Институт ҳамда тегишли таълим муассасаси ёки Ҳудудий бошқарманинг ишончли вакилида сақланади.

15. Таълим муассасалари ёки Ҳудудий бошқарма томонидан қабул қилиб олинган ҳужжатлар бланкаларида кўрсатилган серия ва тартиб рақамларида нуқсонлар аниқланган ҳолларда таълим муассасасида уч нусхада далолатнома тузилиб, белгиланган тартибда тузилган комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва биринчи раҳбари томонидан тасдиқланади.

Далолатноманинг биринчи нусхаси “Давлат белгиси” ДУКга (Марказ ёки Институт орқали), иккинчи нусхаси тегишлича Марказ ёки Институтга юборилади, учинчи нусхаси эса таълим муассасаси ёки Ҳудудий бошқармада сақланади.

16. Белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган (чоп этишдаги техник хатоликлар) ҳужжатларнинг бланкалари бузилган ёки яроқсиз ҳолга келган деб ҳисобланади.

Таълим муассасаларида ёки Ҳудудий бошқармада олий, ўрта махсус
ва профессионал маълумот тўғрисидаги расмий ҳужжатлар бланкаларининг яроқсиз ҳолга келган тақдирда икки нусхада далолатнома тузилади.

Бланканинг бир томонидаги серия ва тартиб рақами кесиб олиниб далолатноманинг биринчи нусхасига, иккинчи томонидаги серия ва тартиб рақами кесиб олиниб унинг иккинчи нусхасига елимланади, далолатнома тузувчилар томонидан имзоланади. Яроқсиз бланкаларнинг қолган қисми ўрнатилган тартибда Марказ ёки Иститутга тақдим этилади ва комиссия аъзолари томонидан тузилган далолатномада акс эттирилади.

Далолатноманинг нусхаси Марказ ёки Институтга ҳисобот билан бирга тақдим этилади, асл нусхаси таълим муассасаси ёки Ҳудудий бошқармада сақланади.

17. Олий, ўрта махсус ва профессионал маълумот тўғрисидаги расмий ҳужжатларнинг бланкалари йўқолган ҳолатларда (сув, ёнғин, табиий талофат, ўғирлик ва бошқа сабабларга кўра) таълим муассаса раҳбари тафтиш комиссияни тузади. Тафтиш комиссия томонидан сақланиб келинаётган мавжуд ҳужжатлар бланкалари тафтишдан ўтказилиб, рўйхатга олинади ва ҳужжатларнинг сақланиши бўйича барча зарурий чоралар кўрилади. Тўлдирилмаган ҳужжат бланкалари йўқолган тақдирда таълим муассасаси рахбари ҳуқуқ-тартибот органларига ёзма мурожаат қилади.

Йўқолган ҳужжат бланкалари уч кун муддат ичида топилмаган тақдирда, ички ишлар бўлимидан олинган жавоб хати, тафтиш комиссияси томонидан тузилган далолатнома, ҳамда масъул ходимларга нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилганлигини тасдиқловчи буйруқ кўчирмаси йўлланма хат асосида Марказ ёки Институтга тақдим этилади.

 

3-боб. Таълим муассасалари ёки Ҳудудий бошқармада олий, ўрта махсус ва профессионал маълумот тўғрисидаги расмий ҳужжатлар бланкаларини ҳисобга олиш, сақлаш ва ҳисобдан чиқариш тартиби

18. Таълим муассасаси ёки Ҳудудий бошқарманинг масъул ходими томонидан қабул қилиб олинган маълумот тўғрисидаги расмий ҳужжатлар бланкалари махсус (ҳужжатлар бланкаларининг серияси ва тартиб рақамлари қайд қилиниб, тасмаланган, муҳрланган ва биринчи раҳбар томонидан тасдиқланган) журналда рўйхатга олинади.

19. Битирувчиларга тақдим этилган маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар бланкалари таълим муассасаси томонидан тасдиқланган махсус (тасмаланган, рақамланган биринчи раҳбар томонидан имзоланиб, муҳрланган) китобда рўйхатга олинади. Мазкур китоб профессионал таълим муассасалари учун ҳудудий бошқарма бошлиқлари томонидан ҳам имзоланиб, муҳрланади ҳамда 75 йил таълим муассасасида сақланади. Китоб намунаси Марказ
ва Институт томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тегишли буйруғи билан тасдиқланади.

Махсус китобда битирувчи тўғрисидаги асосий маълумотлар: фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт серияси ва рақами, ўқишга қабул қилинган буйруқ ва ўқишни тамомлаганлиги тўғрисида Давлат аттестация комиссияси қарорининг санаси ҳамда тартиб рақами, маълумот тўғрисидаги ҳужжат бланкасининг серияси, тартиб рақами, ҳужжат бланкасини битирувчига топширилган санаси ҳамда битирувчининг ҳужжатни олганлиги ҳақидаги шахсий имзоси қайд этилади.

20. Олий, ўрта махсус ва профессионал маълумот тўғрисидаги расмий ҳужжатлар бланкалари ва унга тааллуқли барча ҳужжатлар (махсус журналлар, қайднома, ишончнома, ариза ва тилхатлар) пўлат сандиқларда ёхуд ёнмайдиган шкафларда ва махсус жиҳозланган хоналарда сақланади.

21. Мазкур тартибга мувофиқ олинган маълумот тўғрисидаги расмий ҳужжатлар бланкалари таълим муассасаси бухгалтериясига ушбу ҳужжатлар бланкалари олинганлигини тасдиқловчи хат ишончли вакил томонидан тақдим этилганидан сўнг кирим қилинади.

Таълим муассасаси ёки Ҳудудий бошқарманинг бухгалтерияси кирим қилинган маълумот тўғрисидаги расмий ҳужжатлар бланкалари ҳисобини белгиланган тартибда юритади.

Маълумот тўғрисидаги расмий ҳужжатлар бланкаларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва тарқатиш учун масъул бўлган ишончли вакил таълим муассасаси ёки Ҳудудий бошқарма бухгалтериясига ҳар ойда ушбу ҳужжат бланкаларининг ҳисобдан чиқарилганлиги (тарқатилганлиги, яроқсиз ҳолга келганлиги, йўқотилганлиги ва бошқалар) тўғрисида ҳисобот бериши лозим.

 

4-боб. Давлат намунасидаги олий, ўрта махсус ва профессионал маълумот тўғрисидаги расмий ҳужжатларни тўлдириш

22. Давлат намунасидаги олий, ўрта махсус ва профессионал маълумот тўғрисидаги расмий ҳужжат бланкалари, битирувчининг фуқаролигидан қатъий назар, фақат фуқаролик паспортидаги маълумотлар асосида тўлдирилади.

23. Давлат намунасидаги олий, ўрта махсус ва профессионал маълумот тўғрисидаги расмий ҳужжат бланкалари қора ранг билан ўзбек ва инглиз (биринчи томони лотин алифбосидаги ўзбекча ҳарфлар, иккинчи томонига инглиз тилидаги ҳарфлар) тилларида, чоп этиш қурилмаси ёрдамида тўлдирилади.

24. Давлат намунасидаги олий, ўрта махсус ва профессионал маълумот тўғрисидаги расмий ҳужжат бланкалари тўлдирилган (чоп этилган)дан кейин давлат аттестация комиссияси раиси ва таълим муассасасининг биринчи раҳбари имзоси ҳамда муҳри билан тасдиқланади. Гербли муҳр аниқ ва тиниқ бўлиши шарт.

ОТМлари филиаллари диплом бланкаларига бош таълим муассасасининг номи ёзилади ҳамда филиал директори эмас, бош таълим муассасаси ректорининг имзоси қўйилади. Таълим муасасасининг манзилида филиал манзили акс эттирилади.

25. Давлат намунасидаги олий, ўрта махсус ва профессионал маълумот тўғрисидаги расмий ҳужжат бланкалари иловасига битирувчининг фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичлари (электрон ёки қоғоз шаклдаги) кўчирилади (чоп этилади) ва таълим муассасасининг биринчи раҳбари (ОТМлар филиалларида бош таълим муассасасининг ректори) ҳамда котиб (профессионал таълим муассасаларида директор ўринбосари) томонидан имзоланиб, гербли муҳр билан тасдиқланади.

Давлат намунасидаги расмий ҳужжатлардаги ёзувларни ўчириб қайта тўғрилашга ёки айрим сатрларни сабабсиз тўлдирилмай қолдирилишига йўл қўйилмайди.

26. Давлат намунасидаги олий, ўрта махсус ва профессионал маълумот тўғрисидаги расмий ҳужжат бланкаларининг тўғри тўлдирилиши, иловага баҳоларнинг ҳаққоний кўчирилиши бўйича жавобгарлик шахсан таълим муассасасининг биринчи раҳбарига юкланади.

 

5-боб. Олий, ўрта махсус ва профессионал маълумот тўғрисидаги расмий ҳужжатлар бланкаларини битирувчиларга топшириш

27. Олий таълим муассасасининг бакалавриат ва магистратура босқичларини, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасасини тўла тамомлаган битирувчиларга расмийлаштирилган дипломларни топширишда ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилганлигига алоҳида эътибор қаратилади.

28. Олий таълим муассасасининг бакалавриат ва магистратура босқичларини, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасасини тамомлаган битирувчиларга олий, ўрта махсус, профессионал маълумот тўғрисида тақдим этиладиган дипломлар тантанали равишда топширилади.

29. Тантанали маросим таълим муассасаларининг махсус тайёрланган жойларида расмий тадбирларга қўйиладиган талаблар асосида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси ижроси билан бошланади.

Маросимга ота-оналар, олимлар, ёзувчи-шоирлар, санъаткорлар, шаҳар ва туман ҳокимликлари, иш берувчи вазирлик ва идоралар вакиллари ва ҳомий ташкилотларнинг вакиллари таклиф этилиши мумкин.

 

6-боб. Олий, ўрта махсус ва профессионал маълумот тўғрисидаги расмий ҳужжатлар дубликатини бериш тартиби

30. Олий, ўрта махсус ва профессионал маълумот тўғрисидаги расмий ҳужжатлар яроқсиз ҳолга келган, бузилган ҳолларда диплом
ва сертификатнинг дубликати (кейинги ўринларда дубликат деб аталади) берилади.

Дубликатларни бериш 3 илова 1 ва 2-шакл схемалар асосида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги (кейинги ўринларда -Агентлик) томонидан амалга оширилади.

31. Ариза берувчи ўзининг доимий яшаш жойидаги Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади.

Аризада таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжат бланкасининг йўқолган ёки бузилганлиги, фамилия, исм, шарифи ўзгарганлиги сабаблари тўлиқ кўрсатилади.

Аризага йўқолган ҳужжат бланкасининг нусхаси (мавжуд бўлса) илова қилинади.

32. Давлат хизмати кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи (ариза берувчи таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликатини “Давлат белгиси” давлат унитар корхонаси томонидан ишлаб чиқилган “махсус қоғоз”да чоп этишни сўраган тақдирда базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баробари) миқдорида йиғим ундирилади.

Давлати хизмати кўрсатилгани учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

33. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

60 фоизи — Магистратура, бакалавр, ва академик лицей диплом дубликати берилганда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг Бюджет муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.

60 фоизи — Касб-ҳунар мактаби, коллеж, техникум дипломи дубликати берилганда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг Бюджет муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.

Қолган қисми — Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Таълим муассасаларида электрон таълимни ривожлантириш маркази ҳисоб рақамига ўтказилади.

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;

50 фоизи — Магистратура, бакалавр, ва академик лицей диплом дубликати берилганда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг Бюджет муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.

50 фоизи — Касб-ҳунар мактаби, коллеж, техникум дипломи дубликати берилганда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг Бюджет муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.

Кирим қилинган маблағлар маълумот тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини тайёрлашга, Марказ ёки Институтнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича тадбирлар, ходимларининг узоқ муддат хизмат қилганлиги учун иш ҳақига устама ҳақ тўлаш ва мартаба даражалари учун қўшимчалар, шунингдек, уларни моддий рағбатлантириш (лавозим маошининг ва мукофотларнинг 100 фоизи миқдоригача шахсий устамалар) тадбирларига сарфланади.

Қолган қисми — Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Таълим муассасаларида электрон таълимни ривожлантириш маркази ҳисоб рақамига ўтказилади.

34. Аризада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши, ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганлиги, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун тўлов тўланмаслиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

35. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортган тақдирда унинг аризаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

36. Таълим муассасасини тамомлаган, маълум мутахассисликка эга бўлган фуқаронинг маълумотини тасдиқловчи ҳужжатлари (диплом, хорижий фуқароларга бериладиган диплом ёки академик маълумотнома, сертификат) йўқолган ёки фойдаланиш учун ўзининг асл ҳолатини йўқотган, (фамилия, исм, шарифи) ўзгарган тақдирда белгиланган тартибда дубликат берилади.

Агентлик ариза берувчининг сўровномаси келиб тушгач 10 дақиқа ичида Марказ ёки Институтга аризага мувофиқ талабнома киритади. Марказ ёки Институт талабнома тушган вақтдан бошлаб, уч иш куни мобайнида ҳужжатларни ўрганиб чиқиш ва хулоса тайёрлаш учун таълим муассасаси ёки ҳудудий бошқармага тақдим этади. Ўз навбатида ҳудудий бошқарма бир иш кун муддатда профессионал таълим муассасасига юборади.

Тақдим этилган ҳужжатлар таълим муассасаси томонидан беш иш куни давомида Давлат аттестация комиссиясининг архив маълумотлари асосида ўрганиб чиқилади ва расмийлаштириб Марказ ёки Ҳудудий бошқармага тақдим этади. Ўз навбатида ҳудудий бошқарма тақдим этилган хулосани ҳақиқийлигини тасдиқлаб, Институтга юборади.

Таълим муассасалари тугатилган ҳолларда дубликатлар архив ҳужжатларини сақлаш бўйича масъул бўлган бошқа таълим муассасаси (ташкилот) томонидан хулоса тайёрланади.

Дубликат бериш бўйича хулоса қилишда архив ҳужжатларини ўрганиш талаб қилинганда 5 иш куни қўшимча муддат берилади.

Заруратга кўра, таълим муассасалари томонидан тегишли давлат архив идораларига архив ҳужжатлари бўйича сўров юборилади.

Давлат архив идоралари 3 иш куни мобайнида белгиланган тартибда архив ҳужжатлари тўғрисида маълумотларни бепул тақдим этади.

Дубликат бериш бўйича асосли архив ҳужжатлари мавжуд бўлмаган тақдирда дубликат бериш рад этилади.

Марказ ёки Институт икки иш кунида таълим муассасаси томонидан тақдим этилган, Давлат аттестация комиссиясининг архив маълумотлари асосида электрон тарзда расмийлаштирилган давлат намунасидаги ҳужжат бланкаси дубликатини ариза берувчига етказиш учун Агентликка тақдим этади.

Агентлик бир иш кунида таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжат бланкаси дубликатини ариза билан мурожаат қилган фуқарога тақдим этади.

37. Маълумот тўғрисидаги ҳужжат бланкасининг дубликати таълим муассасасида юритиладиган махсус (тасмаланган, муҳрланган ва ректор, директор томонидан тасдиқланган) журналда рўйхатга олинади.

Таълим муассасасини тугатганлик тўғрисидаги (муддатидан қатъий назар) дубликатларнинг расмийлаштирилиши Давлат аттестация комиссиясининг архив маълумотлари асосида амалга оширилади.

Ҳужжат бланкасининг дубликати топширилаётганда “қабул қилиб олганлиги тўғрисида имзо” деган қаторда йўқолган (бузилган) асл нусха ўрнига дубликат берилганлиги, унинг серия ва тартиб рақами қайд этилади. Шунингдек, йўқолган ёки асл ҳолатини йўқотган таълим олганлиги ҳақидаги ҳужжат бланкасининг қайд рақами билан рўйхатга олинади.

38. Маълумот тўғрисидаги ҳужжат бланкасининг дубликати фаолият кўрсатаётган тегишли таълим муассасаси Давлат аттестация комиссияси раиси ва таълим муассасаси раҳбари томонидан имзоланади.

39. Дубликатлар, оддий А4 форматидаги оқ қоғозда QR-штрих коди туширилган ҳолда тақдим этилади.

Баъзи ҳолларда дубликатлар ариза берувчиларнинг талабига мувофиқ “махсус қоғоз”да чоп этиб берилиши ҳам мумкин. Бундай ҳолларда ваколатли органнинг дубликат бериш муддати узайтирилади. Махсус қоғозлар Агентлик буюртмаси асосида ўрнатилган тартибда “Давлат белгиси” ДУК томонидан тайёрланади.

40. Таълим муассасаси томонидан расмийлаштирилган диплом дубликатлари qr-diplom.edu.uz тизими маълумотлар базасига киритилади.

 

7-боб. Якуний қоидалар

41. Мазкур Низом талабларини бузган шахслар қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилади.

       

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил ___________даги ______- сонли қарорига
2- илова

Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари битирувчиларига давлат намунасидаги дипломларни бериш

СХЕМАСИ

             

Босқич

 

Тадбирлар

 

Масъуллар

 

Муддатлар

             

1-босқич

 

Таълим муассасалари битирувчилар тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш ва “qr-diplom.edu.uz” тизимига киритиш

 

Таълим муассасалари

 

Ҳар йили
15-30 октябрь

             

2-босқич

 

Давлат намунасидаги дипломларнинг турлари ва сони бўйича ёзма буюртма бериш

 

Таълим муассасалари (ОТМлар филиаллари бундан мустасно)

 

Ҳар йили
1 ноябрга
қадар

             

3-босқич

 

Марказий банк ҳузуридаги
“Давлат белгиси” давлат унитар корхонасига буюртма бериш

 

Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази,
Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти

 

Ҳар йили
1 январга
қадар

             

4-босқич

 

Марказий банк ҳузуридаги
“Давлат белгиси” давлат унитар корхонаси билан диплом намуналарини тайёрлаш ва чоп этиш харажатлари сметаси асосида шартнома тузиш

 

Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази,

Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти

 

Ҳар йили
1 апрелга
қадар

             

5-босқич

 

Шартнома асосида давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан 15% маблағни Марказий банк ҳузуридаги“Давлат белгиси” давлат унитар корхонасига тўлаб бериш

 

Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази,
Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти

 

Ҳар йили
20 апрелга
қадар

             

6-босқич

 

Марказий банк ҳузуридаги
“Давлат белгиси” давлат унитар корхонаси томонидан чоп этилган диплом намуналарини қабул қилиш

 

Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази,
Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти

 

Ҳар йили
15 майга қадар

             

7-босқич

 

Марказий банк ҳузуридаги
“Давлат белгиси” давлат унитар корхонасига қолган 85% маблағни тўлаб бериш, дипломларни таълим муассасаларига буюртма асосида тарқатиш

 

Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази,
Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти

 

Ҳар йили
25 майга
қадар

             

8-босқич

 

Таълим муассасалари битирувчиларига бериладиган давлат намунасидаги дипломларни чоп этиш, махсус журналга киритган ҳолда тарқатиш

 

Таълим муассасалари

 

Ҳар йили
1 июлга
қадар

             

 

Лойиҳа

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил ___________даги ______- сонли қарорига 3- илова

1 шакл

 

ОЛИЙ, ЎРТА МАХСУС ВА ПРОФЕССИОНАЛ МАЪЛУМОТ ТЎҒРИСИДАГИ РАСМИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИНГ ДУБЛИКАТИНИ БЕРИШ МЕХАНИЗМИ

             

Босқич

 

Тадбирлар

 

Масъуллар

 

Муддатлар

1-босқич

1. Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги расмий ҳужжат дубликатини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этиш ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтиш.

2. Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги расмий ҳужжат дубликатини олиш учун тўлов қилиш.

Ариза берувчи фуқаро

1. Хоҳишига кўра

2. Мурожаат этганида

             

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали

 

Сўровномани ваколатли органга юбориш

 

1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин

10 дақиқада

2. Автоматик тарзда

             

 

3-босқич

Ваколатли орган

QR-код (матрик штрихли код) қўйилган олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги расмий ҳужжат дубликатини расмийлаштиради ҳамда уни электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон равишда юбориш.

5 иш
кунида

             

4-босқич

Давлат хизматлари маркази

1. Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги расмий ҳужжат дубликати келиб тушгандан сўнг уни ариза берувчининг электрон манзилига юбориш ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш

2. Ўзи келиб мурожаат қилганда олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги расмий ҳужжат дубликатини унга ўзининг муҳрини босиб, ариза берувчига бериш.

1. 10 дақиқада

2. Ариза берувчининг сўровига асосан

             
                     

 

 

2 шакл

 

ОЛИЙ, ЎРТА МАХСУС ВА ПРОФЕССИОНАЛ МАЪЛУМОТ ТЎҒРИСИДАГИ РАСМИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИНГ ДУБЛИКАТИНИ БЕРИШ МЕХАНИЗМИ

             

Босқич

 

Тадбирлар

 

Масъуллар

 

Муддатлар

1-босқич

1. Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги расмий ҳужжат дубликатини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этиш ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтиш.

2. Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги расмий ҳужжат дубликатини олиш учун тўлов қилиш.

Ариза берувчи фуқаро

1. Хоҳишига кўра

2. Мурожаат этганида

             

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали

 

Сўровномани ваколатли органга юбориш

 

1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин

10 дақиқада

2. Автоматик тарзда

             

 

3-босқич

Ваколатли орган

QR-код (матрик штрихли код) қўйилган олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги расмий ҳужжат дубликатини махсус қоғозда расмийлаштиради ҳамда таълим муассасасининг раҳбари имзоси ва муҳри билан тасдиқлатиб, почта хизмати орқали тегишли Давлат хизматлари марказига юбориш.

15 иш
кунида

             

4-босқич

Давлат хизматлари маркази

1. Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги расмий ҳужжат дубликати почта орқали келиб тушгандан сўнг ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш.

2. Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги расмий ҳужжат дубликати почта орқали келиб тушганидан хабар топиб келган ариза берувчига ҳужжатларни қабул қилиб олганлиги тўғрисида имзоланган ҳолда ҳужжат дубликатини бериш.

1. 1 соатда

2. 15 дақиқада

             
                     

 

Umumiy takliflar: 0

312