Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
20328 O’zbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi 29/07/2020 13/08/2020 0

Muhokama yakunlandi

Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni
“Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-20328

 

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги 678–I-сон Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 9, 178-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 309-модда; 2011 йил, № 12/2, 363-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 3-модда қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

маданий бойликларнинг бадиий экспертизаси - маданий бойликларнинг ҳолати, асллиги, муаллифи, яратилган даври, материали ва ишлаб чиқариш усулини аниқлаш, уларнинг техник-технологик ва бошқа хусусиятларини тадқиқ этиш ҳамда маданий бойликларнинг қийматини маркетинг жиҳатдан таҳлил қилишдан иборат технологик жараён.

2) 5-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошисидаги “олиб чиқилиши ҳуқуқини берувчи сертификат”  деган сўзлар “олиб чиқилиши ҳуқуқини берувчи ҳужжат (хулоса)” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 7-модданинг биринчи қисмида “олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат” деган сўзлар “олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат (хулоса)” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 8-модданинг иккинчи хатбошида “эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ” сўзлари “1960 йилгача” сўзлари билан алмаштирилсин.

5) 10-модда қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“10-модда. Олиб чиқиладиган (вақтинча олиб чиқиладиган) ва олиб кириладиган (вақтинча олиб кириладиган) маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказиш

Олиб чиқиладиган (вақтинча олиб чиқиладиган), олиб кириладиган (вақтинча олиб кириладиган),  шунингдек, вақтинча олиб чиқилганидан кейин қайтарилган маданий бойликлар бадиий экспертизадан ўтказилиши шарт.

Олиб чиқиладиган (вақтинча олиб чиқиладиган) ва олиб кириладиган (вақтинча олиб кириладиган) маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Олиб кириладиган (вақтинча олиб кириладиган) маданий бойликлар бадиий экспертизадан ўтказилиб, белгиланган тартибда рўйхатга олинади.

Вақтинча олиб чиқилганидан кейин қайтарилган маданий бойликлар  уларнинг таркиби, сони, сифат тавсифлари вақтинча олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат (хулоса)га мос эканлигини аниқлаш мақсадида бадиий экспертизадан ўтказилади.

Олиб чиқиладиган (вақтинча олиб чиқиладиган), олиб кириладиган (вақтинча олиб кириладиган),  шунингдек, вақтинча олиб чиқилганидан кейин қайтарилган маданий бойликларга олиб кириш ёки вақтинча олиб кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжат (хулоса) расмийлаштирилмайди.

Олиб чиқиладиган (вақтинча олиб чиқиладиган) ва олиб кириладиган (вақтинча олиб кириладиган) маданий бойликлар ваколатли санъатшунос – экспертлар,  санъатшунос – назоратчилар томонидан кўриб чиқилади. Зарур ҳолларда, экспертизага юқори малакали мутахассислардан иборат бўлган қўшимча экспертлар жалб қилиниши мумкин.

Қўшимча жалб қилинган экспертларнинг хулосаси тавсиявий тусга эга бўлади ва маданий бойликларни олиб чиқиш (вақтинча олиб чиқиш) ҳуқуқини берувчи ҳужжат (хулоса)лар бериш бўйича узил-кесил қарор қабул қилишда ҳисобга олинади.

Зарур ҳолларда, ашёлар экспертизаси улар турган жойда ўтказилиши мумкин.   

Бадиий экспертизадан ўтказиш муддати ўн кундан ошмаслиги керак ва у олиб чиқиладиган (вақтинча олиб чиқиладиган) ҳамда олиб кириладиган (вақтинча олиб кириладиган) ашёлар сонига, уларнинг ҳолатига ва экспертизадан ўтказиш мураккаблиги даражасига боғлиқ бўлади”;

6) қуйидаги мазмундаги 101-модда билан тўлдирилсин:

“101-модда. Маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш (вақтинча олиб чиқиш) ҳуқуқини берувчи ҳужжат (хулоса)

Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши (вақтинча олиб чиқилиши) учун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан бериладиган ҳужжат (хулоса) асос бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан маданий бойликларнинг олиб чиқилиши (вақтинча олиб чиқилиши) мумкинлиги тўғрисидаги қарори қабул қилинган ҳолатда, маданий бойликларнинг эгасига ёки унинг ваколатли шахсига маданий бойликларни олиб чиқиш (вақтинча олиб чиқиш) ҳуқуқини берувчи белгиланган шаклдаги ҳужжат (хулоса) тақдим этилади.

Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши (вақтинча олиб чиқилиши) ҳуқуқини берувчи ҳужжат (хулоса) намунаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

7) 11-модданинг:

номланишидаги “олиб чиқилиши тўғрисидаги сертификатни” деган сўзлар “олиб чиқилиши тўғрисидаги ҳужжат (хулоса)” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги “олиб чиқилиши тўғрисидаги сертификат” деган сўзлар “олиб чиқилиши тўғрисидаги ҳужжат (хулоса)” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи ва учинчи қисмларидаги “олиб чиқилиши тўғрисидаги сертификатни” деган сўзлар “олиб чиқилиши тўғрисидаги ҳужжатни (хулосани)” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8) 12-модданинг:

номланишидаги “олиб чиқилиши тўғрисидаги сертификат” деган сўзлар “олиб чиқилиши тўғрисидаги ҳужжат (хулоса)” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи хатбошидаги “олиб чиқилиши тўғрисидаги сертификат” деган сўзлар “олиб чиқилиши тўғрисидаги ҳужжат (хулоса)” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

9) 14-модданинг:

 номланишидаги “сақланишининг” деган сўз “сақланиши ва қайтарилишининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

матнида “сақланишини” деган сўзи сўнг “сақланиши ва қайтарилишини” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

10) 17-модданинг:

иккинчи қисми “Маданий бойликларни реализация қилишда иштирок этувчи юридик шахслар” деган сўзларидан сўнг “, якка тартибдаги тадбиркорлар” деган сўзлари билан тўлдирилсин.

11) 22-модда қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Юридик ва жисмоний шахслар томонидан маданий бойликларни олиб кириш ва олиб чиқишда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибга мувофиқ божхона тўловлари ҳисобланади”.

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

Ҳукумат қарорларини мазкур Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқарув органлари мазкур Қонунга зид бўлган ўзларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайтадан кўриб чиқилишини ва бекор қилинишни таъминласин;

мазкур Қонуннинг ижро этилишини, ижрочиларга етказилишини ва аҳоли ўртасида моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришни таъминласин.

3-модда. Мазкур Қонун расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

  

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                                                         Ш. Мирзиёев

Umumiy takliflar: 0

194