ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2029 Хокимият Аккурганского района 22/01/2019 06/02/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Туман ҳудудидаги транспорт воситаларини 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2029

Туман ҳудудидаги транспорт воситаларини 2019 йилда
мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси “Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, 9-сон, 215-модда) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги “Транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва ўтказиш ҳакидаги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги
54-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2003 йил, 1-2-сонли, 17-модда) туман ҳудудидаги транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва уни ўтказишни таъминлаш максадида,

 

     Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н:

 

1. Туман Ички ишлар бўлимининг Автотранспорт воситаларининг техник холати ва улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича бўлинмаси туман ҳудудидаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ишларини ташкиллаштирсин.

2. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши белгилансин:

а) тижорат асосида йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўриндиқлар сони 8 та ва ундан кўп бўлган (хайдовчилар ўрнидан ташқари) одамларни мунтазам ташиш учун жихозланган юк автомобиллари, йирик гоборитли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун маҳсус транспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари бир йилда икки марта;

б) ишлаб чикарилганига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йиллик) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган холда ишлаб чикарилганлигига вақти йилидан ортиқ транспорт воситалари шунингдек, ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси шатак учун белгиланган муддатларда такдим этилади:

ДЙХХ органларидан рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилганлардан ташқари) ўтказилмайди;

3. Мазкур қарорнинг 2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта 1 мартдан 30 июнгача:

иккинча марта 1 сентябрдан 30 октябргача ўтказилади.

Юридик шахсларга қарашли транспорт воситаларининг техник кўриги 2019 йил 1 мартдан 30 июнгача ўтказилади.

Жисмоний шахсларга қарашли транспорт воситаларининг техник кўриги 2019 йил 1 январдан 30 августгача ўтказилади.

4. Корхона ва ташкилотлардаги автотранспорт воситаларини 2019 йилги техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Корхона ва ташкилотларда давлат автотранспорт воситаларини 2019 йилги техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиклансин.

6. Туман ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари ва Тошкент вилояти ҳокимлиги йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш депортаменти Оққўрғон тумани вакили:

2019 йил 10 феврал кунига қадар йўлларда ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш комиссиялари билан хамкорликда, юридик шахслар раҳбарларини жалб этган холда транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикка тайёрлаш ҳамда уни ўтказиш чора-тадбирларини ишлаб чиқсин ва амалга оширилиши устидан назорат ўрнатилсин;

транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ишларининг самарадорлигини ошириш мақсадида, туман ички ишлар бўлими автомототранспорт воситаларининг техник холати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилинишининг назорати бўлими ва туман мудофаа ишлари бўлими вакиллари ва юридик шахсларнинг муҳандис-техник ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар тўзсин;

туман ички ишлар бўлими автотранспорт воситаларининг техник холати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилинишининг назорати бўлинмаси билан биргаликда фаолияти тугатилган, мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона ва ташкилотлар тасарруфида бўлган транспорт воситаларини ҳамда тиркамаларни аниқлаб, уларни белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариш чоралари кўрсилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 28 февралдаги
“Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида йўловчлар ташиш ҳавфсизлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 294-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2006 йил, 9-сонли
64-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси автомобил транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини ҳамда автобусларда йўловчилар ташиш ҳавфсизлигини таъминлашга доир талабларини тасдиқлаш ҳақида”ги 482-сонли қарорлари (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўпламлари, 2003 йил, 21-сонли, 204-модда) талаблар ижросини таъминлаш, йўловчиларга самарали транспорт хизмати ҳамда уларнинг ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида, тумандаги барча тижорат асосида йўловчи ташиш билан шуғулланувчи юридик шахслар тасарруфидаги ишлаб чиқарилган йилидан 2009 йилгача бўлган автобус ва кичик автобусларни мажбурий техник кўриги Олмалиқ шаҳридаги
1-сонли диагностика тармоғида ўтқазилишини ташкиллаштирсин.

8. Туман Ички ишлар бўлимининг тегишли хизматлари ходимлари, жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда жисмоний ва юридик шахсларга қарашли бўлган автотранспорт воситаларини тўлиқ мажбурий техник кўрикдан ўтказилишини таъминласин.

9. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвалига асосан автобус ва кичик автобусларни мажбурий техник кўрикка тайёрлаш ва тақдим этиш бўйича юридик шахслар раҳбари ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилсин.

10. Ўрнатилган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтмаган автобус ва кичик автобуслардан фойдаланиш таъқиқлансин.

11. Мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона ва ташкилот раҳбарлари мажбурий техник кўрик бошланишидан камида 10 кун олдин вилоят ИИБ Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги хизмати бошқармасининг туманлараро воситалари тўғрисидаги маълумотларни таққослаш учун тақдим этсинлар ва уларга техник кўрик учун қонун хужжатларида белгиланган тўловларни ўз вақтида тўлашни таъминлаш лозилиги кўрсатиб ўтилсин.

12. “Ўзагросуғурта” Давлат акциядорлик суғурта компанияси Оққўрғон туман бўлими ва туман Ички ишлар бўлими автомототранспорт воситаларининг техник холати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича бўлинмаси билан ҳамкорликда мажбурий транспорт воситаси суғуртаси тўловларини қонун хужжатларида белгиланган тартибда ундириш чоралари кўрилсин.

13. “Оққўрғон овози” газетаси таҳририяти (А.Мадиев)га:

транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан сифатли ўтказиш йўл ҳаракати ҳавфсизлигини таъминлашнинг асосий гарови эканлигини тарғибот қилиб боришни тавсия этилсин.

14. Оққўрғон тумани ҳокимининг 2018 йил 31 январдаги “туман ҳудудидаги транспорт воситаларини 2018 йилда мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 78-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

15. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

16. Ушбу қарор ижросини назорат қилишни туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Марупов ва туман ИИБ ЙХҲБ бошлиғи Т.Зокиров зиммаларига юклатилсин.

 

 

     Туман ҳокими                                            Ф.Омонов

Umumiy takliflar

822