ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2015 Хокимият Шариханского района 22/01/2019 06/02/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Туман худудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситаларини ва уларнинг тиркамаларини 2019 йил учун мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2015

“ЛОЙИҲА”

Шахрихон тумани ҳокимининг

ҚАРОРИ

№______

“_____”_________2019 йил Шахрихон тумани

Туман худудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситаларини ва уларнинг тиркамаларини 2019 йил учун мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори, 2017 йил 22 декабрдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги 1010-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, туман ички ишлар бўлимининг 2019 йил 17 январдагиги 39/38-23-сонли хатини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг

6-25-моддасига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Шаҳрихон туман ички ишлар бўлимининг 2019 йил 17 январдаги “Юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги хати маълумот учун қабул қилинсин.

2. Туманда корхона, ташкилот, муассаса ва фуқароларнинг транспорт воситаларини қайд қилиш, мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман ички ишлар бўлимининг йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи (Б.Абдусаттаров) зиммасига юклатилсин.

3. Техник кўрикни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш учун тузилган ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Мазкур қарор “Шаҳрихон” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 13 февраль кунги № 389-Қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб хисоблансин

6. Мазкур қарор оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинган кундан бошлаб қонуний кучга киради.

7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Абдурахмонов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими: Х.Дадахонов

Туман ҳокимининг 2019 йил

“___” ______кунги ____-Қ

сонли қарори лойиҳасига

1-илова

2019 йил мажбурий техник кўрикдан ўтказиш учун тузилган комиссиянинг

Т А Р К И Б И

1.Б.Абдусаттаров -Шаҳрихон туман ИИБ ЙҲХГ бошлиғи летинант комиссия раиси

2. Н.Набиев -туман автомотохаваскорлар кўнгилли

жамияти раиси, комиссия котиби

А ъ з о л а р и:

3.О.Умедов -туман мудофа ишлари бўлими бошлиғи подполковник

4.А.Мирзаев -Инспекциянинг туман бўлими техника ҳолат ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўбаси катта инспектори

5. О.Мамажонова -туман Экалогия ва атроф мухитни мухофаза қилиш бўлими

6. келишувга асосан - Ўзбекистон Автомабил ва Дарё транспорти агентлиги Андижон вилоят худудий бўлими ходими

Туман ҳокимлиги

бош мутахассиси С.Жалилов

Umumiy takliflar

735