ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
2003 Хокимият Иштыханского района 21/01/2019 07/02/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Туманда қишлоқ ҳужалиги ва мелиоратив техника, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2003

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат ҳавсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3699-сонли қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил  6 декабрдаги “Қишлоқ ҳужалиги ва мелиоратив техникани, асбаб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини  назорат қилиш тизимини  такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 345-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013- йил 25 апрелда 2452-сон билан  рўйхатдан ўтказилган “Қишлоқ ҳўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналари ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон. 229-модда) ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6,25-моддаларига асосан

                                 Қ А Р О Р          Қ И Л А М А Н:

    1. Туманда 2019 йилда “Қишлоқ ҳўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналари ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш” бўйича туман комиссияси таркиби 1-иловага, техник кўрик ўтказиш иш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

    2. Техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия раиси қишлоқ хўжалик техникалари бўйича туман катта инспектори (Б.Мирзамуродов);      

     техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахслар (мулдорлар)га  техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани техник кўрик ўтказиш кунидан камида ўттиз кун олдин юборилишини;

    техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорларга ёзма кўрсатмалар берилишини;

    мулдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан  ўтказмаган тақдирда ҳамда қишлоқ ҳўжалиги ва  мелиоратив техника, асбоб-ускуналардан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш холатлари ҳақидаги маълумотларни қонун хужжатларида белгиланган тартибда тегишли чораларини кўриш учун туман ҳокимлигига юборилишини таъминласин.

    3. Инспекциясида рўйхатдан ўтган техникалар йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан;

    тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарга-0,18;

    қишлоқ ҳўжалиги машиналарига -0,10;

    машина-трактор парклари, устахоналари ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарига-0,37 миқдорида йиғимлар ундирилсин.

    техник кўрикдан ўтказиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи хужжат, техника доимий рўйхатдан ўтган жойдаги давлат инспекторига тақдим этилади. Техникани қайта кўрикдан ўтказиш учун мулкдордан йиғим ундирилмайди.

     4. Мазкур қарор “Иштихон овози” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига  жойлаштирилсин.

    5. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 30 январдаги 236-Қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.

    6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

     7.Ушбу қарорнинг ижосини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Садатов зиммасига юклатилсин.

 

       Туман   ҳокими                                           Ш.Негматов      

 

Umumiy takliflar

695