Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
19678 Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси 07/07/2020 22/07/2020 7

Muhokama yakunlandi

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
Давлат органлари ва ташкилотларида эркин тарқатиладиган, очиқ кодли дастурий таъминотларни жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-19678

Лойиҳа

 

 

 

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

Давлат органлари ва ташкилотларида эркин тарқатиладиган, очиқ кодли дастурий таъминотларни жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги
«2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат
ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-5953-сон
Фармонига мувофиқ, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда – давлат органлари
ва ташкилотлари) эркин тарқатиладиган, очиқ кодли дастурий таъминотлардан фойдаланишни ривожлантириш, уларни ахборот хавфсизлиги талаблари бўйича сертификациялаш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. 2021 йил 1 январдан давлат органлари ва ташкилотларида эркин тарқатиладиган, очиқ кодли, сертификатланган ва ахборот хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган барча турдаги дастурий таъминотлардан фойдаланиш жорий этилсин.
  2. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотларида эркин тарқатиладиган, очиқ кодли дастурий таъминотларни жорий қилиш чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. 2021 йил 1 июлдан давлат органлари ва ташкилотлари техник тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар билан ўрнатилган, ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқ “Киберхавфсизлик маркази” давлат унитар корхонаси томонидан сертификациядан ўтказилган очиқ кодли дастурий таъминотлардан мажбурий фойдаланиш белгилансин.
  4. “Киберхавфсизлик маркази” ДУК сертификацияланган очиқ кодли дастурий таъминотлар Ягона реестрини шакллантирсин ва доимий равишда юритиб борсин.
  5. Давлат органлари ва ташкилотлари:

– чора-тадбирлар режасида назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминласин;

– бажарилган ишлар бўйича ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясига маълумот бериб борсин.

  1. Ушбу тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар давлат органлари учун уларнинг бюджетдан ташқари фондлари ҳисобидан, бошқа ташкилотлар учун ўзларининг даромадлари ҳисобидан таъминланиши белгилансин.
  2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири                                                            А. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “___” ___________даги ___-сон қарорига
илова

 

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотларида эркин тарқатиладиган, очиқ кодли дастурий таъминотларни жорий қилиш чора-тадбирлар

РЕЖАСИ

 

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

Ташкилий масалалар

  1.  

Давлат органлари ва ташкилотларида фойдаланилаётган дастурий таъминотларни хатловдан ўтказиш ва эркин тарқатиладиган, очиқ кодли дастурий таъминотга ўтиш учун зарур бўлган ресурсларни баҳолаш.

Давлат органлари ва ташкилотларида эркин тарқатиладиган, очиқ кодли дастурий таъминотга ўтказилиш имконияти бўлган дастурий таъминот рўйхатини шакллантириш ҳамда зарур бўлган ресурсларни баҳолаш мақсадида фойдаланилаётган дастурий таъминотни хатловдан ўтказиш.

2021 йил

1 апрель

Давлат органлари
ва ташкилотлари

  1.  

Давлат органлари ва ташкилотларида фойдаланилаётган дастурий таъминот хатлови натижаси асосида давлат органлари ва ташкилотлар, ҳамда уларнинг қуйи бошқармаларида эркин тарқатиладиган, очиқ кодли дастурий таъминотни жорий қилиш чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш.

Хатлов натижасига кўра, эркин тарқатиладиган, очиқ кодли дастурий таъминотларни жорий қилиш чора-тадбирлар режасини, Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси билан келишилган ҳолда ишлаб чиқиш.

Ушбу чора-тадбир режасида қуйидаги бандларни ўз ичига олган бўлиши лозим:

  1. Эркин тарқатиладиган, очиқ кодли дастурий таъминотни татбиқ этишда ахборот хавфсизлиги масалалари;
  2. Эркин тарқатиладиган, очиқ кодли дастурий таъминотни татбиқ этиш масалалари;
  3. Ахборот хавфсизлиги аудитидан ўтказишда ташкилий ва молиявий масалалар;
  4. Миллий дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш бўйича таклифлар.

2021 йил
1 май

Давлат органлари

ва ташкилотлари,

“Ўзкомназорат” ДИ

  1.  

Дастурий таъминотларни маҳаллийлаштириш.

Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида долзарб бўлган дастурий маҳсулотларни маҳаллийлаштириш чораларини кўриш.

Доимий равишда

Ахборот технологиялари вазирлиги,

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки ва унинг резидентлари

Ташкилий масалалар

  1.  

Ахборот хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган, сертификацияланган эркин тарқатиладиган, очиқ кодли дастурий таъминот ягона репозиториясини яратиш.

Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан эркин тарқатиладиган, очиқ кодли дастурий таъминотни жорий қилиш ишларини тезлаштириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ахборот хавфсизлиги талаблари бўйича ўрнатилган тартибда сертификацияланган эркин тарқатиладиган, очиқ кодли дастурий таъминот сақланадиган ягона репозиторияни яратиш.

2021 йил

1 апрель

“Киберхавфсизлик маркази” ДУК,

Давлат органлари
ва ташкилотлари

  1.  

Давлат органлари ва ташкилотлари иш фаолиятида жорий қилиниши мумкин бўлган эркин тарқатиладиган, очиқ кодли дастурий таъминот асосий пакетини шакллантириш, репозиторийда жойлаштириш ва доимий янгилаб бориш.

Давлат органлари ва ташкилотлари иш фаолиятида фойдаланиши мумкин бўлган эркин тарқатиладиган, очиқ кодли дастурий таъминот, яъни операцион тизим, матн, жадвал, тақдимотлар, электрон почта билан ишлаш офис дастурлари ва бошқалар каби дастурий таъминотни ўз ичига олган асосий пакетини шакллантириш, ахборот хавфсизлиги талаблари бўйича сертификациялаш, репозиторийда жойлаштириш ва доимий янгилаб бориш.

Доимий равишда

“Киберхавфсизлик маркази” ДУК

  1.  

Миллий ахборот ресурсларини муҳофаза қилиш ҳамда эркин тарқатиладиган, очиқ кодли дастурий таъминот жорий қилиниш жараёнининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш.

Миллий ахборот ресурсларини муҳофаза қилиш ҳамда эркин тарқатиладиган, очиқ кодли дастурий таъминотлар жорий қилиниш жараёнининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2011 йил 8 июлдаги ПҚ-1572-сон қарори билан ўрнатилган тартибда ахборотлаштириш объектларини ахборот хавфсизлиги талаблари бўйича аттестациядан ўтказиш.

2021 - 2023 йиллар

Давлат органлари ва ташкилотлари,

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати

Umumiy takliflar: 2

939