Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
19657 O'zbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi 07/07/2020 22/07/2020 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
“Илмий ташкилотлар рейтингини ҳисоблаш методикасини тасдиқлаш тўғрисида” буйруқ
ID-19657

Лойиҳа

 

Илмий ташкилотлар рейтингини ҳисоблаш методикасини
тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Илмий ташкилотлар рейтингини аниқлаш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 11 майдаги 274-сон қарорига мувофиқ буюраман:

1. Илмий ташкилотлар рейтингини ҳисоблаш методикаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Инновацион ривожланиш вазирининг

2020 йил 1 июндаги  ____ сон буйруғига илова 

 

Илмий ташкилотлар рейтингини ҳисоблаш методикаси

 

Т/р

Индикаторлар

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 майдаги 274-сон қарори билан тасдиқланган)

Балл

Ҳисоблаш усули ва методикаси

Жами

100

I. Кадрлар салоҳияти бўйича кўрсаткичлар

15

1.

Илмий ходимларнинг илмий салоҳияти,
шу жумладан

4

Илмий ташкилотларнинг илмий даражали ходимлар билан таъминланганлик даражаси илмий ходимларнинг умумий сонига нисбатан қуйидаги формула асосида аниқланади:

Is = [(Pа+Pд) / I)*3] + [(Pн / I)*2].

 

Натижага кўра, агар: Is1,2 бўлса – 1 балл; 1,2<Is1,5 бўлса – 2 балл; 1,5<Is2,0 бўлса – 3 балл; Is>2,0 бўлса – 4 балл ҳисобланади.

 

Бу ерда:

Isилмий даражали ходимлар билан таъминланганлик салоҳияти кўрсаткичи;

I – илмий ташкилотнинг асосий штатдаги илмий ходимлар умумий сони;

Pа – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиклари (шу жумладан, собиқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари) сони. Кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициенти - 3 (уч);

Pд – фан доктори (DSc) илмий даражасига эга илмий ходимлар сони. Кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициенти - 3 (уч);

Pн – фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга илмий ходимлар сони. Кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициенти - 2 (икки).

 

1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиклари

 

2. Фан доктори (DSc)

3. Фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD)

2.

Илмий ходимлар таркибидаги ёш олимлар улуши

2

Илмий ходимлар таркибидаги ёш олимлар улуши қуйидаги формула асосида аниқланади:

Iё = (Ёо / I) * 100.

 

Натижага кўра, агар Iё=0 бўлса – 0 балл; 0<Iё45 бўлса – 1 балл; 45<Iё55 бўлса – 1,5 балл; Iё>55 бўлса – 2 балл ҳисобланади.

 

Бу ерда:

Iёилмий ходимлар таркибидаги ёш олимлар улуши кўрсаткичи;

I – илмий ташкилотнинг асосий штатидаги илмий ходимлар умумий сони;

Ёо – илмий ташкилотнинг асосий штатидаги 45 ёшгача бўлган ёш олимларнинг умумий сони.

3.

Илмий ходимларнинг ўртача ёши

1

Илмий ходимларнинг ўртача ёши ўрта арифметик қиймат асосида қуйидаги формула билан аниқланади:

Iўё = Iё /I.

 

 

 

Натижага кўра, агар: Iўё=0 бўлса – 0 балл; 0<Iўё45 бўлса – 1 балл; Iўё>45 бўлса – 0 балл ҳисобланади.

 

 

 

 

Бу ерда:

 

 

Iўёилмий ходимларнинг ўртача ёши кўрсаткичи;

 

 

Iё – илмий ташкилотнинг асосий штатидаги ҳар бир илмий ходимлар ёшларининг йиғиндиси;

 

I – илмий ташкилотнинг асосий штатдаги илмий ходимлари умумий сони.

4.

Педагогик фаолият билан шуғулланаётганлар улуши

1

Илмий ходимларнинг умумий сонига нисбатан қуйидаги формула билан аниқланади:

Iо = (Ро / I)*100.

 

Натижага кўра, агар: Iо30 бўлса – 0 балл; 30<Iо40 бўлса – 0,5 балл; Iо>40 бўлса – 1 балл ҳисобланади.

 

Бу ерда:

Iопедагогик фаолият билан шуғулланаётган илмий ходимларнинг улуши кўрсаткичи;

I – илмий ташкилотнинг асосий штатидаги илмий ходимлар умумий сони;

Ро – педагогик фаолият билан (ўриндошлик асосида) шуғулланаётган илмий ходимлар сони.

5.

Илмий ходимларнинг мобиллиги (хорижий илмий ташкилотларда маъруза ва семинар машғулотларини олиб бориш, хорижий илмий изланувчиларга илмий раҳбарлик қилиш)

1

Илмий ходимларнинг мобиллиги қуйидаги формула билан аниқланади:

Iм = (Iмо / I) * 100;

 

Натижага кўра, агар Iм30 бўлса – 0 балл; 30<Iмб≤40 бўлса – 0,5 балл; Iм>40 бўлса – 1 балл ҳисобланади.

 

Бу ерда:

Iмилмий ходимларнинг мобиллиги кўрсаткичи;

I – илмий ташкилотнинг асосий штатидаги илмий ходимлар умумий сони;

Iмо – хорижий илмий ташкилотларда маъруза ва семинар машғулотларини олиб борган, хорижий илмий изланувчиларга илмий раҳбарлик қилган илмий ходимлар сони.

6.

Устоз-шогирд анъанаси асосида илмий кадрларни тайёрлаш тизимининг мавжудлиги

1

Устоз-шогирд анъанаси асосида илмий кадрларни тайёрлаш тизимининг мавжудлиги қуйидаги формула билан аниқланади:

Iмб = (Iк / I) * 100.

 

Натижага кўра, агар: Iмб20 бўлса – 0 балл; 20<Iмб30 бўлса – 0,5 балл; Iмб>30 бўлса – 1 балл ҳисобланади.

 

Бу ерда:

Iмбустоз-шогирд анъанаси асосида илмий кадрлар тайёрлаш кўрсаткичи;

I – илмий ташкилотнинг асосий штатдаги илмий ходимлари умумий сони;

Iк – илмий ташкилотнинг асосий штатдаги илмий ходимлари таркибидан илмий даражали кадрлар тайёрлаган (илмий раҳбарлик (маслаҳатчилик) қилган) илмий ходимлар сони.

7.

Докторлик (фалсафа доктори (PhD ва фан доктори (DSc)) диссертациясини ҳимоя қилиш самарадорлиги:

3

Докторлик (PhD ва DSc) диссертациясини ҳимоя қилиш самарадорлиги кўрсаткичи қуйидаги формула билан ҳисобланади:

 

Sd = [(d1/Ih1) + (d2/Ih2) + (d3/I12)]*100.

 

Натижага кўра, агар Sd40 бўлса – 0 балл; 40<Sd60 бўлса – 1 балл; 60<Sd80 бўлса – 2 балл; Sd>80 бўлса – 3 балл ҳисобланади.

 

 

Бу ерда:

 

Sdдокторлик (PhD ва DSc) диссертациясини ҳимоя қилиш самарадорлиги кўрсаткичи;

 

Ih1 – илмий ташкилотнинг асосий штатдаги илмий ходимлари ва докторантларининг жорий йилдаги (ҳисобот йилида) умумий сони;

Ih2 – илмий ташкилотнинг асосий штатдаги илмий ходимлари ва докторантларининг ўтган йилда (ҳисобот йилидан аввалги йилда) умумий сони;

 

d1 – жорий йилда (ҳисобот йилида) диссертациялари ОАК Раёсати томонидан тасдиқланган асосий штатдаги илмий ходимлар ва докторантлар сони;

 

d2 – ўтган йилда (ҳисобот йилидан аввалги йилда) диссертациялари ОАК Раёсати томонидан тасдиқланган асосий штатдаги илмий ходимлар ва докторантлар сони;

d3 – жорий йилда (ҳисобот йилида) ва ўтган йилда (ҳисобот йилидан аввалги йилда) илмий ташкилотнинг асосий штатдаги илмий ходимлари раҳбарлигида тайёрланган ва ОАК Раёсати томонидан тасдиқланган диссертациялар умумий сони.

I12 – жорий йилда (ҳисобот йилида) ва ўтган йилда (ҳисобот йилидан аввалги йилда) диссертациялари ОАК Раёсати томонидан тасдиқланган илмий ташкилотнинг асосий штатдаги илмий ходимлари ва докторантлари умумий сони.

 

1. Жорий йилда ҳимоя қилган илмий ходимлар (ИХ) улуши

 

2. Ўтган йилда ҳимоя қилган ИХлар улуши

3. Илмий-тадқиқот муассасаси (ИТМ)нинг ИХлари раҳбарлигида ҳимоя қилинган докторлик диссертациялар улуши (жорий ва ўтган йилда)

8.

Илмий унвон олиш самарадорлиги

1

Илмий ходимларнинг профессор, катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонини олиш самарадорлиги қуйидаги формула асосида аниқланади:

U = [(2*Пр) + (1*Кх)] / I.

 

Натижага кўра, 0 дан 1 гача бўлган балл ҳисобланади.

 

Бу ерда:

U – ИТМ ИХлари томонидан илмий унвон олиш самарадорлиги кўрсаткичи;

I – илмий ташкилотнинг асосий штатидаги илмий даражага эга бўлган ходимларнинг умумий сони;

Пр – профессор илмий ходим унвонига эга ИХлар сони. Кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициенти - 2 (икки);

Кх – катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга ИХлар сони. Кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициенти - 1 (бир).

 

1. Профессор илмий унвони ёки етакчи (бош) илмий ходим унвони

 

2. Катта илмий ходим ёки доцент илмий унвони

9.

Диссертациясини муддатида ҳимоя қилган докторант ёки мустақил изланувчилар (PhD ва DSc) улуши (ҳузурида докторантура мавжуд бўлса)

1

Диссертациясини муддатида ҳимоя қилган докторант ёки мустақил изланувчилар (PhD ва DSc) улуши (ҳузурида докторантура мавжуд бўлса) кўрсаткичи қуйидаги формула билан ҳисобланади:

 

Hd = [(hd+hm) / (d1+m1)]*100.

 

Натижага кўра, агар Hd50 бўлса – 0 балл; 50< Hd80 бўлса – 0,5 балл;
Hd>80 бўлса – 1 балл ҳисобланади.

 

 

Бу ерда:

 

Hdдиссертациясини муддатида ҳимоя қилган докторант ёки мустақил изланувчилар (PhD ва DSc) улуши кўрсаткичи;

 

d1 – ҳисобот йилида докторантурани тамомлаганларнинг умумий сони;

 

m1 – ҳисобот йилида мустақил изланувчилик институтини тамомлаганларнинг умумий сони;

hd – ҳисобот йилида муддатида диссертация ҳимоя қилган докторантурани тамомлаганларнинг умумий сони;

hm – ҳисобот йилида муддатида диссертация ҳимоя қилган мустақил изланувчилик институтини тамомлаганларнинг умумий сони.

II. Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари, халқаро грантлар ва хўжалик шартномалари доирасидаги илмий-инновацион лойиҳаларни амалга ошириш натижалари кўрсаткичи

30

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари, халқаро грантлар ва хўжалик шартномалари доирасидаги илмий-инновацион лойиҳаларни амалга ошириш натижалари кўрсаткичи ҳисобот йилида бажарилган лойиҳалар сонининг илмий ходимларнинг умумий сониги нисбати асосида қуйидаги формулалар асосида аниқланади:

 

1) Fu = Fл / I.

Натижага кўра, агар Fu=0 бўлса – 0 балл; 0<Fu0,1 бўлса – 1 балл; 0,1<Fu0,15 бўлса – 2 балл; 0,15<Fu0,25 бўлса – 3 балл; 0,25<Fu0,35 бўлса – 4 балл; 0,35<Fu0,45 бўлса – 5 балл; Fu>0,45 бўлса – 6 балл ҳисобланади.

 

2) Аu=Aл / I.

Натижага кўра, агар Аu≤0,05 бўлса – 0 балл; 0,05<Аu≤0,15 бўлса – 1 балл; 0,15<Аu≤0,30 бўлса – 2 балл; 0,30<Аu≤0,45 бўлса – 3 балл; Аu>0,45 бўлса – 4 балл ҳисобланади.

 

3) Iu=Iл / I.

Натижага кўра, агар Iu≤0,05 бўлса – 0 балл; 0,05<Iu≤0,15 бўлса – 1 балл; 0,15<Iu≤0,30 бўлса – 2 балл; 0,30<Iu≤0,45 бўлса – 3 балл; Iu>0,45 бўлса – 4 балл ҳисобланади.

 

4) Xu=Xл / I.

Натижага кўра, агар Xu=0 бўлса – 0 балл; 0<Xu≤0,10 бўлса – 1 балл; 0,10<Xu≤0,15 бўлса – 2 балл; 0,15<Xu≤0,25 бўлса – 3 балл; 0,25<Xu≤0,35 бўлса – 4 балл; 0,35<Xu≤0,45 бўлса – 5 балл; Xu>0,45 бўлса – 6 балл ҳисобланади.

 

Бу ерда:

I – илмий ташкилотнинг асосий штатидаги илмий ходимлар умумий сони;

Fu – фундаментал лойиҳаларда илмий ходимлар иштироки кўрсаткичи;

Fл – илмий ташкилотда ҳисобот даврида бажарилган фундаментал лойиҳалар сони;

Аu – амалий лойиҳаларда илмий ходимлар иштироки кўрсаткичи;

Ал – илмий ташкилотда ҳисобот даврида бажарилган амалий лойиҳалар сони;

Iu – инновацион лойиҳаларда илмий ходимлар иштироки кўрсаткичи;

Iл – илмий ташкилотда ҳисобот даврида бажарилган инновацион лойиҳалар сони;

Хu – халқаро ҳамкорликдаги қўшма илмий лойиҳаларда илмий ходимлар иштироки кўрсаткичи;

Хл – илмий ташкилотда ҳисобот даврида бажарилган халқаро ҳамкорликдаги қўшма илмий-техник лойиҳалар сони.

10.

Фундаментал лойиҳалар улуши

6

11.

Амалий лойиҳалар улуши

4

12.

Инновацион лойиҳалар улуши

4

13.

Халқаро ҳамкорликдаги қўшма лойиҳалар улуши

6

14.

Халқаро грантлар улуши

5

Илмий ташкилотнинг халқаро грантлари улуши кўрсаткичи ҳисобот йилида халқаро грантлар асосида жалб қилинган маблағлар миқдорининг ушбу даврда илмий фаолиятга оид давлат дастурларига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар миқдорига нисбати асосида қуйидаги формула билан ҳисобланади:

 

Хg = (g1 / g2)*100.

 

Натижага кўра, агар Хg=0 бўлса – 0 балл; 0< Хg ≤10 бўлса – 1 балл;
10<
Хg ≤20 бўлса – 2 балл; 20< Хg ≤30 бўлса – 3 балл; 30< Хg ≤40 бўлса – 4 балл; Хg >40 бўлса – 5 балл ҳисобланади.

 

 

Бу ерда:

 

Хg – илмий ташкилотнинг халқаро грантлари улуши кўрсаткичи;

 

g1 – ҳисобот йилида халқаро грантлар асосида жалб қилинган маблағларнинг хорижий валюта(лар)нинг ҳисобот йили 31 декабрдаги Марказий банк курси бўйича сўмда ҳисобланган миқдори;

 

 
g2 – ҳисобот йилида илмий фаолиятга оид давлат дастурларига давлат бюджетидан ажратилган жами маблағлар миқдори.

 

15.

Бюджетдан ташқари маблағларнинг жалб қилинганлиги (хўжалик шартномаси)

5

Илмий ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағларнинг жалб қилинганлиги кўрсаткичи ҳисобот йилида бюджетдан ташқари манбалар ҳисобидан жалб қилинган маблағларнинг ушбу даврда илмий ташкилотга давлат бюджетидан ажратилган жами маблағлар миқдорига нисбати асосида қуйидаги формула билан ҳисобланади:

 

Nb = (mnb / bm)*100.

 

Натижага кўра, агар Nb=0 бўлса – 0 балл; 0<Nb≤20 бўлса – 1 балл;
20<
Nb≤40 бўлса – 2 балл; 40< Nb ≤60 бўлса – 3 балл; 60< Nb ≤80 бўлса – 4 балл; Nb >80 бўлса – 5 балл ҳисобланади.

 

 

Бу ерда:

 

Nb – илмий ташкилотнинг халқаро грантлари улуши кўрсаткичи;

 

mnb – ҳисобот йилида бюджетдан ташқари манбалар ҳисобидан жалб қилинган маблағлар миқдори;

bm – ҳисобот йилида илмий ташкилотга давлат бюджетидан ажратилган жами маблағлар миқдори.

III. Илмий фаолият натижаларини чоп этиш, ундан фойдаланиш, жорий этиш ва тижоратлаштириш кўрсаткичлари

55

Халқаро илмий маълумотлар базалари  кўрсаткичларига кўра илмий ходимлар нашрларига иқтибослар кўрсаткичи қуйидаги формула асосида аниқланади:

 Iq = [(8*Ns) + (5*Nu) + (3*Nx)] / I.

 

Натижага кўра, 1 дан 16 гача бўлган балл ҳисобланади.

 

Бу ерда:

I – илмий ташкилотнинг асосий штатидаги илмий ходимлар умумий сони;

Ns – ҳисобот йилида Scopus, Web of Science ёки бошқа умумэътироф этилган индексацияланган маълумотлар базаларига кирган журналларда чоп этилган мақолаларга иқтисоблар сони. Кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициенти – 8 (cаккиз);

Nu – ҳисобот йилида умумэътироф этилган (ёки импакт пакторга эга) илмий нашрларда чоп этилган мақолаларга иқтибослар сони. Кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициенти - 5 (беш);

Nx – ҳисобот йилида xорижий илмий журналлардаги мақолаларга иқтибослар сони. Кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициенти - 3 (уч).

16.

Халқаро кўрсаткичларга кўра илмий ходимлар нашрларига иқтибослар, шу жумладан:

16

 

1. Scopus, Web of Science ёки бошқа умумэътироф этилган индексацияланган маълумотлар базалари нашрларидаги улуши

 

2. Хорижий илмий журналлардаги улуши

17.

Халқаро илмий журналларда, маҳаллий илмий нашларда чоп этилган мақолалар ва монографиялар улуши, шу жумладан:

16

Халқаро, маҳаллий илмий нашларда чоп этилган мақолалар ва монографиялар улуши кўрсаткичи қуйидагича аниқланади:

 IN = [(5ws) + (3m) + (3*Рx) + (2r) + (2xt) + Рt] / I.

 

Натижага кўра, 1 дан 16 гача бўлган балл ҳисобланади.

 

Бу ерда:

IN –Халқаро илмий журналларда, маҳаллий илмий нашларда чоп этилган мақолалар ва монографиялар улуши кўрсаткичи

I – илмий ташкилот илмий ходимларининг умумий сони;

Рws – ҳисобот йилида Scopus ва Web of Science маълумотлар базаларига кирган журналларда чоп этилган мақолаларнинг умумий сони. Кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициенти – 5 (беш);

Рm – ҳисобот йилида чоп этилган монографияларнинг умумий сони. Кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициенти - 3 (уч);

Рx – ҳисобот йилида халқаро илмий журналларда чоп этилган мақолаларнинг умумий сони (Scopus ва Web of Science маълумотлар базаларига кирган журналларда чоп этилган мақолалардан ташқари). Кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициенти - 3 (уч).

Рr – ҳисобот йилида республика илмий журналларида чоп этилган мақолаларнинг умумий сони. Кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициенти - 2 (икки).

Рxt – ҳисобот йилида халқаро анжуманларда чоп этилган мақолалар (тезислар)нинг умумий сони. Кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициенти - 2 (икки).

Рt – ҳисобот йилида республика миёсида ўтказилган анжуманлар тўпламларида чоп этилган мақолалар (тезимлар)нинг умумий сони. Кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициенти - 1 (бир).

 

Изоҳ: илмий ходимларнинг нашрлари фақат бир марта ҳисобга олинади. Ҳаммуаллифликдаги нашр ҳаммуаллифларнинг розилиги бўлганда битта мақола сифатида, ҳаммуаллифларнинг розилиги бўлмаган тақдирда муаллифлар сонига тенг ҳисобда тақсимлаб ҳисобланади.

 
 

 

Нашр ишларида аффилланган илмий ташкилотнинг номи кўрсатилган бўлиши шарт.

 

1. Илмий ходимларнинг Scopus ва Web of Science маълумотлар базаларидаги илмий журналлардаги Хирш индекси ("h-index")

 

2. Чоп этилган монографиялар:

босма нашрдаги илмий ишлар;

электрон нашрдаги илмий ишлар (researchgate.com, science.com, pubmed.com ва бошқалар)

3. Халқаро илмий журналлардаги мақолалар

4. Республика илмий журналлардаги мақолалар

5. Ҳалқаро анжуманларда чоп этилган тезислар

6. Республика миқёсида ўтказилган анжуманлар илмий тўпламларида чоп этилган тезислар

18.

Илмий ташкилот томонидан конференция ёки семинарлар ташкил этилганлиги

2

Илмий ташкилот томонидан (халқаро ёки республика) конференция ёки семинарлар (бир ва ундан кўп марта) ташкил этилганлиги кўрсаткичи қуйидагича аниқланади:

Натижага кўра, агар: Ks=0 бўлса – 0 балл; 0<Ks≤1 бўлса – 1 балл; 1<Ks≥2 бўлса – 2 балл ҳисобланади.

 

Бу ерда:

Ks - ИТМ томонидан ташкил этилган (халқаро ёки республика) конференция ёки семинарлар сони.

 

1. Халқаро конференция ва семинарлар

 

2. Республика миқёсидаги конференция ва семинарлар

19.

Илмий-тадқиқот ишлари натижаларини тижоратлаштириш ҳамда қўшимча нобюджет молиявий ресурсларни жалб этиш асосида олинган маблағлар ҳажми  (млн сўмда), шу жумладан:

6

Илмий ташкилот илмий-тадқиқот ишлари натижаларини тижоратлаштириш ҳамда қўшимча нобюджет молиявий ресурсларни жалб этиш асосида олинган маблағлар ҳажми (млн. сўм) асосида аниқланади:

 
 

 

Int12345.

 

Натижага кўра, агар: Int≤50 млн. сўм бўлса – 0 балл; 50<Int≤100 млн. сўм бўлса – 1 балл; 100<Int≤300 млн. сўм бўлса – 2 балл; 300<Int≤500 млн. сўм бўлса – 3 балл; 500<Int≤800 млн. сўм бўлса – 4 балл; 800<Int≤1000 млн. сўм бўлса – 5 балл; Int>1000 млн. сўм бўлса – 6 балл ҳисобланади.

 
 

 

 

Бу ерда:

 

Int илмий-тадқиқот ишлари натижаларини тижоратлаштириш асосида олинган маблағлар миқдори кўрсаткичи;

 

 

М1 – илмий фаолият натижаларидан фойдаланган ҳолда яратилган ишланмаларни (бажарилган ишларни, кўрсатилган хизматларни) реализация қилишдан олинган маблағлар ҳажми (млн. сўм);

 

М2 – муассис ёки таъсисчиларнинг устав жамғармасига улуш сифатида интеллектуал мулк объекти ёки тайёр технологияни киритган ташкилот (ёки ихтисослаштирилган аффилланган ташкилот) иштирокида тижорат ташкилотларини ташкил этишдан олинган маблағлар ҳажми (млн. сўм);

 

М3 – интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларини учинчи шахсга ўтказиш ва мазкур объектдан фойдаланиш ҳуқуқини роялти тўловларига асосан лицензия шартномаларини тузиш орқали, жумладан, уларни кейинчалик ушбу ҳуқуқлар олувчиси томонидан тижоратлаштириш шарти билан бериш ва бошқа усуллар орқали олинган маблағлар ҳажми (млн. сўм);

 

М4 – иқтисодиёт тармоқлари томонидан илмий ишланмаларга бўлган эҳтиёж асосида бажарилган ишларга (лицензия шартномалари асосида) олинган маблағлар ҳажми (млн. сўм);

 

M5 – хорижий инвесторлар томонидан сотиб олинган патентланган технология асосидаги лицензия шартномалари асосида олинган ҳажми (млн. сўм).

 

1. Илмий фаолият натижаларидан фойдаланган ҳолда яратилган ишланмаларни (бажарилган ишларни, кўрсатилган хизматларни) реализация қилишдан олинган маблағлар

 

2. Муассис ёки таъсисчиларнинг устав жамғармасига улуш сифатида интеллектуал мулк объекти ёки тайёр технологияни киритган ташкилот (ёки ихтисослаштирилган аффилланган ташкилот) иштирокида тижорат ташкилотларини ташкил этишдан олинган маблағлар

3. Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларини учинчи шахсга ўтказиш ва мазкур объектдан фойдаланиш ҳуқуқини роялти тўловларига асосан лицензия шартномаларини тузиш орқали, жумладан, уларни кейинчалик ушбу ҳуқуқлар олувчиси томонидан тижоратлаштириш шарти билан бериш ва бошқа усуллар орқали олинган маблағлар

4. Иқтисодиёт тармоқлари томонидан илмий ишланмаларга бўлган эҳтиёж улуши (лицензия шартномалари)

5. Хорижий инвесторлар томонидан сотиб олинган патентланган технология асосидаги лицензия шартномалари улуши

20.

Илмий-тадқиқот натижаларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш

3

Илмий-тадқиқот ишлари натижаларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва улардан амалиётда фойдаланиш кўрсаткичи қуйидаги формула асосида аниқланади:

Inm = (Пт + Дг + Им) / I.

 

Натижага кўра 0 дан 3 гача бўлган балл ҳисобланади.

 

Бу ерда:

Inm – илмий-тадқиқот натижаларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш кўрсаткичи;

I – илмий ташкилотнинг асосий штатидаги илмий ходимлар умумий сони;

Пт ҳисобот йилида интеллектуал мулк объектларидан олинган мухофаза ҳужжатлари (патентлар) сони. Кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициенти - 1 (бир);

Дг – ҳисобот йилида дастурий махсулотларга гувоҳномалар сони. Кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициенти - 1 (бир);

Им – ҳисобот йилида интеллектуал мулк объектига олинган талабномалар сони. Кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициенти - 1 (бир).

 

1. Интеллектуал мулк объектларига олинган муҳофаза ҳужжатлари (патентлар)

 

2. Дастурий маҳсулотларга гувоҳномалар

3. Интеллектуал мулк объектига талабномалар

21.

Илмий-ҳажмдор маҳсулотларнинг ташқи бозорга йўналтирилганлик улуши (экспорт)

4

Илмий-ҳажмдор маҳсулотларнинг ташқи бозорга йўналтирилганлик улуши (экспорт) илмий-ҳажмдор махсулотларни экспорт қилиш асосида жалб қилинган маблағларнинг миқдори асосида аниқланади.

 

Натижага кўра, агар: Mm = 0 минг АҚШ доллари бўлса – 0 балл; 0<Mm≤80 минг АҚШ доллари бўлса – 1 балл; 80<Mm≤200 минг АҚШ доллари бўлса – 2 балл; 200<Mm≤350 минг АҚШ доллари бўлса – 3 балл; Mm>350 минг АҚШ доллари бўлса – 4 балл ҳисобланади.

 

Бу ерда:

Mm ИТМ томонидан илмий-ҳажмдор махсулотларни экспорт қилиш асосида жалб қилинган маблағлар ҳажми (минг АҚШ доллари).

22.

Илмий-тадқиқот фаолиятининг самарадорлигини бевосита амалда синаб, ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича ташкил этилган инфратузилмалар мавжудлиги:

1

Илмий-тадқиқот фаолиятининг самарадорлигини бевосита амалда синаб, ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича инфратузилмаларнинг (инновация марказлари, технопарклар) ташкил этилганлиги асосида (1 балл бериш билан) аниқланади.

 

1. Инновация марказлари

 

2. Технопарклар

23.

Илмий ташкилот ҳузурида тажриба ишлаб чиқариш тузилмасининг мавжудлиги:

1

ИТМ ҳузурида тажриба ишлаб чиқариш тузилмасининг мавжудлиги асосида (1 балл бериш билан) аниқланади.

 

1. Синов-тажриба майдончалари (полигонлар),

 

2. Махсус лабораториялар

24.

Илмий ташкилотда инновацион стартап акселератор ва инкубаторларнинг ташкил этилганлиги ҳамда тўлиқ фаолият юритаётганлиги

2

ИТМда инновацион стартап акселератор ва инкубаторларнинг ташкил этилганлиги ҳамда тўлиқ фаолият юритаётганлиги асосида (2 балл бериш билан) аниқланади.

25.

Ёш олимлар ижодий-тажриба устахонаси (“Maker space”) ташкил этилганлиги ҳамда тўлиқ фаолият юритаётганлиги

1

Ёш олимлар ижодий-тажриба устахонаси (“Maker space”) ташкил этилганлиги ҳамда тўлиқ фаолият юритаётганлиги асосида (1 балл бериш билан) аниқланади.

26.

Илмий ташкилотнинг фаолият йўналишига оид лаборатория ва бошқалар билан таъминланганлик даражаси

 

ИТМнинг замонавий лабораториялар билан, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалари билан таъминланганлик даражаси, ИТМда мажудлиги асосида аниқланади.

Агар ИТМ фаолиятига (тадқиқ қилинаётган соҳага) оид воситалари мавжуд бўлмаса 3 балл (умумий тўплаган балидан) чегириб ташланади.

27.

Муассасанинг расмий веб-сайтининг Миллий қидирув тизимидаги ўрни

3

ИТМнинг расмий веб-сайтининг www.uz миллий қидирув тизимидаги ўрни (рейтингда қатнашаётган ИТМлар кесимида) қуйидагича аниқланади:

R = 3*[1-(Itm / N)].

 

Бу ерда:

R ИТМнинг расмий веб-сайти Миллий қидирув тизимидаги ўрни кўрсаткичи. Кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициенти - 3 (уч);

Itm   www.uz миллий қидирув тизимида ИТМ расмий веб-сайти жойлашган тартиб рақами (рейтингда қатнашаётган ИТМлар кесимида);

N – рейтингда қатнашаётган ИТМларнинг умумий сони.

Umumiy takliflar: 0

198